Мавзу: Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш


ИНВЕСТИЦИОН Инвестицион шартларга корxонани реконструксия қилиш, замонавий ускуналар сотиб олиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва шу кабилар киради


Download 393.27 Kb.
bet8/12
Sana08.05.2023
Hajmi393.27 Kb.
#1443949
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
5 мавзу давлат тассаруфидан чиқариш

ИНВЕСТИЦИОН
Инвестицион шартларга корxонани реконструксия қилиш, замонавий ускуналар сотиб олиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва шу кабилар киради.

Оммавий мулк объектларини сотиш

  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келган даромадлар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус фондларида жамланади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш фондларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
  • Давлат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилаётганда ва хусусийлаштирилаётганда меҳнат фахрийларига, шу корхонадан пенсияга чиққан шахсларга ҳамда корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоасининг аъзоларига акциялар ва бошқа мулк бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали сотилиши мумкин.
  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш оқибатида қайта тузилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ солиқ тўлашда енгилликлар берилиши мумкин.

Назорат қилиниши

  • Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари устидан давлат назоратини, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиши устидан назоратни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ таъминлайди.
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.

Хусусийлаштирилган ер участкаларига мулк ҳуқуқининг кафолатлари

Хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ва

фуқаролик муомаласи объекти ҳисобланади Хусусийлаштирилган ер участкаларига бўлган хусусий мулк дахлсиздир ва у “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ давлат томонидан ҳимоя қилинади Хусусийлаштирилган ер участкасини мулкдордан олиб қўйиш фақатгина истисно ҳолларда йўл қўйилади


Download 393.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling