Аналитик кимёда хатолар. Ҳар қандай ўлчашда у ёки бу хатога йўл қўйилади. Хато тушунчаси оддий тушунчадай кўринсада у жуда мураккаб, назорат қилиш жиҳатидан тўлиқ тушуниб етиш ва олдини олиш қийин бўлган ҳодисадир. Ҳозирги вақтда хатоларни турлича синфлайдилар. Кўпинча хатолар ўзаро уйғунлашиб кетади. Қуйида хатоларнинг кўп тарқалган кўринишларини қараб чиқамиз. - Аналитик кимёда хатолар. Ҳар қандай ўлчашда у ёки бу хатога йўл қўйилади. Хато тушунчаси оддий тушунчадай кўринсада у жуда мураккаб, назорат қилиш жиҳатидан тўлиқ тушуниб етиш ва олдини олиш қийин бўлган ҳодисадир. Ҳозирги вақтда хатоларни турлича синфлайдилар. Кўпинча хатолар ўзаро уйғунлашиб кетади. Қуйида хатоларнинг кўп тарқалган кўринишларини қараб чиқамиз.
- Ифодалаш (ҳисоблаш) усуллари бўйича хатолар мутлақ (абсолют) ва нисбий хатоларга бўлинади. Мутлақ хатолар стандарт четланиш, нисбий хатолар нисбий стандарт четланиш, фоизлар билан ифодаланади.
- Таркибий қисмнинг ҳақиқий қийматидан юқори ёки пастлигини кўрсатиш бўйича хатолар мусбат ва манфий хатоларга бўлинади.
- Ўлчайдиган қиймат билан хатонинг боғлиқлигига кўра хатолар доимий (ўлчанадиган қийматга боғлиқ бўлмаган) ва мутаносиб (ўлчанадиган қийматига мос) хатоларга бўлинади.
- Юзага келиш сабабларига кўра хатолар систематик тасодифий ва қўпол хатоларга бўлинади.
- Юзага келиш сабабларига кўра хатолар: асбоб, реактив, услубий, намуна олиш хатоларига бўлинади.
- Булардан ташқари объектив ва субъектив, чегара, йўл қўйиладиган, кафолатли, ҳар бир усулнинг ўзига хос ва бошқа хатолар ҳам учрайди.
Систематик хатоликлар. Бу бир хил ишорали, маълум сабабларга кўра содир бўладиган, натижанинг ортиши ёки камайиши томон таъсир қиладиган хатоликдир. Систематик хатоликларни одатда олдини олиш ва уни йўқотиш ёки тегишли тузатмалар киритиш мумкин. - Систематик хатоликлар. Бу бир хил ишорали, маълум сабабларга кўра содир бўладиган, натижанинг ортиши ёки камайиши томон таъсир қиладиган хатоликдир. Систематик хатоликларни одатда олдини олиш ва уни йўқотиш ёки тегишли тузатмалар киритиш мумкин.
- Систематик хатоликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- 1) Методик хатолар. Бу қўлланиладиган методнинг ўзига хослиги, масалан, аниқлашда қўлланиладиган реакциянинг охиригача бормаслиги, чўкманинг қисман эриши ёки бегона аралашмаларнинг биргалашиб чўкиши, чўкмани қиздиришда бир қисмининг парчаланиши ёки учиб кетиши, асосий реакциядан ташқари натижага таъсир этувчи бошқа ёнаки реакция бориши титриметрияда қўлланиладиган индиқаторнинг хоссаларидан ва хоказо. Методик хатолар миқдорий анализ натижаларига сезиларли таъсир кўрсатувчи хатоликлар бўлиб, уларни бартараф этиш анча мушкулдир.
- 2) Қўлланиладиган асбоблар ва реактивларга боғлиқ бўлган хатолар. Масалан,тарозининг тўғри ишламаслиги ёки тарози тошларининг тўғри эмаслиги,эритманинг шиша ёки фарфор идишнинг емирилиши (қўлланиладиган идиш) қўлланиладиган реактивнинг тозалиги даражаси ундаги аниқлашга ҳалақит берадиган бегона моддалар борлиги ва ҳоказолар.
- 3) Оператив хатоликлар. Буларга нотўғри ёки синчковлик билан анализни бажармаслик, чўкмани етарлича ювмаслик (бунда натижа керагидан ортиб кетади), ёки аксинча, чўкмани керагидан кўпроқ ювиш (бунда чўкманинг бир қисми йўқотилади).Чўкмани ҳаддан ташқари кўп қиздириш ёки аксинча кам қиздириш, чўкмани стакандан тигелга ўтказишда унинг бир қисми стаканда қолиб кетиши, пипеткадан эритмани нотўғри қуйиш ва хокозалар.
- 4) Индивидуал хатоликлар. Бундай хатоликлар аналитикнинг ўзига боғлиқ бўлган хатоликлардир, масалан, титрлашда эквивалент нуқтани тўғри танлай олмаслиги (ранг ўзгаришини), психологик хатоликлар (талабаларда учрайдиган) ҳақиқий кўрсатилган масса ёки ҳажмни олмасдан олдингисига яқин қилиб олиши хатоликни кўпайтириб юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |