Мавзу: куйдирги касаллиги ва унга қарши курашиш anthrax Режа


Download 36.13 Kb.
bet6/8
Sana30.04.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1416043
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Куйдирги 5

Ярим ўткир кечиши. Юқоридаги белгилар намоён бўлади, лекин унчалик аниқ кўзга ташланмайди. Касаллик 8—10 кунга чўзилиши мумкин. Атипик ва сурункали кечиш жуда кам ҳолларда учрайди.
Чўчқалар куйдиргаси. Ангина ҳолатида кечиб, тана ҳарорати 40—41 "С гача кўтарилади ва 1—3 кун давом этиб, кейин тушади. Жағ ости, томоқ, қўлоқ олди соҳалари жуда ҳам шишиб кетади. Томоқ шишиб, қисилиб қолиши туфайли бўғилиш натижасида ўлим рўй беради. Ангина билан бирга бўйин лимфатик тугунлари ҳам жароҳатланади. Касал чўчқа ҳансираб, нафас ола олмайди, овқат ютиш жуда ҳам қийинлашиб, ўтмай қолади. Бу ҳолатда клиник белгилар кўринмаслиги ҳам мумкин. Чўчқа соғлом кўринади ва кўпинча сўйган пайтда касаллиги аниқланади. Ичак шаклида кечганда ич кетиши мумкин. Септик ҳолатда кечганда тез ўлиб қолади. Бу ҳолат жуда кам учрайди.
Патологоанатомик ўзгаришлар. Ўлакса жуда ҳам шишиб кетган бўлади. Табиий тешиклардан қон аралаш суюқлик оқиб туради. Ёз пайтларида ўлакса айниқса таранг бўлиб шишиб кетади, қотмайди, қон ивимайди, қорамтир қуюқ бўлиб туради. Тери ости тўқималаридаги қон томирлари қонга тўла бўлади, мускуллар қизил ғишт рангини эслатади ва шалвираб қолади. Кўкрак, қорин бўшлиғида кўп миқдорда сероз-геморрагик суюқлик тўпланади. Талоқ бир неча марта катталашиб кетади, қонга тўла бўлиб, пульпалар бўшашиб, кесилганда қорамойсимон ёки кофе рангли қуюқланган суюқлик оқади.
Жигар ва буйрак бир оз катталашиши мумкин. Юрак қонга тўлиб, қорамтир рангга киради, кучли гиперемияга учрайди. Нуқтасимон қон қуйилиши кўзга ташланади, ичакларда гиперемия кузатилиб, ичида қон аралаш масса бўлади. Ингичка ичак ва ўн икки бармоқ ичакка қон қуйилади. Йўғон ичак камроқ жароҳатланади. Пейер тугунларида яра ҳамда некротик ўзгаришлар бўлиши мумкин. Қонунчилигимизда эътироф этилганидек, диагноз аниқ бўлса, куйдиргидан ўлган мол ўлаксасини ёриб кўриш мумкин эмас. Ўлакса ёриб кўрилган тақдирда ўша жой талаб-қоидага биноан зарарсизлантирилиши шарт (ерни 40 см чуқурликда ағдариб, унга 1:3 нисбатдаги хлорли оҳакнинг 20% ли эритмасини аралаштириб ташланади). Ҳамма чиқиндилар куйдирилади. Теварак-атроф дезинфекция қилинади.
Диагноз. Диагноз куйдиргининг эпизоотологияси, клиник белгилари, патологоанатомик ўзгаришларни инобатга олиб, лаборатория текширишлари натижаларига асосланиб қўйилади. Ўлган мол қулоғининг икки жойидан маҳкам қилиб боғлаб, четларини қиздирилган темир билаи куйдириб, кесиб олиб лабораторияга текшириш учун юборилади. Чўчқалардан эса бўйиндаги жароҳатланган лимфатик тугун ёки шишган томон соҳасидан бир бўлакчасини кесиб олиб юборилади. Куйдиргида лабораторияга юбориладиган намуна жавобгарликни ўта хис қилган ҳолда оғзи маҳкам беркиладиган махсус идишларга жойланган бўлади. Лабораторияга келиб тушган намуна микроскоп остида текширилади, экиб култура ажратилади ва идентификация килинади (аниқланади). Ўша қулоқнинг қонидан ёки бошқа намуналардан суртма (мазок) тайёрланади. Қуритиб фиксация қилингач, Грамм усулида, капсула учун эса Ребигер, Михин усулларида бўялади ва куйдиргининг таёқчасини топиб кўрилади. Бактериологик текшириш учун намунадан МПА, МПБ муҳитларига экилиб, ўстириб кўрилади. Ўсиб чиққач, микроскоп остида текшириб, култура кўрилади ва идентификация қилинади. Бу мақсад учун «К» ВИЭВ ВКИ «Грам-МВА», «Бактериофаг» ва фагларни қўллаш тезлаштирилган яхши натижани беради. Терилар РП ёки Асколи реакцияси билан текширилади.

Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling