Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Бурун бўшлиғи – cavum nasi


Download 251 Kb.
bet15/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Бурун бўшлиғи – cavum nasi.
Калла юз қисмининг олдинги юзасида бурун бўшлиғига ўтиш тешиги - apertura piriformis бўлади. Бу соҳада ташқи бурун nasus externus ҳосилалари жойлашади. Ташқи буруннинг суяк қисми юқорида пешона суягининг бир қисми ҳамда бурун суяги билан, латерал деворини юқори жағ суягининг пешона ўсимтаси, пастки деворини юқори жағ суяги ташкил этади. Ташқи бурун соҳасида тоғай ҳосилалар ҳам бўлади. Жуфт латерал тоғайлар - cartilagines nasi lateralis ўзаро ўрта чизиқда бирлашади. Бу тоғайларнинг остида бурун қанотининг кичик тоғайлари cartilagines alares minores - бўлади. Бурун бўшлиғининг ўртасидаги тўсиқда ҳам тоғайсимон қисм бўлади. Бурун бўшлиғининг медиал деворини: пешона суягининг қирраси, ғалвирсимон суякнинг перпендикуляр пластинкаси, асосий суякнинг қирраси, димоғ суяги, юқори жағ суягининг бурун қирраси ва танглай суягининг шундай қирраси ташкил этади. Бурун бўшлиғининг остки девори: юқори жағ суягининг танглай ўсимтаси ва танглай суягининг горизонтал пластинкаси ҳисобига ҳосил бўлади. Бурун бўшлиғининг латерал девори: бурун суяги, юқори жағ суягининг пешона ўсимтаси ва бурун юзаси, кўз ёш суяги, ғалвирсимон суяк лабиринти, пастки чиғаноқ, танглай суягининг перпендикуляр пластинкаси, асосий суякнинг қанотсимон ўсимталарининг медиал пластинкаси ҳисобига ҳосил бўлади. Бурун бўшлиғининг устки девори асосий суяк танасининг бурун юзаси ҳисобига ҳосил бўлиб, хоаналарга давом этади. Бурун бўшлиғининг латерал деворида учта бурун чиғаноғи жойлашади. Юқориги ва ўрта чиғаноқлар - concha nasalis superior et media - ғалвирсимон суяк ҳисобига ҳосил бўлади. Пастки чиғаноқ concha nasalis inferior эса алоҳида суяк ҳисобига ҳосил бўлади. Чиғаноқлар орасида учта ҳаво ўтадиган бурун йўллари ҳосил бўлади: юқори бурун йўли - meatus nasi superior га : асосий суякнинг бўшлиғи, ғалвирсимон орқа бўшлиқлар, асосий-танглай тешиклари очилади. Ўрта бурун йўли - meatus nasi media га: ғалвирсимон олдинга ва ўрта бўшлиқлар, юқори жағ бўшлиғи, пешона бўшлиқлари очилади. Пастки бурун йўли - meatus nasi inferior га: кўз ёш-бурун канали ҳамда кесув каналлари очилади.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling