Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Download 251 Kb.
bet1/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари


Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси.

Пулатов Хабибулла Хайруллаевич -тиббиёт фанлари номзоди, доцент,


Бердиев Отабек Вахоб угли -ассистент,
Ибрагимова Шахзода Абдурахимовна -ассистент,
Толмасов Рузибек Толмасович-ассистент.
Калла скелети - cranium
Калла скелети cranium бир қанча алоҳида суякларнинг бирикишидан ҳосил бўлади. Ҳар бир суяк ўз навбатида тўзилиш жиҳатида ясси, ғоваксимон ва аралаш суяклар гуруҳига киради. Калла скелетида икки қисм тафовут этилади: а) сезги ва хазм аъзоларини сақлайдиган - калланинг юз қисми - cranium faciale; б) бош мияни сақлайдиган - калланинг мия қисми - cranium cerebrale. Калланинг мия қисмини ҳосил қилишда қуйидаги суяклар қатнашади: энса, пешона, понасимон (асосий), ғалвирсимон, тепа ва чакка суяклари. Калланинг юз қисмини ҳосил этишида қуйидаги суяклар қатнашади: юқори жағ суяги, пастки жағ суяги, танглай, ёноқ, бурун, кўз ёш, буруннинг пастки чиғаноғи, тил ости суяги ва бурун бўшлиғини бўлиб турувчи суяклар. Калла суякларининг тепа соҳасида жойлашган қисмлари шакл жихатадан ясси бўлиб, унинг ташқи ва ички юзалари анча қаттиқ лекин мўрт бўлган қисмдан иборат бўлиб, улар ораси эса ғовакли суякдан ташкил топади. Калла суягининг ташқи юзаси lamina externus суяк уст пардаси pericranium билан қопланган. Калла суягининг ички юзасини бош мияни ўраб турувчи қаттиқ парда қоплаб туради. Ички юзасини ташкил этадиган суяк таркибида органик моддалар жуда кам бўлганлиги учун - бу юза жуда мўрт бўлади - ва шу сабабдан шишасимон қават lamina vitrea деб аталади. Калла суягини шикастланиш пайтида ички юзасининг синиши кўпроқ учрайди. Калла суяги суяк уст пардаси билан мустаҳкам бириккан эмас. Шу сабабдан улар орасида йиринг йиғилиш холлари учрайди. Калла суягини ҳосил этишда қатнашадиган баъзи суяклар ғовак моддадан ташкил топган бўлиб, уларда ҳаво сақлайдиган бўшлиқлар бўлади. Бундай бўшлиқлар пешона, понасимон, ғалвирсимон, чакка ва юқори жағ суякларида учрайди.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling