Сезувчанлик- аниқланадиган модданинг берилган усул ёрдамида топилиши мумкин бўлган энг кам миқдоридир. - Сезувчанлик- аниқланадиган модданинг берилган усул ёрдамида топилиши мумкин бўлган энг кам миқдоридир.
- Анализ учун турли объектлар олиниши мумкин(турли табиий, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, атроф-мухит, криминалистик, археолоик, табиий ва бошқа объектлар). Ҳар бир объектнинг муайян хусусиятлари ҳисобга олиниши керак.
- Текширилаётган объектнинг таркибидаги таркибий қисмлардан қайси бири аниқланиши кўзда тутилганлиги мос равишда усулнинг селекливлиги (танловчанлиги) ҳақида фикр юритади.
- Усулнинг селективлиги- бегона моддалар иштирокида топиладиган ёки аниқланадиган моддани анализ қила билиш хусусиятидир.
- Берилган усул,реакция ёки методика ёрдамида фақат битта моддани аниқлаш(топиш) мумкин бўлса специфик(ўзига хослик) тушунчаси билан умумлаштирилади.
- Анализнинг бажарилиш шароитини ўзгартириш,ниқоблаш,ҳалақит берувчиларни ажратиш ва бошқа шароитларни ўзгартириб анализнинг селективлигини ошириш мумкин.Анализнинг аниқлиги тушунчаси ҳам унинг муҳим тушунчаларидан ҳисобланади.
- Анализнинг аниқлиги-тўғрилик ва қайта такрорланувчанликни ўзида акс эттирадиган катталикдир.Аниқ натижа олинди деганда,унинг тўғрилилиги,олинган ҳар бир қийматнинг ўзаро бир-бирига мос келиши тушунилади.Аниқлик кўпинча,фоизларда нисбий хато тарзида ифодаланади.
Анализнинг тезкорлиги (экспресслиги) ҳақида. - Анализнинг тезкорлиги (экспресслиги) ҳақида.
- Анализни автоматлаштириш (космик, океан ва денгиз объектларини анализида автоматлаштириш муҳум ахамиятга эга.
- Дистанцион анализ (масофали анализ). Деструктив анализ (намунанинг ташқи кўриниши бузмасдан текшириш усули). (Бу мақсадда рентген флуоресцент ва ядрофизикавий усуллар, лазер спектрокопияси ва бошқалардан фойдаланилади).
- Локал анализ юпқа қатламли плёнкаларни қатламлаб текшириш, суд экспертизаси, доғларнинг таркибини текшириш, археологик, геологик ва бошқа объектлар анализида.
- Дисперсион анализ. Хатоларнинг манбалари биттадан кўп бўлса, дисперсион анализдан фойдаланилади. Бунда анализга таъсир этувчи ҳар бир омилнинг таъсир улушини ва уларнинг аналитик белгининг ўзгарувчанлигига ҳар томонлама таъсирини аниқлаш талаб этилади.
- Бу анализ жараёнида сигналнинг ҳисобга олинган ва олинмаган турли омиллар таъсиридан умумий, хусусий ва қолдиқ дисперсияни ифодаловчи маълумотлар ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |