Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси
Энса суяги - os occipitale
Download 251 Kb.
|
ДГУ калла суяклари
- Bu sahifa navigatsiya:
- sulcus sinus marginalis
Энса суяги - os occipitale
Энса суяги - тўрт қисмдан иборат бўлиб, бу қисмлар энса суягининг катта тешиги foramen magnum атрофида жойлашади. Суякнинг олдинги тарафида асосий қисми pars basillaris, икки латерал тарафида суякнинг ён бўлаклари pars lateralis ва суякнинг орқа тарафида сербар қисм squama occipitalis жойлашади. Энса суяги чакка суягидан сўрғичсимон ўсимтага бирикиш соҳасида margo mastoidea чети, тепа суяклари билан бирикиш чети margo lambdoideus деб аталади. Энса суягининг асоси понасимон суяк билан бирлашиб туради ва унинг ички юзасида узунчоқ мия жойлашадиган силлиқ юза нишаб clivus бўлади. Энса суяги асосининг ташқи юзасида эса халқум бўртиғи tuberculum pharyngeum бўлади. Энса суяги асосининг ён тарафларига чакка суягининг тошсимон қисми бирлашади. Шу соҳанинг ички юзасида пастки тошсимон венанинг эгати sulcus sinus petrosi inferioris ҳосил бўлади. Энса суяги ён қисмларининг медиал қирраси энсанинг катта тешигини ҳосил қилса, ташқи қирраси эса чакка суяги билан бирлашади. Бу соҳада бўйинтуруқ ўймаси incisura jugularis бўлиб, чакка суягидаги шу номли ўйма билан қўшилиши натижасида бўйинтуруқ тешигини ҳосил этади. Бу соҳада ўсимта processus jugularis, бўртиқ tuberculum jugulare ва ички бўйинтуруқ ўсимтаси processus intrajugularis учрайди. Энса суяги ён бўлагининг пастки юзасида эллипс шаклидаги бўғим бўртиғи condylus occipitalis бўлиб, бу бўртиқ воситасида биринчи бўйин умуртқасининг бўғим чуқурчалари билан бирлашади. Бўғим бўртиқларининг орқасида чуқурча бўлиб - fossа condylaris дейилади. Бу чуқурчанинг тубида баъзи пайтда вена қон томири учун ҳосил бўлган тешик учрайди ва cаnalis condylaris дейилади. Энса суяги бўғим бўртиғининг устида тил ости нерви учун канал canalis hypoglossalis ҳосил бўлади. Энса суяги палласининг (сербар қисми) олдинги қирраси энсанинг катта тешигини ҳосил этишди қатнашади. Унинг юқори қисми тепа суяклари билан, пастки қисми эса чакка суягининг сўрғичсимон ўсимтаси билан бирлашади. Палланинг ташқи юзасида - ташқи энса бўртиғи protuberentia occipitalis externa кўринади. Бу бўртиқдан пастга қараб, энса суягининг ташқи қирраси – crista occipitalis externа йўналади. Бу қирра ўз йўлида мускуллар бирикиши натижасида ҳосил бўлган ва қиррага нисбатан кўндаланг йуналган чизиқлар билан кесишади. Энг юқоридаги чизиқ linea nuchae suprema дейилса, пастки чизиқ linea nuchae inferior деб аталади. Бу чизиқлар орасида эса linea nuchae superior жойлашади. Чизиқлар орасидаги майдонлар planum occipitale кўринади. Палланинг ички юзаси хажсимон тепа - eminentiа cruciformis воситасида тўртта юзага бўлинган. Бу тепанинг ўртасида ички энса бўртиғи - protuberentia occipitalis interna жойлашади. Бу бўртиқдан пастга тарафга энса суягининг ички қирраси – crista occipitalis interna йўналади. Бўртиқдан юқори тарафга вена томирининг эгати - sulcus sinus marginalis йўналади. Ички энса бўртиғидан икки ён тарафга кўндаланг вена эгати sulcus sinus transversi жойлашади. Ўз навбатида бу эгат - sulcus sinus sigmoidei - S-симон вена эгатига давом этади. Ички юзада энса вена синусининг эгати sulcus sinus occipitalis кўринади. Энса суягининг ички юзасида мияча жойлашадиган чуқурча – fossa cerebellaris ва бош мия жойлашадиган чуқурча fossa cerebralis бўлади. Download 251 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling