Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Каримов И.А. Юксак маънавият –енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият. 2008.
Қуронов М. Эгоцентризм – ёввойилик фалсафаси. Халқ сўзи, 2006 йил 11 октябрь.
Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси:
Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳали бўлиб, ҳаётий вазиятлар асосида баён этилган. Кейснинг асосий объекти шахсга йўналтирилгандир. Бу ташкилий институционал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган.
Ушбу кейсдан “Маънавият асослари”, “Миллий истиқлол ғояси” фанларида ҳамда мураббийлик соатларида фойдаланиш мумкин.
АМАЛИЙ ВАЗИЯТНИ БОСҚИЧМА – БОСҚИЧ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР (намуна)
Иш босқичлари
|
Маслаҳатлар ва тавсияномалар.
|
1. Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан танишиш
|
Аввало кейс билан танишинг. “Маънавий тахдидлар ва уларга қарши ғоявий курашиш” ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқиш лозим. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг
|
2. Берилган вазият билан танишиш
|
Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун муҳим бўлган сатрларни белгиланг. Бир абзацдан иккинчи абзацга ўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунига кириб борамиз. Кейсдаги муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. Вазият тавсифида берилган асосий тушунча ва ибораларга диққатингизни жалб қилинг. Ушбу вазият “Ҳозирги пайтда инсоният ҳаётига катта хавф туғдираётган халқаро терроризм, диний экстремизм, наркоагрессия ва СПИД сингари офатларни кўпчилик яхши билади. Лекин бугунги кунда ҳамма ҳам билавермайдиган, ошкора кўзга ташланмайдиган, маънавий ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар ҳам борки, уларнинг олдини олмасак, кейин кеч бўлади. Булар Ғарб оламида кенг тарқалган эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фалсафасидир ва “оммавий маданият” иллатларидир” тавсифида берилган далилларни санаб ўтинг ва қайсиси аниқлаштирилиши лозимлигини аниқланг
|
3. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш
|
Асосий муаммо ва кичик муаммоларга диққатингизни жалб қилинг.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |