Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


) Жиноят обектининг турлари


Download 256.5 Kb.
bet3/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

2.) Жиноят обектининг турлари

Жиноят ҳуқуқи жиноят обектларини уларнинг вертикаллиги ва горизонталлигига кўра иккига ажратади.


Вертикаллигига кўра анъанавий равишда, жиноят обектининг уч тури фарқланади: умумий, турдош ва бевосита. Бу ЖК Махсус қисми тузилишига ҳамоҳангдир. ЖК Махсус қисмининг турдош обектлари боб ҳамда боблардаги моддаларга кўра бўлинади.

Амалдаги ЖК тузилиши бирмунча ўзгарган. Унинг Махсус қисми бўлим ва бобларга ажратилган. Бундай тузилишга мувофиқ, вертикаллигига кўра жиноят обект турлари қуйидагилардан иборат: умумий, турдош, бевосита.


Горизонталлигига кўра таснифлаш бевосита обект даражасида амалга оширилади. Унда жиноят обектнинг 3 тури ажратилади: асосий, қўшимча ва факултатив обект.
Жиноятнинг умумий обекти – жиноят қонуни билан жиноий тажовузлардан қўриқланадиган барча ижтимоий муносабатлар йиғиндиси. Агар Махсус қисмнинг барча моддалари таҳлил қилинадиган бўлса, ижтимоий муносабатларнинг тўлиқ рўйхати йиғиндиси шаклида жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилинадиган умумий обект ҳосил бўлади.
ЖКнинг 2-моддасига кўра улар қуйидагилардан иборат:
– шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари;
– жамият ва давлат манфаатлари;
– мулк;
– табиий муҳит;
– тинчлик ва инсоният хавфсизлиги .
Жиноятнинг умумий обект жиноят қонунининг ҳаракат чегарасини белгилаб, жиноят-ҳуқуқий ҳимоянинг устувор вазифаларини ҳамда жиноят қонунчилигини такомиллаштиришнинг келгуси йўналишларини кўрсатади.
ЖК Махсус қисми бўлим ва бобларга бўлинади. Бундай бўлинишда турдош обектлар мезон вазифасини бажаради. Жиноятнинг умумий обектни ташкил этувчи барча ижтимоий муносабатлар йиғиндиси ўзаро диалектик алоқадорликка эга гуруҳларга бўлинади.
Турдош обект – бу ҳуқуқий табиатига кўра бир турдаги жиноятлардан жиноят қонуни билан қўриқланадиган турдош ҳамда ўзаро алоқадор ижтимоий муносабатлар гуруҳи.
Жиноятнинг турдош обекти – алоҳида турдаги жиноятлардан жиноят қонуни билан қўриқланадиган турдош ижтимоий муносабатлар. Жиноятнинг турдош обект ўзаро яқин мустақил жиноят таркибларини бирлаштиради ҳамда уларни бир-биридан фарқлашга имкон беради. Жиноятнинг турдош обекти ЖК Махсус қисмининг бўлим ва бобларга тақсимланишига кўра шаклланган. ЖК бўлимлари тақсимланишига мувофиқ қуйидаги турдош обектлар фарқланади: шахс; тинчлик ва хАфвсизлик; иқтисодиёт соҳасидаги ижтимоий муносабатлар; экология соҳасидаги ижтимоий муносабатлар; ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар; жамоат тартиби ва хавфсизлиги ; ҳарбий хизматни ўташ тартиби.
Бошқа бўлимлар бир неча бобларни ўз ичига олади. Масалан, шахсга қарши барча жиноятлар ЖК Махсус қисмининг 1-бўлимида жойлашган, унда инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар турдош обектлар сифатида келтирилган. Бўлим, ўз навбатида, 7 та бобга бўлинади. Биринчи боб ҳаётга қарши жиноятлар; иккинчи боб – соғлиққа қарши жиноятлар; учинчи боб – ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар; тўртинчи боб – жинсий эркинликка қарши жиноятлар; бешинчи боб – оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар; олтинчи боб – шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар; еттинчи боб – фуқароларнинг конститутсиявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар.
Битта боб доирасида бир неча бевосита обектлар жамланган. Бу эса мазкур боблар жиноят обектларининг турдошлигига қараб ажратилганлиги ҳақида хулоса қилиш имконини беради.
ЖК Махсус қисми И бўлим 3-бобида қонун чиқарувчи ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятларни бирлаштирган. Кўрсатилган жиноятларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, қоида тариқасида қилмиш соғлиққа зарар етказиш таҳдиди билан ҳаётга қарши ҳам зарар етказиш реал хАфвини келтириб чиқармоқда, яъни бир вақтнинг ўзида бир бевосита обектга таҳдид қилиш билан бошқа бир бевосита обект ҳам хАфв остида қолмоқда. Шунга мос равишда бу турдаги жиноятларни жамлаш ҳам мантиқан тўғри. Бошқа бобларда жойлашган жиноятларни таҳлил қилиш ҳам ана шундай хулоса чиқариш имконини беради.
1994-йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ЖК шу тариқа махсус ва турдош обектларга бўлинган. Айрим ҳолларда бўлимлар жиноят обектнинг турдошлигига кўра бўлимнинг ичида эса ўхшашлигига кўра ажратилган. Бу муайян жиноятнинг ҳуқуқий табиатини аниқлаш ва уни квалификатсия қилишда муҳим аҳамиятга эга. Бошқа ҳолларда эса жиноятлар фақат турдошлигига кўра ажратилади, ўхшаш жиноятлар бунда тўла мос келади. Шундай экан турдош обект Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисмининг бир бўлимидаги бир турга хос бўлган жиноятларни бирлаштириб, сўнгра уни ўхшаш жиҳатларига кўра бир бобга жамлашга хизмат қилади.

Download 256.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling