Мавзу: куйдирги касаллиги ва унга қарши курашиш anthrax Режа


Download 36.13 Kb.
bet7/8
Sana30.04.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1416043
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Куйдирги 5

Дифференциал диагноз. Қорасон, пастереллёз ва қоннинг паразит касалликларидан фарқ қила билиш керак. Эмкар билан асосан қорамоллар 3 ойликдан 4-ёшгача касалланади. Куйдиргида эса ҳамма ёшдаги, ҳамма тур моллар касалланади ва бактериологик тектириш натижаси ҳисобга олинади. Қорасонда тананинг гўштдор жойларида вижиллайдиган қатьий чегараланган шиш пайдо бўлади. Паетереллёзда эса тери ости тўқималарида яллиғланган шиш бўлиб, унда жароҳатланади, кўзғатувчиси эса пастерелладир. Қоннинг паразит касалликларида эса, қондан тайёрланган суртмада паразит кузатилади.
Даволаш. Касал ҳайвонлар дарҳол изоляторга ўтказилиб, даволашга киришилади. Куйдиргини даволаш учун гипериммун қон зардоби қўлланилади. У профилактик ва даволаш учун тери остига юборилади. Бу препарат от, қорамол, туяларда профилактика учун 15—20 мл, даволаш мақсадида 100—200 мл, қорамолларда буғуларда тегишлича 15—20 мл ва 100—200 мл, қўй-эчки ва чўчқаларда 8—10 мл ва 50-100 мл миқдорда қўлланилади. Венага ҳам юборилади. Пассив иммунитет 14—15 кун давом этади. Гипериммун қон зардоби антибиотиклар (пенициллин, биомицин, стрептомицин, экмоновоциллин) билан қўшиб юборилса, янада яхши наф беради. Зардоб 37 0 гача қиздирилади.
Ҳайвонни жисмонан қийнаб қўймаслик учун аввал 0,5—1 мл зардоб юбориб текширилади. 100 кг оғирликка 500,0 минг ТБ дозада 3 марта пенициллин юборилади, венага 1 г терромицинни 10% ли эритмада уч кун юбориш яхши натижа бериши исботланган. Стрептомицин ва тетрациклин биргаликда мускул орасига бир суткада 4 марта юборилади. Касаллик карбункул ёки томоқ шиши холатида кечганда эса карбол кислотанинг 3—5% ли эритмасини патологик жараён атрофига юбориш яхши натижа беради. Даволаш учун глобулин ҳам тавсия этилади.
Иммунитет. 1. Куйдиргига қарши ишлатиладиган 55 штаммдан тайёрланган суюқ вакцина мавжуд. У 1 мл да 20-25 млн. тирик спораси бор вакцинадир. Вакцина профилактик ва мажбурий эмлаш учун тери остига юборилади

Ҳайвон турлари

Ёши






3—6 ойлик

6 ойдан катта

От ва буғилар

1.0

1.5

Қорамол ва туялар

1.0

2.0

Қўй-э чкилар

0.5

0.5

Чўчқалар

0.5

1.5

Ёш ҳайвонлар 3 ойликгача эмлашга рухсат этилмайди. Қўй-эчкиларга бўйин, кўкрак ёки соннинг ички томонига 0,5 мл юборилади. От, қорамол, буғи, туя, мўйнали ҳайвонларга бўйинга, чўчқаларга қулоқ орти ёки соннинг ички қисмига 1,0 мл дан юборилади. Иммунитет 10 кундан кейин пайдо бўлиб, ўн саккиз ойгача давом этади.
2. Куруқ спорали 55 штаммдан тайёрланган вакцина. Вакцина стерил ҳолатдаги физиологик эритма ёки дистилланган сувда эритилади. Фақат тери остига юборилади.
Қўй ва эчкиларга бўйин соҳаси ёки соннинг ички томонига, кўкракга 0,5 мл юборилади. От, қорамол, буғи, чўчқа ва мўйнали ҳайвонларга бўйин соҳасига 1,0 мл, чўчқачага фақат қулоқ орти ёки соннинг ички томонига юбо-рилади. Иммунитет 10 кундан кейин пайдо бўлади.
3. Тирик СТИ вакцинаси суюқ ва қуруқ бўлиши мумкин. 3 ойликгача бўлган ёш моллар эмланмайди. Вакцина фақат тери остига жадвалдаги дозада юборилади.
Иммунитет 10 кун ўтгач пайдо бўлади. Куйдиргига қарши фақат ветеринар врачлар эмлаши шарт.

Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling