Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони
Download 256.5 Kb.
|
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.) Жиноят предмети
Факултатив обект – муайян жиноят содир этилиши натижасида зарар етказилиши, шунингдек зарар етказилмаслиги ҳам мумкин бўлган конкрет ижтимоий муносабат.
Лекин мазкур жиноят таркиби мисолида обектнинг бундай тури учрамаслиги мумкин. Масалан, муттасил давом этган туҳмат натижасида жабрланувчи ўз жонига қасд қилди. ЖКнинг 139-моддасида туҳмат учун жавобгарлик назарда тутилган нормада қилмиш натижасида бошқа обектга бевосита зарар етказиш ҳолати назарда тутилмаган. Шунга кўра, ўз жонига қасд қилиш ҳолати юз берган вазиятдаги шахснинг ҳаёти факултатив бевосита обект саналади. Мазкур обектга зарар етказиш мустақил ҳуқуқий баҳо берилишини талаб этади. Бунинг учун ЖКда мазкур асосий бевосита обект мустақил жиноят-ҳуқуқий норма таркибини ташкил этиши ёки этмаслигини аниқлаш талаб этилади. Яъни туҳмат билан боғлиқ ҳолда жабрланувчининг ўз жонига қасд қилишига оид жиноят-ҳуқуқий норма. Бу ЖКнинг 103-моддаси. Ушбу вазият шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишга мос бўлиб, айнан ушбу вазиятни эса туҳмат ва ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш билан жиноятлар жами тариқасида квалификатсия қилинади. Муайян жиноят таркибини ўрганишда унинг тузилиши ва мазмуни, таркибда назарда тутилган қўшимча обектнинг квалификатсия қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш зарур. Бунга боғлиқ қуйидаги вазиятларни мисол қилиб келтириш мумкин: бир вазиятда қўшимча обектга зарар етказиш (ёки зарар етказишнинг реал хАфвини келтириб чиқариш) мажбурий характер касб этса, бошқа вазиятда бошқа белгилар қаторида келадиган ёрдамчи квалификатсия белгиси саналиши мумкин. Шундай қилиб, жиноят обектини горизонталлиги ҳамда вертикаллигига кўра таснифлаш жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг ҳуқуқий табиати, шунингдек қилмишни тўғри квалификатсия қилишга ёрдам беради. 3.) Жиноят предмети Жиноятни квалификация қилишда жиноятнинг обект ва предмети ўртасидаги фарқни аниқ белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Download 256.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling