Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси
Чакка ости чуқурчаси - Fossa infratemporalia
Download 251 Kb.
|
ДГУ калла суяклари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қанот - танглай чуқурчаси - Fossa pterygopalatina. Қанот-танглай чуқурчаси - fossa pterygopalatina
Чакка ости чуқурчаси - Fossa infratemporalia
Бу чуқурча юқори соҳасида понасимон суякнинг катта қаноти, чакка суягининг палласи ҳисобига ҳосил бўлади. Бу чуқурчанинг ички деворини понасимон суякнинг латерал қанотсимон ўсимталари ҳосил этади. Чакка ости чуқурчасининг олдинги соҳасида юқори жағ суягининг чакка ости юзаси ва ёноқ суягининг чакка юзаси жойлашади. Чакка ости чуқурчасининг латерал девори пастки жағ суягининг шохлари ва ёноқ равоғининг ҳисобига ҳосил бўлади. Чакка ости чуқурчаси fissura orbitalis inferior тирқиши воситасида кўз косаси билан алоқа этади. Чакка ости чуқурчаси fissura petromaxillaris тирқиши воситасида эса қанот-танглай чуқурчаси билан алоқа этади. Қанот - танглай чуқурчаси - Fossa pterygopalatina. Қанот-танглай чуқурчаси - fossa pterygopalatina нинг деворлари: олдинги - юқори жағ суягининг думбоғи; орқа – асосий суякнинг қанотсимон ўсимталари ва қисман шу суякнинг катта қанотлари; ички деворини - танглай суягининг перпендикуляр пластинкасининг ташқи юзаси ҳосил этади. Қанот-танглай чуқурчасининг ташқи юзаси очиқ бўлиб, қанот-юқори жағ тирқиши - fissura pterygomaxillaris воситасида чакка ости чуқурчаси билан туташган. Қанот-танглай чуқурчаси ва бурун бўшлиғи ўзаро - понасимон - танглай тешиги - foramen sphenopalatinum воситасида туташади. Қанот-танглай чуқурчаси ва калла ички юзасидаги ўрта чуқурча ўзаро-думалоқ тешик foramen rotundum воситасида алоқа этади. Қанот-танглай чуқурчаси ва оғиз бўшлиқлари ўзаро катта танглай канали - canalis palatinus major, катта ва кичик танглай тешиклари воситасида алоқа боғлайди. Қанот-танглай чуқурчаси ва калланинг ташқи юзасидаги йиртиқ тешик соҳалари ўзаро қанотсимон канал - canalis pterygoideus воситасида боғланади Калланинг юз қисми: кўз косаси - Orbita. Кўз косаси - orbita нинг деворлари: 1) латерал девори - paries lateralis - ёноқ, пешона суяги ва асосий суякнинг катта қанотлари ҳисобига ҳосил бўлади; 2) юқори девори - paries superior - пешона суяги ва асосий суякнинг кичик қанотлари ҳисобига ҳосил бўлади; 3) медиал девори -paries medialis - ғалвирсимон суяк, кўз ёш суяги, юқори жағ суягининг пешона ўсимтаси, асосий суяк танаси ва пешона суяги ҳисобига ҳосил бўлади; 4) пастки девори - paries inferior - юқори жағ суяги, ёноқ суяги, танглай суягининг ўсимтаси ҳисобига ҳосил бўлади; Кўз косасининг юқори девори ичида пешона бўшлиғи - sinus frontalis жойлашади. Кўз косасининг медиал девори энг юпқа бўлиб, ғалвирсимон суяк лабиринтларини ажратиб туради. Остки девор эса кўз косасини юқори жағ бўшлиғи sinus maxillaris дан ажратиб туради. Кўз косасининг тубида кўрув канали - canalis opticus бўлиб, бу каналдан кўрув нерви n. opticus ва кўз артерияси a. ophtalmica ўтади. Кўз косасининг юқори ва латерал деворларининг орасида кўз косасининг юқори тирқиши - fissura orbitalis superior жойлашган бўлиб, бу тирқишдан кўз нерви (n. ophtalmicus), кўзни ҳаракатлантирувчи нерв (n. oculomotorius), кўзни узоқлаштирувчи нерв (n. abducens), ғалтаксимон нерв (n. trochlearis) ҳамда кўзнинг вена томирлари (v. v. ophtalmicae superior et inferior) йўналади. Кўз косасининг тубида остки тирқиш - fissura orbitali inferior жойлашади. Бу тирқиш кўз косасини қанот-танглай чуқурчаси ва чакка ости чуқурчаси билан ўзаро бирлаштиради. Бу тирқишдан n. infraorbitalis, шу номли артерия ва веналар, ҳамда ёноқ нервининг тармоқлари (n. zygomaticotemporalis, n. zygomaticofacialis) йўналади. Кўз косасининг медиал деворида ғалвирсимон суягининг олдинги ва орқа тешиклари - foramena ethmoidalia anterior et posterior жойлашиб, шу номдаги нерв, артерия ва веналар йўналади. Кўз косасининг пастки девори бўйлаб жойлашган эгат - sulcus infraorbitalis - шу номдаги каналга давом этади. Ўз навбатида бу канал калланинг юз қисмига тешик - foramen infraorbitale бўлиб очилади. Кўз косасининг остки эгати, канали ва тешиги орқали шу ном билан аталадиган нерв, артерия ва вена йўналади. Кўз косасининг юқориги ва медиал деворлари чегарасида суякли ўсимта - spina trochlearis жойлашади. Кўз косасининг юқори-латерал бурчагида кўз ёш бези жойлашадиган чуқурча - fossa lacrimalis бўлади. Кўз косасининг медиал юзасида, юқори жағнинг пешона ўсимтасига тўғри келадиган қирра - crista lacrimalis anterior билан, кўз ёш суягининг қирраси - crista lacrimalis posterior орасида кўз ёш халтасининг чуқурчаси - fossa sacci lacrimalis жойлашади. Бу чуқурча бурун бўшлиғига очиладиган canalis nasolacrimalis га давом этади. Бу канал бурун бўшлиғидаги остки ҳаво йўлига очилади. Download 251 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling