Мавзу: Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш


Қуйидаги давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади


Download 393.27 Kb.
bet6/12
Sana08.05.2023
Hajmi393.27 Kb.
#1443949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5 мавзу давлат тассаруфидан чиқариш

Қуйидаги давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади

  • асосий фондларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган корхоналар;
  • қимматбаҳо, нодир металлар, қимматбаҳо тошларни кавлаб олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари;
  • кимё корхоналари (гербицидлар, минерал ўғитлар, синтетик толалар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган заҳарли кимёвий дорилар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш);
  • электр алоқаси корхоналари, телевизион, радио қабул қилиш ва радио узатиш марказлари ҳамда уларнинг муҳандислик иншоотлари;
  • ракета-космик мажмуалари, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;
  • Ва бошқа 30 турдаги объектлар

5-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида мулкни олувчи субъектлар

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида:

  • Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахслар;
  • ажнабий юридик шахслар оммавий мулкни сотиб олувчи субъектлар бўлиши мумкин.
  • Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган шахслар давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишлари, танлов ва ким ошди савдосида харидор сифатида қатнашишлари, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) акцияларини сотиб олишлари мумкин эмас.

Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш

  • Ўзбекистон Республикасининг республика мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади.
  • Муниципал объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилади.
  • Бундай қарорларни қабул қилишга ҳуқуқ берилган идоралар матнда бундан кейин оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар деб юритилади.
  • Ўзбекистон Республикасининг оммавий мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (муниципал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан амалга оширади.

Download 393.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling