Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Понасимон суяк - os sphenoidale


Download 251 Kb.
bet6/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Понасимон суяк - os sphenoidale
Понасимон суяк (асосий суяк) – os sphenoidale калла суягининг асосида жойлашади. Понасимон суяк тана corpus қисмидан ва жуфт ўсимталардан ташкил топган. Бу ўсимталардан 2 жуфти горизонтал сатхда жойлашган бўлиб катта қанот ala major ва кичик қанот ala minor деб аталади. Буларга нисбатан перпендикуляр жойлашган ва пастга йўналган ўсимталарни қанотсимон ўсимталар - processus pterygoideus деб аталади. Понасимон суякнинг танаси кубсимон шаклга эга бўлиб, олтита юза тафовут этилади. Олдинги юзаси - бурун бўшлиғидаги ғалвирсимон суякнинг кўндаланг қисми билан бирлашади. Бирлашиш жойидаги қиррага crista sphenoidalis дейилади. Понасимон суякнинг танаси ғовакли суяклар туркумига киради. Унинг ичида ҳаво сақлайдиган бўшлиқ sinus sphenoidalis бўлади. Бу бўшлиқ олдинги юзада жойлашган қирранинг икки ёнидаги aperturae sinus sphenoidalis воситасида бурун бўшлиғига очилади. Хаво сақлайдиган бўшлиқ тўсиқ septum sinium sphenоdalium воситасида иккига ажралади. Понасимон суяк танасининг калла бўшлиғига қараган юқори юзасининг ўрта қисмида эгарга ўхшаган соҳа sella turcica бўлиб, унинг ўртасида гипофиз бези жойлашадиган чуқурча - fossa hypophysialis бўлади. Чуқурчанинг олд тарафида жойлашган дўмбоқча tuberculum sellae, кўрув нервининг кесишмасидан ҳосил бўлган эгат – sulcus prechiasmaticus дейилади. Бу эгатлар икки ён тарафга кўрув нерви ўтадиган каналчаларга - canalis optici тешигига давом этади. Турк эгари соҳаси орқа томонда эгар суянчиғи - dorsum sella билан чегараланади. Суянчиқнинг устки тарафидаги ўсимталарга processus clinoidei posteriores дейилади. Эгар дўмбоғининг орқа соҳасидаги тепаликка эса processus clinoidei media дейилади. Олдинги четлашган ўсимталар processus clinoidei anterior эса кичик қанотнинг эгарга яқин учидан ҳосил бўлади. Понасимон суяк танасини икки ёнида уйқу артерияси жойлашадиган эгатлар - sulcus coroticus бўлади. Понасимон суякнинг кичик қаноти суяк танаси билан горизонтал текисликда бирлашади. Бирлашиш жойида кўрув нерви ўтадиган канал canalis opticus ҳосил бўлади. Кичик қанотларнинг устки юзаси калла бўшлиғига қараган бўлса, пастки юзаси эса кўз косасини ҳосил бўлишида қатнашади. Кичик ва катта қанотлар орасида кўз косасига очиладиган юқориги тирқиш - fissura orbitalis superior ҳосил бўлади. Катта қанотларда тўртта юза ва тўртта қирра тафовут этилади. Ички юзаси facies cerebralis - мияга қараган юзада қуйидаги тешиклар кўринади: юмалоқ тешик foramen rotundum, чўзинчоқ тешик foramen ovale, қиррали тешик foramen spinosum. Чакка юзаси facies temporalis - ташқи тарафда бўлиб, чакка ости қирраси - crista infratemporalis воситасида икки юзага бўлинади. Устки юза - чакка чуқурчасини ҳосил этишда қатнашса, пастки юза эса чакка ости чуқурчасини чегаралаб туради. Катта қанотнинг кўз косасига қараган юзаси facies orbitalis - кўз косасининг ташқи деворини ҳосил этишда қатнашади. Бу юзалардан ташқари катта қанотда юқори жағ юзаси - facies maxillaris юзаси ҳам мавжуддир. Катта қанот қирралар воситасида чакка суягининг палласи билан, ёноқ, тепа ва пешона суяклари билан бирлашади: margo squamosus, margo zygomaticus, margo parietalis, margo frontalis дейилади. Понасимон суякнинг танасидан пастки тарафга йўналган қанотсимон ўсимталар processus pterygoidus ички ва ташқи пластинкалар laminae medialis et laminae lateralis га ажралади. Бу пластинкаларнинг орқа юзасидаги чуқурчага fossa pterygoidea дейилади. Бу икки пластинкалар орасида ўйма - incisura pterygoidea учрайди ва танглай суяги билан тўлдирилиб туради. Қанотсимон ўсимталарнинг олдинги юзасида катта танглай эгатчаси - sulcus palatinus major бўлади. Бу эгатнинг танглай ва юқориги жағ суякларидаги худди шундай эгатлари билан қўшилишидан танглай канали canalis palatinus major ҳосил бўлади. Қанотсимон ўсимталарнинг асосида canalis pterygoideus жойлашади. Ўсимтанинг ташқи пластинкаси қисқароқ бўлади. Ички пластинкасининг учида эса илмоқсимон ўсимта - hamulus pterygoideus - жойлашади.



Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling