Мавзу: Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш


йил 23 сентябрдаги қарори билан бошлаб берилди ҳамда 1994 йилнинг ўрталаригача


Download 393.27 Kb.
bet4/12
Sana08.05.2023
Hajmi393.27 Kb.
#1443949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5 мавзу давлат тассаруфидан чиқариш

1992 йил 23 сентябрдаги қарори билан бошлаб берилди ҳамда 1994 йилнинг ўрталаригача
умумий уй-жой фонди, савдо, маҳаллий саноат, xизмат кўрсатиш корxоналари ва қишлоқ xўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш тизимлари
1995-1996 йиллар
очиқ турдаги акциядорлик жамиятларини яратиш, корxоналарнинг акцияларини муомалага чиқариш, кўчмас мулк ҳамда қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, саноат, қурилиш ва транспорт соҳасидаги ҳамда агросаноат комплекси
1998 йилдан
йирик индустрия гигантларини

Қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:

  • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш;
  • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтида мулкни пулли ва пулсиз топширишни қўшиб олиб бориш;
  • пулсиз ва пулли хусусийлаштириладиган мулкдан улуш олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглиги;
  • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шароитида барча фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  • ошкоралик давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш устидан давлат ва жамоат назоратини йўлга қўйиш;
  • рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш.

4-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектлари

  • Ўзбекистон Республикаси оммавий мулки объектлари тўлиқ равишда ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилади ва хусусийлаштирилади.

Қуйидаги давлат мулки объектлари давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди:

  • 1) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ер (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
  • 2) моддий маданий мерос объектлари, шу жумладан давлат фондларида, миллий фондларда, ахборот-кутубхона фондларида ва илмий-тадқиқот муассасаларининг фондларида сақланаётган моддий маданий мерос объектлари, шунингдек архивлар, музейлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;
  • 3) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, валюта захирасининг, давлат мақсадли жамғармаларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг олтин захираси;
  • 4) пул муомаласи бўйича хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари, қимматли қоғозларни, орденларни, медалларни ва почта тўлови белгиларини ишлаб чиқаришни таъминловчи корхоналар ва ташкилотлар;
  • 5) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, муассасалари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта ишлов берилгунига қадар, шунингдек саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк);

Download 393.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling