Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Кўз ёш суяги - os lacrimale


Download 251 Kb.
bet9/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Кўз ёш суяги - os lacrimale
Кўз ёш суяги - os lacrimale кўз соққасининг ички деворини ҳосил этишда қатнашади. Юқори қирраси пешона суягининг бурун қисми билан, пастки қирраси эса юқори жағ суяги билан бирлашади. Медиал юзаси ғалвирсимон суяк билан бирлашса, латерал юзаси кўз соҳасини ҳосил этишда қатнашади. Латерал юзада қирра crista lacrimalis posterior ва кўз ёш эгати sulcus lacrimalis кўринади. Бу эгат юқори жағ суяги пешона ўсимтасининг худди шундай эгати билан кўз ёш халтачасининг чуқурчаси fossa sacci lacrimalis ни ҳосил этади.
Бурун суяги - os nasale
Бурун суяги - os nasale - тўрт қиррали, ясси суяклар туркумига киради. Медиал қирралари воситасида ўзаро бирлашади. Латерал қирралари юқори жағ суягининг пешона ўсимтаси билан бирлашади. Юқори қирраси пешона суягининг бурун қирраси билан бирикади. Пастки қирраси эркин бўлиб, бурун бўшлиғининг ноксимон тешигини чегаралаб туради. Бурун суягида ғалвирсимон суяк эгати –sulcus ethmoidalis ва майда тешиклар faramena nаsalia бўлади.
Димоғ суяги - vomer
Димоғ суяги - vomer - тўрт қиррали, ясси суяклар гуруҳига киради. Юқори қирраси икки қанотга бўлиниб туради ва ala vomeris дейилади. Бу қанотлар орасига понасимон суякнинг қирраси кириб туради. Димоғ суягининг пастки қирраси юқори жағ суягининг бурун бўшлиғига қараган қирраси crista nasalis билан ва танглай суягининг шундай қирралари билан бирлашади. Олдинги қирраси эса ғалвирсимон суякнинг перпендикуляр пластинкаси билан бирлашади. Орқа қирраси эркин холда туриб, бурун бўшлиғини иккига бўлиб туради. Димоғ суягининг икки ён юзасида бурун-танглай - sulcus vomeris эгатлари бўлиб, кесув тишлар орасидаги тешик томонига йўналади. Димоғ суягининг орқа соҳасида қирралар бўлиб crista choаnalis vomeris, понасимон қисмига pars cuneiformis vomeris дейилади.
Тил ости суяги - os hyoideum Тил ости суяги - os hyoideum - калла суякларини ҳосил этишда қатнашмайди. Бўйин мушаклари орасида жойлашади. Унинг жойлашиши VI бўйин умуртқаси соҳасига тўғри келади. Калла суяклари билан бойлам ва мушаклар воситасида бирлашади. Тил ости суягида танаси - corpus, жуфт холдаги катта шохлар - cornua majora ва кичик шохлар - cornua minora тафовут этилади.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling