Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони
Жиноят содир этиш шароити
Download 256.5 Kb.
|
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноятни содир этиш усули
Жиноят содир этиш шароити – жиноят содир этилиши учун шароит. Яъни, жиноят содир этилиши учун ўзаро алоқадор шартлар тизими. Жиноят содир этиш шароити – бу ижтимоий хавфли қилмиш содир этишдаги конкрет обектив шароитлар (жой, вақт ва бошқ.) ёки уларнинг йиғиндиси. Шароит жиноят таркиб ибелгиси сифатида камдан-кам эътироф этилади. Масалан, ҳарбий жиноятларни жанговар ҳолатда содир этиш жавобгарликни оғирлаштирувчи белги сифатида ўрнатилган (ЖКнинг 302-моддаси иккинчи қисми – жанговар вазиятда хизматга совуққонлик билан қараш).
Жиноят обектив томонини тўғри тушуниш учун конкрет жиноят содир этишнинг шароитини ҳамда унинг натижасида жиноий оқибат келиб чиқишини англаш лозим. Бу шароит обектив, жиноят содир этаётган шахс иродасидан ташқари юз беради, аксарият ҳолларда бундай шароит жиноят содир этаётган шахс томонидан онгли равишда вужудга келтирилади. Жиноят содир этишга шароит яратиш учун фойдаланиладиган моддий предметлар (транспорт воситалари, бошқа механизмлар, портловчи, радиоактив моддалар ва бошқ.) ижтимоий хавфлиликни оширади. Уларни қўллаш орқали жиноят содир этишнинг хавфли шароити яратилади. Шунингдек, айрим ҳолларда бундай шароит табиий иқлим омилидан ҳам келиб чиқиши мумкин. Жиноятни содир этиш усули – жиноят содир этган шахс жиноят содир этишда фойдаланадиган усул ва услублар. Айрим жиноят таркибларида усул зарурий белги сифатида кўрсатилган (ЖКнинг 97-моддаси, ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш). Бошқа жиноят таркиблари учун усул аҳамият касб этмаслиги ҳам мумкин. Усул қасддан содир этиладиган жиноятлар учун хос бўлиб, бунда жиноят содир этаётган шахс жиноий мақсадга эришиш учун онгли равишда пухта ўйланган турли усулларни қўллайди. Жиноят таркиби категорияси доирасига жиноятни содир этиш усуллари қонун чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисм моддаларида қатъий белгилаб қўйилган бўлсада, жиноят реал вазиятда содир этилишининг усуллари турли-туманлиги хосдир. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг таҳлили шуни кўрсатадики, муайян жиноят таркибларини содир этиш усулларини баён қилишда қонун чиқарувчи қонунчилик техникасининг услубидан фойдаланган ҳолда маълум ибораларни қўллайди: “... ишлатиш билан”, “... йўли билан”, “...ни қўллаш орқали” ва бошқа муфассал атамалар. Қонун чиқарувчи алоҳида жиноят-ҳуқуқий нормасида жиноят обектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланган жиноят содир этиш усулларини тавсифлашда қилмишни амалга оширишда жиноятчи томонидан жиноий мақсадга эришиш (мақсадга эришишни осонлаштириш)да қўлланиладиган ёрдамчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) сифатида ҳам белгилайди. Фанда асосий жиноий қилмиш билан уни содир этиш усули ўртасидаги фарқ ажратиб кўрсатилади: бунда асосий қилмиш жиноят обектив томонининг зарурий белгиси саналади, жиноят содир этиш усули эса асосий жиноий қилмиш мавжуд ҳолларда унинг таркибига киради. Ҳар иккала ҳолат мавжуд ҳолларда асосий жиноий қилмиш қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи бевосита ҳаракат (ҳаракатсизлик) сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам асосий жиноий қилмиш усулга қараганда устун мавқеига эга бўлиб, жиноят содир этилишида жиноий мақсадга эришиш (мақсадга эришишни осонлаштириш)да қўлланиладиган ёрдамчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) сифатида махсус функсияни бажаради. Download 256.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling