Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Download 256.5 Kb.
bet6/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

Жиноят предмети – моддий тусдаги нарса, жисм бўлиб, жиноят содир этаётган шахснинг жиноий қилмиши натижасида унга бевосита таъсир кўрсатилади.
Жиноят предмети – жиноят таркибининг факултатив белгиси. Жиноят предметига таъсир этиш орқали жиноят содир этаётган шахс ижтимоий муносабатларга зарар етказади. Бироқ, жиноят предмети жиноят содир этилишида жиноят предмети сифатида иштирок этган ҳоллардагина мавжуд бўлади ва ижтимоий муносабатнинг бир қисми саналади.
Жиноят предметининг ажратиб кўрсатилишининг моҳияти жиноий қасднинг ижтимоий муносабат – обектга қаратилганлигини тушуниб етишда ифодаланади. Шунга кўра жиноят предмети деганда жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатда мавжуд бўлган моддий ёки номоддий неъмат тушунилади. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, жиноят предмети бевосита жиноят содир этаётган шахснинг қасди бевосита қаратилган обектнинг муайян қисми.
Айнан жиноят предмети орқали жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказилади. Жиноят предмети жиноий қасд қаратилган обектнинг марказий қисми ҳисобланади.
Бироқ, ижтимоий муносабатнинг зарурий элементи ўлароқ жиноят предмети ҳар доим ҳам жиноят таркибининг зарурий белгиси саналмайди.
1994-йил қабул қилинган ЖКнинг бирмунча жиноят-ҳуқуқий нормаларида жиноят предмети жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида иштирок этади. Бундай нормаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бундай жиноят таркибларининг предмети аксарият ҳолларда мулкни ташкил этади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларда мулк жиноят таркибининг зарурий белгиси саналади. Шунга кўра талон-торож қилиш ёки мулкка қарши бошқа жиноятларда жиноят предмети қуйидагича бўлиши мумкин: пул, турли қимматликлар, антиквариат ва зебу-зийнат буюмлари, ижтимоий-маиший тусдаги жисмлар ва бошқалар. Бироқ айрим ҳолларда қонун чиқарувчи талон-торож қилиш жиноятларида мулкнинг ўзишга хос хусусият ва белгиларини аниқлаштириш мумкин.
Бундай вазиятларда агар мулк бошқа жиноят предмети ҳисобланса қонун чиқарувчи ушбу мулкнинг хусусияти ва сифати кўрсаткичларини аниқлаштиради. Масалан, ЖКнинг 227 ва 228-моддаларида назарда тутилган жиноят предмети корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлари, штамплари, муҳрлари, бланкалари, шунингдек автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгилари ҳисобланади. Агар жиноят предметига хос бундай белги муайян жиноят иши бўйича ўз тасдиғини топмаса айнан мазкур белгилар назарда тутилган жиноят бўйича жиноят таркиби мавжуд эмас деб ҳисобланади.
Алоҳида ҳолларда жиноят предмети банд солинган ёки хатланган мулк бўлиши мумкин. Ҳарбий жиноятларда эса жиноят предметини ҳарбий мулк ташкил этиши ҳам мумкин.
Бир қанча жиноят таркибларида қонун чиқарувчи жиноят предметининг белги ва хусусиятини жиноят-ҳуқуқий норманинг ўзида кўрсатиб кетиши ва уни тушунтириши ҳам мумкин. Масалан, ЖКнинг 176-моддасида қалбаки пул, актсиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу модданинг диспозитсиясида қонун чиқарувчи жиноят предмети сифатида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, актсиз маркалар, шунингдек қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни тушунтиради.
Муайян жиноят предмети фуқаролик муомаласидан чиқарилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, контрабанда жинояти (ЖКнинг 246-моддаси) предмети кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турлари, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламалар, радиоактив материаллар бўлиши мумкин.
ЖКнинг 247-248-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг предмети ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари ҳисобланади.
ЖКнинг 252–254-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг предмети радиоактив материаллар, ЖКнинг 270–276-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг предмети наркотик воситалари ёки уларнинг аналоглари саналади.
Транспорт воситалари ҳам жиноят предмети бўлиши мумкин. ЖКнинг
264-моддасида темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар акс этган ҳужжатлар ҳам жиноят предмети саналаши мумкин. Шунингдек, расмий ҳужжатлари, штамплар, муҳрлар, бланклар уларни қалбакилаштириш билан боғлиқ жиноятларда улар жиноят предмети ҳисобланиши мумкин.
Айрим ҳолларда ҳайвонот олами ёки унинг бир қисми ҳам жиноят предмети ҳисобланиши мумкин (ЖКнинг 202-моддаси).
Экология соҳасидаги жиноятлар боби (ХИВ боб)да ўсимлик ва ҳайвонлар ҳам жиноят предмети ҳисобланиши мумкин.
Умуман олганда, аксарият жиноятлар натижасида шахсга жисмоний ёки руҳий зарар етказилади. Жиноят-протсессуал қонунчилигига мувофиқ бундай шахс жабрланувчи деб топилади. Жиноят ҳуқуқида ҳам худди шу атама қўлланилади. Бироқ уни жиноят предмети сифатида кўрсатиш тўғри эмас. Инсоннинг мурдаси жиноят предмети сифатида эътироф этилиши мумкин. ЖКнинг 134-моддасида қабрни ёки мурдани таҳқирлаганлик, шунингдек мурдадаги, қабр устидаги ёки ичидаги нарсаларни олганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Жиноят предметини жиноят қуроли ва воситасидан фарқлаш лозим. Агар жиноят содир этишда ташқи дунё моддий неъмати бирор жиноятни содир этишда қўлланилган бўлса, у жиноят қуроли ёки воситаси ҳисобланади. Масалан, босқинчиликда қуролдан фойдаланилади. Агар ўқотар қуролни талон-торож қилиш жинояти содир этилган бўлса, бунда ўқотар қурол жиноят предмети саналади.
Жиноят предмети жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиб келганда жиноий жавобгарликнинг асосини ташкил қилади. Бундай ҳолларда шахсни жавобгарликка тортиш учун жиноят предметини аниқлаш ва ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Айни шу ҳолат жиноят таркиби зарурий белгисининг жиноий-ҳуқуқий аҳамиятини кўрсатади.
Жиноят предмети, шунингдек содир этилган қилмишни тўғри квалификация қилиш ҳамда ўхшаш жиноят таркиблари ўртасидаги фарқни ажратишга ҳам хизмат қилади. Масалан, ўқотар қуролни ўғрилаш қилиш – жамоат хавфсизлигига қарши жиноят. Сув остида ов қилиш қуролини ўғирлаш – ўзганинг мулкини талон-торж қилиш жинояти.

Download 256.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling