Мавзу. Кейс-стади 1- топшириқ мазмуни
Download 317.44 Kb.
|
КЕЙС тушунарли
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН КЕЙС Фан: Ўсимликшунослик Мавзу: Донли экинларнинг умумий тавсифи, ривожланиш шароити
Бошқаларни менсимаслик – ўзидаги айрим сифатларни мутлақлаштириб, бошқалардан ўзини юқори қўйиш, бошқаларни ҳурмат қилмаслик, ўзининг иқтисодий, сиёсий ва бошқа мавқеига асосланиб, айрим кишиларнинг онги тор истеъмолчилик йўналишида шаклланишидан келиб чиқади. Ўзгаларга, ўзидан мавқеи пастроқ бўлган кишиларга, касбларга, гуруҳларга паст назар билан қараб, ўзини жамиятнинг элитаси сифатида бошқалардан ажратиш демократик муносабатлар ривожланишига халақит беради, нотенгсизликни кучайтиришга олиб борувчи фаолиятга озиқ беради
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН КЕЙС Фан: Ўсимликшунослик Мавзу: Донли экинларнинг умумий тавсифи, ривожланиш шароити Таълим жараёнининг сифати таҳсил олувчининг ўқитиш методларини тўғри танлашига боғлиқдир. Тўғри танланган метод таълим олувчиларнинг янги билимларни онгли ва чуқур ўзлаштиришларига, уларда фаоллик ва ижодкорликнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Шу сабабли тажрибали ўқитувчи таълим самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитишнинг кўп сонли методларидан энг қулай ва ўқувчиларнинг билим олишини фаоллаштирадиган методларни танлайди. Таълим методларини танлаш ҳар бир дарснинг дидактик мақсадига боғлиқ бўлиб, ўқитувчи мавзунинг ҳажми ва мураккаблиги, таълим олувчиларнинг ўқув имкониятлари, яъни қизиқиши ва қобилиятларини эътиборга олиб дарсни оқилона ташкил этиши керак. Ўқитувчи томонидан пухта режалаштирилиб, танланган метод таълим олувчиларни фаолликка, назарий билимларини амалда қўллашга ундаши лозим. Ана шундай фаол таълим методларидан бири “саse study” – вазиятларни таҳлил қилиш методидир. Аниқ вазиятлар методи - кейс-стади (case инглиз - тўплам, аниқ вазият, study - ўрганиш) таълим олувчиларни муаммони ифодалашга ва мақсадга мувофиқроқ ечим излашга йўналтирувчи фаол таълим методлардан бири бўлиб, ҳаётдан олинган одатий вазиятларни ташкиллаштириш ёки сунъий яратилган вазиятларга асосланади. Кейс-стади муайян ўқув мақсадли билим олиш воситаси сифатида ишлаб чиқилиши лозим. Ушбу мақсадлар кенг кўламли бўлиб, ахборот, маълумот ёки тафсилот билан таъминланишни назарда тутади. Кейс ўқув материалини ўзлаштириш учун кўмаклашувчи ахборотни ўз ичига олади. Кейс-стади таълим олувчиларнинг ҳамкорликда аниқ бир иш жараёнида содир бўлган вазиятни (кейсни) таҳлил қилиш орқали унинг ечимларини топиш, ишлаб чиқиш, таклиф этилган алгоритмлар –ечимларга баҳо бериш ва қўйилган муаммо ечимлари ичидан мақбулини танлашни назарда тутади. Кейс-стади қўшимча ахборотлардан, жумладан, аудио, видео ва электрон етказувчилар ва ўқув-услубий материаллардан иборат бўлиши мумкин. Download 317.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling