Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Ғалвирсимон суяк - os ethmoidale


Download 251 Kb.
bet5/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Ғалвирсимон суяк - os ethmoidale
Ғалвирсимон суяк os ethmoidale - бурун бўшлиғининг юқори қисмида жойлашиб, пешона суягидаги шу суяк номи билан аталадига ўймани тўлдириб туради. Ғалвирсимон суякда, калланинг мия юзасида жойлашган, жуда кўп тешикчаларга эга бўлган горизонтал ҳолдаги қисми - lamina cribrosa ва бурун бўшлиғига давом этадиган, кўндаланг ҳолдаги - lamina perpendicularis қисмларидан иборат бўлади. Бу қисмнинг икки ёнида, бурун бўшлиғига очилган ҳолда, ғоваклии тўзилишга эга бўлган labyrintus ethmoidalis деб аталган бўлакни кўриш мумкин. Ғалвирсимон пластинкада lamina cribrosa кўп миқдорда тешикчалар faramina cribrosa бўлиб, бу ердан ҳид билув нервининг толалари йўналади. Бу пластинкага кўндаланг ҳолда калланинг мия юзасига хўроз тожига ўхшаш ўсимта crista galli жойлашади. Бош мияни ўраб турган қаттиқ парда шу тожга бирлашади ва ўсимтанинг қанотлари аla cristae galli дейилади. Ғалвирсимон суякнинг кўндаланг (перпендикуляр) бўлаги бурун бўшлиғини икки бўшлиқга бўлиб туришда қатнашади. Бу бўлак юқорида пешона ва понасимон суяклар билан бирикади, паст тарафида эса димоғ суяги ва бурун суяклари билан бирлашади. Ғалвирсимон суякнинг ғовакли қисми кўз косасининг ички деворини ҳосил этишда қатнашади. Унинг қолган қисмлари бурун бўшлиғига очилади. Бу юзада учта бурун чиғаноқлари conchae nasalis suprema, superior et media кўринади. Бу чиғаноқлар орасида бурун бўшлиғининг ҳаво йўллари meatus nasi superior, media et inferior жойлашади. Ғалвирсимон суякнинг ғовакли катакчалари олдинги – cellulae ethmoidales anterior, ўрта – cellulae ethmoidales media, орқа – cellulae ethmoidales pastereores қисмларга ажралади. Каттароқ ғовакли бўшлиқ bulla ethmoidalis илмоқли ўсимтаси processus uncinatus қуйғич соҳаси infundibulum ethmoidale, яримойсимон тирқиши hiatus semilunalis деб аталади.


Тепа суяги - os parietale
Тепа суяги os parietale - ясси ва тўрт - бурчак шаклида бўлиб, калла қопқоғининг ўрта қисмини ҳосил қилади. Бу суякда иккита: ташқи ва ички юзалар facies externa, facies interna ва тўртта қирра тафовут этилади. Тепа суягининг олдинги қирраси margo frontalis пешона суяги билан, орқа қирраси margo occipitalis энса суягига, пастки қирраси margo squamosus эса чакка суягининг палласи билан бирлашади. Тепа суяги юқори қирралари margо sagitalis воситасида ўзаро бирикади. Тепа суягида тўртта бурчак бўлади. Олдинги қирра соҳасида юқори бурчак angulus frontalis пешона суяги билан бирикади, пастки бурчак angulus sphenoidalis эса понасимон суякга тегиб туради. Орқа қирра соҳасидаги юқори бурчак angulus occipitalis энса суяги билан бирлашса, пастки бурчаги angulus mastoideus чакка суягининг сўрғичсимон ўсимтасига туташади. Тепа суягининг ташқи юзасидаги бўртиқ - tuber parietale дейилади. Бу бўртиқ остида чакка мушагининг бирлашувидан ҳосил бўладиган устки ва остки чизиқлар lineae temporales superior et inferior кўринади. Тепа суяги ташқи юзасининг юқориги қирра соҳасида вена қон томири ўтадиган тешик foramen parietalae кўринади. Тепа суягининг ички юзасида юқори қирра бўйлаб вена қон томир эгати sulcus sinus sagittalis superior йўналади. Сўрғичсимон бурчаги соҳасида ҳам вена қон томирлари жойлашадиган эгат sulcus sinus sigmoidei бўлади. Булардан ташқари ички юзада артерия қон томирлари жойлашадиган эгатлар sulci arteriosi, sulcus arteriae meningeae mediae ва мия пушталари таъсирида ҳосил бўладиган чуқурчалаp кўринади.



Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling