Кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун таълим олувчилар қуйидаги билимларга эга бўлиши лозим:
- Ўсимликшунослик фани бўйича билимга эга бўлиш;
- тупроқшуносликка оид билимларга эга бўлиш;
- мавзунинг асосий моҳиятини аниқлай билиш;
- Донли экинларни етиштириш технологияси билиш;
- Донли экинларни юқори ҳосил етиштиришни таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
Таълим олувчи амалга ошириши керак:
- мавзуни мустақил ўрганади;
- муаммоларни аниқлайди;
- фаразларни илгари суради;
- ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди;
- маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
- маълумотларни танқидий нуқтаи назардан ўрганиб чиқиб, мустақил қарор қабул қилади;
- ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, якуний хулоса чиқаради.
Дидактик мақсадларга кўра кейс, ўтилган мавзу бўйича кўникма ва малакалар орттиришга мўлжалланган, шунингдек бу кейс донли экинларнинг умумий тавсифи, ривожланиш шароити оид ҳаётий муаммоларни ҳал этиб, таҳлил қилиш ҳамда ечимини топишга қаратилган.
Кейс эгалланган билим ва кўникмаларни ҳаётда қўллашга йўналтирилган.
КЕЙС
“Ғаллачиликни ривожлантириш муаммоси”
Дончилик ўсимликшуносликнинг асосий тармоқларидан бири бўлиб, аҳолини тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил саноатнинг бир қанча тармоқлари учун хомашё ва чорвачиликни ем-хашак билан таъминлайди. Дончиликда ўсимликшунослик каби ўзига хос хусусиятлари мавжуд: мавсумийлиги, муайян технологик тадбирларни маълум муддатларда ўтказиш, ташқи шароитни доимо ўзгариб туришидир. Қандай қилиб аҳолини тўлиқ дон маҳсулоти билан таъминлаш лозим?. Ғаллачиликни ривожлантириш учун Ўзбекистонда нима ишларни амалга ошириш керак?
Mуаммоли вазиятни таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича таълим олувчиларга услубий кўрсатмалар.
Иш босқичлари
|
Маслаҳатлар ва тавсияномалар.
|
1. Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан танишиш
|
Аввало кейс билан танишинг. Ғаллачиликни ривожлантиришга тўсиқ бўлувчи барча омиллар ва уларнинг сабаблари ҳақидаги ахборотни диққат билан ўқиб чиқиш лозим. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг.
|
2. Берилган вазият билан танишиш
|
Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун муҳим бўлган сатрларни белгиланг. Бир абзацдан иккинчи абзацга ўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунига кириб борамиз. Кейсдаги муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. Вазият тавсифида берилган асосий тушунча ва ибораларга диққатингизни жалб қилинг. Ушбу вазиятдан ҳозирги Ўзбекистонда ғаллачиликни ривожлантириш учун нима ишларни амалга ошириш кераклигини аниқланг.
|
3. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш
|
Асосий ва кичик муаммоларга диққатингизни жалб қилинг.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |