Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси
Чакка суяги - os temporale
Download 251 Kb.
|
ДГУ калла суяклари
- Bu sahifa navigatsiya:
- – sulcus arteriae temporalis mediae
- processes intrаjugularis
Чакка суяги - os temporale
Чакка суяги os temporale бир жуфт бўлиб, энса, тепа ва понасимон суяклар орасида жойлашган. Шу сабабдан унинг margo occipitalis, margo parietalis, margo sphenoidalis қирралари бўлади. Чакка суягида қуйидаги қисмлар кўринади: палла қисми - pars squamosa, ноғора қисми - pars tympanica, пирамида ёки тошсимон қисми - pars petrosa. Чакка суягининг бу қисмлари ташқи эшитув йўли - meatus acusticus externus атрофида жойлашган. Чакка суягининг ичида ўрта қулоқ бўшлиғи ва ички қулоқни ташкил этадига эшитув ва мувозанат аъзолари жойлашади. Чакка суягининг палла қисми калла суягининг ён деворини ташкил этади. Бу қисмдан олд тарафга ёноқ суяклари билан бирлашадига ўсимта - processus zygomaticus йўналади. Бу ўсимтанинг асосида пастки жағ суягининг бошчаси билан бўғим ҳосил этиш учун - пастки жағ чуқурчаси - fossa mandibularis бўлади. Чуқурчанинг олдида бўғимни мустаҳкамлаб турувчи дўмбоқ - tuberculum articulare жойлашади. Чуқурчанинг орқа тарафидаги тепалик эса tuberculum retroarticulare дейилади ва орқа тарафда linea temporalis чизиғига давом этади. Чакка суягининг ноғора қисмидан ташқи эшитув тешиги porus acusticus externus - ташқи эшитув йўли meatus acusticus externus га давом этади. Бу қисм, чакка суягининг палла қисми ва сўрғичсимон ўсимталар билан бирикиб туради. Чакка суягининг ноғора ва палла қисмлари орасида тирқиш мавжуд бўлиб, унинг ўртасига тошсимон бўлакнинг ўсимтаси кириб туриши натижада бу тирқиш иккига бўлинади: тошсимон - палла тирқиши - fissura petrosquamosa, тошсимон - ноғора тирқиши - fissura petrotympanica. Бу тирқишлардан нервлар ўтади. Чакка суягининг палла қисмининг ташқи юзасида чакка артериясининг эгати – sulcus arteriae temporalis mediae кўринади. Чакка суягининг тошсимон қисми pars petrosa уч томонли пирамида шаклига эга. Бу юзаларнинг олдинги facies anterior ва орқа facies posterior қисмлари калланинг ички юзасига, пастки facies inferior эса калланинг ташқи асосига қараган бўлади. Олдинги юзада ички қулоқнинг таъсирида бўртиб чиқиб турган тепалик - eminentia arcuata бўлади. Бу тепаликнинг олдида иккита тошсимон нервларнинг эгатлари жойлашади ва sulcius n. petrosi majoris et sulcus n. petrosi minoris деб аталади. Ҳар бир эгат каналга очиладиган тирқишлар билан якунланади ва уларга hiatus canalis nervi petrosi majoris ва hiatus canalis nervi petrosi minoris деб аталади. Тепаликдан латералроқ соҳада ўрта қулоқ (ноғора бўшлиғи) нинг томи бўлган майдонча tegmen tympani кўринади. Пирамиданинг устки қиррасига яқин жойда уч шохли нерв тугунининг изидан ҳосил бўлган чуқурча - impessio trigemini ҳосил бўлади. Пирамиданинг устки учи margo superior partes petrosae бўйлаб устки тошсимон вена қон томирининг эгати - sulcus sinus petrosi superior йўналади. Пирамиданинг орқа юзасида ички эшитув тешиги - porus acusticus internus ва унинг давоми бўлган - ички эшитув йўли - meatus acusticus internus жойлашади. Бу тешикнинг орқасида ички қулоқ бўшлиғи билан бирикадиган тирқиш apertura externa aqueductus vestibuli бўлади. Ички эшитув тешигининг остида эса ички қулоқ билан бирлашадиган яна бир тирқиш - apertura externa canaliculi cochleae жойлашади. Орқа юзанинг остида пастки тошсимон венанинг эгати sulcus sinus petrosi inferioris жойлашади. Пирамида қисмининг остки юзасидан бигизсимон ўсимта processus styloideus чиқиб туради. Орқа томонида эса сўрғичсимон ўсимта processus mastoideus жойлашади. Бу икки ўсимталар орасидаги тешик foramen stylomastoideum деб аталади. Бу тешик орқали юз нерви чиқади. Сўрғичсимон ўсимтада foramen mastoideum тешиги бўлади. Бигизсимон ўсимтанинг олдида бўйинтуруқ чуқурчаси fossa jugularis жойлашади. Шу соҳада бўйинтуриқ ўймаси incisura jugularis бўлиб, энса суягидаги худди шундай ўйма билан бирикиши натижаисда бўйинтуриқ тешиги foramen jugularae ҳосил бўлади. Тешик ичига бўртиб чиққан ўсимтага processes intrаjugularis дейилади. Буйинтуруқ чуқурчанинг олдида уйқу артерияси ўтадига ташқи уйқу тирқиши apertura externa canalis carоtici ва унинг давоми бўлиб ҳисобланган canalis caroticus жойлашади. Бу канал калланинг ички юзасига ички уйқу тирқиши apertura interna canalis carоtici воситасида очилади. Калланинг орқа деворида ноғора бўшлиғига очиладиган canaliculi caroticotympanici жойлашади ва бу каналлардан ўрта қулоқ бўшлиғига қон томир ва нервлар йўналади. Ички уйқу тирқишига яқин жойда мускул-най канали canalis musculotubarius нинг кириш тешиги кўринади. Бу канал девор воситасида иккита ярим каналга бўлинади: semicanalis m. tenzoris tympani (мушак жойлашади) ва semicanalis tubae auditivae. Охирги ярим канални Евстахий найи деб ҳам юритилади ва ўрта қулоқ бўшлиғини халқумнинг бурун қисми билан бирлаштиради. Сўрғичсимон ўсимтанинг ички медиал тарафида иккита эгат бўлади. Ички эгат бўйлаб артерия йўналади sulcus a. occipitalis, ташқи эгат сўрғичсимон ўйма incisura mastoidea деб номланиб икки қоринчали мушак бирлашади. Сўрғичсимон ўсимта билан ноғора қисмлар орасидаги тирқиш fissura tympanomastoidea бўлиб, адашган нервнинг толалалари йўналади. Сўрғичсимон ўсимтанинг энса суягига бирлашиш жойидаги тешик foramen mastoideum дан вена чиқади. Ўсимтанинг ички юзасид S-симон вена жойлашадиган эгат sulcus sinus sigmoidei яхши кўриниб туради. Сўрғичсимон ўсимта ғовакли суяклар туркумига киради. Унинг ичида ҳаво сақлайдиган катакчалар cellulae mastoide бўлади. Бу катакчалар каттароқ бўшлиқга - сўрғичсимон ўсимтанинг ғори antrum mastoideum га очилади. Ўз навбатида бу бўшлиқ ўрта қулоқ бўшлиғи билан aditus ad antrum воситасида боғланган бўлади. Download 251 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling