Мавзу: куйдирги касаллиги ва унга қарши курашиш anthrax Режа


Кечиши ва клиник белгилари


Download 36.13 Kb.
bet5/8
Sana30.04.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1416043
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Куйдирги 5

Кечиши ва клиник белгилари. Куйдирги касаллиги қўйларда ташқаридан кўзга ташланмайдиган ва ташқаридан кўзга ташланадиган белгилар билаи намоён бўлиши мумкин. Патологик жараённинг жойлашишига қараб тери, ичак, ўпка ҳамда карбункул шакллари фарқ қилинади. ксалликнинг яширин даври 1—3 кун давом этиб, шиддатли, ўткир ва ярим ўткир ҳолатда кечади. Қўй ва эчкиларда куйдирги кўп ҳолларда шиддатли ўтади. Улар тишларини ғижирлатаверади, бирдан юриб кетади, ҳар хил ножўя ҳаракатлар қилади. Касалликнинг биринчи тутқаноқсимон белгилари пайдо бўлган вақтдан кейин бир неча дақиқа ўтгач, ҳалок бўлади. Касаллик чўзилган ҳолларда эса иштаҳа йўқолади, нафас олиш қийинлашади. Шиллиқ қаватлар кўкимтир тусга киради. Касал қўй-эчкилар яйловда бўлса, тўдадан орқада қолади ва бўйнини чўзиб, қийналиб нафас олади. Касал қўй ва эчкилар гандираклаб юрганда тана ҳарорати 40,5—42,5" С гача кўтарилиб, томири минутига 80—100 мартагача уради. Улар қалтираб, бадани увишади, ғовак шиллиқ пардалар қип-кизариб кетади. Касал ҳайвон жуда қийналиб юради, ичи дам бўлиб, қон аралаш ич кетади, сийдигида ҳам қон бўлиб, бўғозлари бола ташлаши мумкин. Касал ҳайвон нафас олишга қийналиб, 2—3 кун ичида асфиксиядан ўлиб қолади.
Ярим ўткир кечиши. Ярим ўткир кечганда ҳам юқоридаги белгилар кузатилади, лекин унчалик характерли бўлмай, бир оз чўзилади. Маълум муддатга аҳвол енгиллашиши хам мумкин. Лекин кейин яна қайталаниб, касал мол ўлади. Чўл зоналарида касаллик баьзан ичак формасида кечади. Қўйлар тўсатдан хуркиб сакраб кетади, кейин бирдан тўхтаб, оғзини очиб нафас олади, лапанглаб юради. Касалликнинг ўпка шаклида геморрагик пневмония белгилари тез ривожланади. Карбункул ҳолатда кечганида эса, терида карбункуллар пайдо бўлади.
Қорамоллар куйдиргиси. Касаллик қорамолларда ҳам шиддатли, ўткир ярим ўткир ва атипик кечади. Шиддатли кечганда моллар касалликнинг клиник белгилари намоён бўлмасдан ўлади. Агар касаллик бир оз чўзилса, мол безовталаниб, ҳар нарсадан қўрқаверади, тана ҳарорати 40—42°С бўлиб, томири тез ура бошлайди, безовталаниш кучаяди. Калласини биқинига олиб ўлади. Табиий тешиклардан қон аралаш суюқлик келади. Касал мол баъзан тўсатдан, баъзан эса бир неча соатда ўлиб қолади.
Ўткир кечиши. Тана ҳарорати 41—42°С га кўтарилиб, қалтироқ тўтади. Ич куяди, кавш қайтармайди, иштаҳа йуқолади. Сигирлар сут бермай қўяди. Бўғоз бўлса, бола ташлайди. Қийналиб юради ва тўхтаб қолади. Ичи дам бўлади, қотади, кейин ич кета бошлайди. 2—3 кундан кейин ўлади.

Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling