Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони
Жиноят предметининг обектдан фарқи
Download 256.5 Kb.
|
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.) Жиноятнинг обектив томони тушунчаси
Жиноят предметининг обектдан фарқи:
* Обект – бу ҳар доим ижтимоий муносабат, қадрият, манфаат, предмет эса ҳар доим – моддий ашё, масалан, автомобил, агар у ёқиб юборилса предмет, унга бўлган мулк ҳуқуқи эса обект. * Предмет ҳар доим ҳам жиноят таркибининг зарурий белгиси эмас. Талон-тарож, порахўрлик, қалбаки пул тайёрлаш каби жиноятларда предметни аниқламасдан туриб жиноят таркиби мавжуд бўлмайди. Лекин айрим жиноятларда жиноят предмети бўлмаслиги ҳам мумкин, масалан, бошқарув ёки одил судловга қарши жиноятлар (дезертирлик) ёки шахснинг шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар (туҳмат). * Предметни шунингдек жиноят содир этган шахс фойдаланган жиноят қуроли ва воситасидан фарқлаш лозим. Бироқ айнан бир ашё жиноят предмети бўлиши ёки жиноят воситаси бўлиши мумкин. Масалан, айрим жиноятлар (автомобил олиб қочилганда ёки ёқиб юборилганда)да автомобил жиноят предмети, бошқаларида эса жиноят воситаси (автомобил ёрдамида ўғрилик жиноятини содир этиш) саналади. Шундай қилиб, жиноят предмети – жиноят содир этиш пайтида унда иштирок этадиган ташқи дунё моддий неъмати. Қоида тариқасида жиноят содир этилиши натижасида жиноят обектига зарар етказилса ёки зарар етказиш реал хафви мавжуд бўлса, жиноят предметига жиноят натижасида зарар етказилмайди. Лекин муайян жисм ва ашёларга зарар етиши шартлиги қонун чиқарувчи томонидан белгиланган алоҳида ҳолларда жиноят предметига зарар етиши лозим. 5.) Жиноятнинг обектив томони тушунчаси Жиноятнинг обектив томони Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисми моддалари диспозитсиясига асосланган жиноят таркибининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Жиноятнинг обектив томонига кўра обект, субектив томон, баъзан эса жиноят субектини ҳам аниқлаш мумкин. Жиноий жавобгарликнинг вужудга келиши учун шахснинг жиноят содир этишни ният қилиши етарли эмас; жавобгарлик фикр ва хоҳиш учун эмас, балки қилмиш учун вужудга келади. Шу жиҳатдан жиноятнинг обектив томони муҳим аҳамиятга эгадир. Жиноятнинг обектив томонига жиноят таркибининг зарурий элементларидан бири сифатида тушунча беришдан аввал жиноий жазога сазовор қилмиш сифатида жиноят ўзида нимани акс эттиришини аниқлаб олиш лозим бўлади. Қилмиш инсон ижтимоий хавфли хулқ-атворининг ташқи кўринишини белгиловчи умумий атама. У ижтимоий хавфли хулқ-атворнинг ташқи ифодасига кўра фарқланувчи икки шаклни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 14-моддаси иккинчи қисмида қилмиш ҳаракат (фаол хулқ-атвор) ёки ҳаракатсизлик (шахснинг содир этиши зарур ва шарт бўлган ҳаракатни содир этмасликда ифодаланувчи пассив хулқ-атвор) шаклига эга бўлиши мумкинлиги тушунтирилган. Ҳаракатнинг ташқи томон хусусиятига кўра, фаол ёки нофаол бўлишдан ташқари у онгли равишда амалга оширилган бўлиши ҳам лозим. Қилмишга хос мазкур икки хусусиятдан келиб чиқиб, айрим ҳолларда содир этилган ҳаракатларни жиноят сифатида баҳоламасликни ҳам тақозо этади: у ёки бу ҳаракатни амалга ошириш имконининг мавжуд эмаслиги (масалан, жисмоний зўрлик ёхуд енгиб бўлмас куч таъсирида), шунингдек содир этилган қилмишнинг онгли равишда амалга оширмаслик (масалан, рефлектор ҳаракатлар, ақли норасо ёки жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етмаган шахснинг ҳаракатлари). Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиш учун инсон ташқи жиҳатдан намоён бўлувчи, атрофдагилар томонидан идрок қилиниши мумкин бўлган ижтимоий хавфли қилмишни содир этиши лозим. Масалан, шикаст етказиш, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш, мансабдор шахсга пора бериш кабилар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддаси мазмунидан келиб чиққан ҳолда, қайд этиш мумкинки, жиноятнинг обектив томони жиноятнинг ташқи жиҳатдан намоён бўлиши, жиноий қилмишни амалга оширишни ифодалайди. Яъни, жиноятнинг обектив томони жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки зарар етказишнинг реал хАфвига эга бўлиши лозим. Обектив томонга қилмишнинг ўзи, унинг ижтимоий хавфли оқибатлари, қилмиш ва оқибатлари ўртасидаги сабабий боғланиш, шунингдек жиноят содир этиш усуллари, қуроли (воситалари), вақти, жойи ва шароитлари киради.
Download 256.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling