Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш - Давлат тасарруфидан чиқаришни, хусусийлаштиришни ўтказиш ёки ундай қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорни оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи буюртма тушган пайтдан бошлаб ўн кун ичида қабул қилади, ҳамда уни буюртма берганга ва давлат тассаруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхонанинг меҳнат жамоасига ёзма равишда етказади
- Давлат корхонасини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қабул қилинади.
- Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда корхона раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Комиссия бир ойлик муддатда зарур ҳужжатларни тайёрлаб, оммавий мулк объектини тасарруф этувчига тақдим этади. Зарур ҳужжатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
- 1. Оммавий мулк объектлари танлов бўйича сотилиши мумкин.
- 2. Танловни ўтказиш шартлари, тартиби ва муддатини оммавий мулк объектларини тегишли тасарруф этувчи тайинлайдиган танлов комиссияси белгилайди.
- 14-модда. Оммавий мулк объектини ким ошди савдосида сотиш
- 1. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналарни ким ошди савдосида сотишга қўйиш тўғрисидаги қарорни оммавий мулк объектини тасарруф этувчи қабул қилади.
- Харидор томонидан сотиб олинмаган объект республика ёки муниципал мулк бўлиб туради. Бундай ҳолларда мулк объектларини тасарруф этувчи корхонани тугатиб, унинг мол-мулкини бўлак-бўлак қилиб сотиб бориш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин
Танлов шартлари
ИЖТИМОИЙ
Ижтимоий шартларга аввалги ишчи ўринларини сақлаб қолиш, қўшимча ишчи ўринларини яратиш, xодимларнинг малакасини ошириб бориш, меҳнатни муҳофаза қилиш, корxонанинг фаолият соҳасини ўзгартирмаслик кабилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |