Мавзу: куйдирги касаллиги ва унга қарши курашиш anthrax Режа
Download 36.13 Kb.
|
Куйдирги 5
Олдини олиш. Касалликка қарши комплекс чора – тадбирлар амалга оширилади.
Касалликка мойил ҳамма турдаги ҳайвонлар режа асосида эмланади. Касаллик чиқиб қолгудек бўлса, карантин тадбирлари амалга оширилади. Гўштга сўйиладиган ҳамма моллар ветсринария текширувидан ўтказилади, гўшти ва ички аъзолари текшириб кўрилади. Потенциал эпизоотик ўчоқлар картага туширилиб, руйхатга олиниши зарур. Чора-тадбир кўришда носоғлом ва хавфли зоналарни ажрата билиш керак. Эмлаш билан бирга ветеринария санитария чора-тадбирлари амалга оширилади. Илгари ўлаксалар кўмилган жойларнинг атрофини айлантириб ўраб, махсус белгилар қўйиш ва уларни назорат қилиб туриш лозим. Мол тўпланган жойлар, бозор ва кўргазма ташкил қилинган жойлар назорат остига олинади. Врач назоратисиз мол сўйиш қатъий ман этилади. Хавфли зоналарда моллар яйловга олиб чиқиб кетилаётган ва қайтган пайтида эмланади. Четдан келтирилган моллар 30 кун профилактик карантинда сақланиб, кейин албатта эмланади. Акт тузилиб, эмлаш ҳужжатлаштирилади ва 14 кун назорат остига олинади. Эмланган моллар 14 кундан кейин сўйишга рухсат этилади. Касаллик чиқиб қолгудек бўлса, хўжаликда карантин эълон қилинади. Бунда: ташқаридан мол олиб келиш ва ташқарига чиқариш; маҳсулот тайёрлаш, чиқариш, олиб келиш ҳамда тери, жун, шох маҳсулотларини чиқариш, молларни гуруҳларга бўлиш ва жойини алмаштириш; гўштга мол сўйиш ва гўшт тарқатиш, ўлаксаларни ёриб кўриш ва терисини шилиш; жарроҳлик ишларини амалга ошириш, четдан одам ва транспорт воситаларининг фермага кириши; умумий сув ичадиган манбалардан фойдаланиш; ҳайвонлар хом ашёси билан савдо-сотиқ қилиш, кўргазма, аукционлар ташкил этиш, зонадаги хашак ва емни эмланмаган молларга бериш қатий ман этилади. Касал молларга махсус кўргазма олган ва тайёргарликдан ўтган одамлар қараб, улар махсус кийим-кечак билаи таъминланади. Хўжаликдаги моллар 2 гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ – касал ёки касалликка гумон қилинган моллар. Иккинчи гуруҳ — касаллик юққан деб гумон қилинган моллар — клиник белгилари йуқ. Биринчи гуруҳ моллар қон зардоби, гамма-глобулин ва антибиотиклар билан даволаниб, 14 кундан кейин эмланади. Иккинчи гуруҳ моллар ва кўрсатма бўйича эмланади. Ўлаксаларни кўммай фақат куйдирилади. Шалтоқ, гўнг ва бошқа чиқиндилар 10% ли ишқор билан ҳўллаб олиб чиқилади, кейин куйдирилади. Гўнг эса 25% ли актив хлори бор оҳак аралашмаси билан 1:20 миқдорда зарарсизлантирилади. Дезинфекция учун 10% ли ўювчи натрий, 4% ли формальдегид, 10% ли хлор (I)-йодид, 7% ли водород пероксид, 2% ли глютар альдегид қўлланилади. Мол ўлаксаси ётган жойлар аввал куйдирилиб, кейии хлорли оҳакнинг 5 % ли актив хлори бор эритмасидан 1м2 майдонга 10 мл сарфланиб дезинфекция қилинади. Кейин 40 см чуқурликда ағдарилиб, 25% актив хлори бор хлорли оҳак массаси билан 1:3 нисбатда аралаштириб ағдариб ташланади. Карантин охирги касал мол тузалгач, 15 кун ўтгандан кейин бекор қилинади. Download 36.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling