XUSUSIYLASHTIRISH VILOYATLAR KESIMIDA. Hisobot davrida eng ko’p xususiylashtirilgan obyektlar soni Toshkent viloyatida 82 tani (jami respublika bo’yicha xususiylashtirilgan obyektlari umumiy sonining 20,3 foizi), Surxondaryo viloyatida - 62 ta obyekt (15,3 foiz), Namangan viloyatida - 44 ta obyekt (10,9 foiz), Andijon viloyatida - 29 ta obyekt (7,2 foiz), Xorazm viloyatida - 28 ta obyekt (6 ,9 foiz) va Farg’ona viloyatida - 22 ta obyekt (5,4 foiz) tashkil etdi.
Xususiylashtirilgan davlat mulki obyektlari tarkibida eng ko’p ulush mahalliy hokimiyatlarga 275 ta obyekt (respublika bo’yicha jami xususiylashtirilgan obyektlarning 68,1 foizi), Sogliqni saqlash vazirligiga – 50 ta obyekt (12,4 foiz), Xalq talim vazirligiga – 45 ta obyekt (11,1 foiz), Oliy va o’rta maxsus talim vazirligiga – 9 ta obyekt (2,2 foiz) va “Navoiy kon metallurgiya kombinati” DK ga – 7 ta obyekt (1,7 foiz) tog`ri keladi.
Янги қарор
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.06.2021 йилдаги «Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 350-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ 56 та вазирлик ва идоралар тасарруфидаги 593 та давлат иштирокидаги корхоналар қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
Хусусан, қуйидаги корхоналар рўйхати тасдиқланди: давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиладиган корхоналар (66); филиал кўринишида қайта ташкил этиладиган корхоналар (73); қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиладиган, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ёки паст рентабелли корхоналар рўйхати (454). Янги қарор
Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 537 тани ташкил этади, иқтисодиётда давлат секторининг улуши эса юқорилигича – 55% бўлиб қолмоқда. Ушбу қарор давлат иштирокидаги корхоналар сонини 23,4%га қисқартириб уларнинг сонини 1 944 тагача етказиши кутилмоқда.
2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 ноябрга қадар сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш учун давлат иштирокидаги корхоналарнинг рўйхати тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |