Мавзу: Kимёвий анализнинг метрологик асослари
Регрессион ва корреляцион анализ
Download 161.18 Kb.
|
Analitika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Регрессион ва корреляцион анализ.
Регрессион ва корреляцион анализ. Даражалаш чизмалари билан ишлаганда регрессион анализдан фойдаланилади. Аналитик кимёда олинган натижаларнинг ўзаро боғлиқлиги ни топиш ва уни ифодалаш жуда муҳим ҳисобланади. Айниқса,даражалаш чизмалари (графиги) билан ишлашда бунинг аҳамияти катта. Кўпинча бир неча ёки кўпроқ ўзгарувчиларнинг боғлиқлигини баҳолаш учун регрессион анализдан фойдаланилади. Шунингдек,регрессион анализ чизмаларни ўтказишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Даражалаш графигидаги олинган нуқталар тарқоқлиги жуда катта бўлганда регрессион анализ амалга оширилади. Бу усулда нуқталар туташтирилгандан сўнг улар орасидаги масофа иккига бўлинади ва янги нуқталар ҳосил қилинади. Янги ҳисобланган нуқталар туташтирилганда тўғри чизиқ ҳосил бўлса, шу чизиқ аналитикни қаноатлантириши мумкин. Агар янги ҳосил қилинган нуқталар ҳам тўғри чизиқ ўтказишга яроқсиз бўлса, бу янги нуқталар яна туташтирилади. Сўнг улар оралиғи тенг иккига бўлиниб, яна янги нуқталар ҳосил қилинади. Янги ҳосил қилинган нуқталар тўғри чизиққа туташтирилади. Бу амал оқибатда тўғри чизиқ ҳосил бўлмагунча давом эттирилиб, регрессия чизиғи ўтказишга эришилади. Агар тажрибавий нуқталар сони жуда кўп бўлса, канал усулидан фойдаланиш қулай. Бу усулда барча нуқталар чегараси тўғри чизиқлар билан белгиланиб олингандан сўнг, уларнинг ўртаси топилади ва регрессия чизиғи ўтказилади. Регрессион анализ энг кичик квадратлар усулига асосланган.
Download 161.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling