- Лексик синонимия лексемаларнинг бир хил маъно англатишига кура гурухланишидир: елка, кифт, умиз (биринчи гурух); ин, уя, ошён (иккинчи гурух); нур, шуъла, ёғду, зиё (учинчи гурух) ва б.лар. Бундай гурухлар тилшуносликда синонимик каторлар деб номланади. Хар бир синонимик каторда:
- а)лексемаларнинг денотатив маъноси бир хил, ифода семалари (маъно кирралари, услубий буёклари, субъектив бахо, кулланиш доираси) хар хил булади. Масалан, озод, эркин, хур, сарбаст лексемалари битта денотатни – "уз эрки, хак-хукукига эгалик"ни атайди, бирок уларда узаро фаркланувчи ифода семалари хам бир:
- Ўз эрки, хақ-хуқуқига эгалик“
- лексемаси
- Хусусан, эркин лексемаси бир кадар бетараф маъноли булса, озод, лексемасида кутаринки рухни ифодалаш, хур лексемасида бадиий услубга хослик сезилиб туради, сарбаст лексемаси эса эскирган, китобийдир. Киёс килинг: Эркин нафас олмок (УТИЛ, 2-том, 451). Токи, биздан олис авлодларга озод ва обод ватан колсин! (И.Каримов). Яшнаган эл тилларда достон, Кутлуғ номи хур Узбекистон (М.Ш.). Подшохнинг никохида булган хотинлари посбонлар билан унча хисоблашмай, купинча уларни кулга олиб, сарбаст яшайдилар (О.);
- б)ифода семалари баъзан даражаланади: юз, бет, афт, башара, турк лексемаларининг барчасида ("юз"дан бошкаларида) салбий буёкли семалар бор, бирок бу семаларда салбий буёкнинг ифодаланиш даражаси хар хил: у "бет"дан "турк"ка томон ортиб, кучайиб боради.
- Киёс килинг: У бетлари юмдаланган, оппок сочлари юлинган бу телба хотинни узининг кирк йиллик умр йулдошига ухшата олмади. (М.Исм.), Шербекнинг кузига Хужабековнинг афтидан нахс томаётгандек жирканч булиб куриниб кетди (С.Ан.), У бир кунгли, бориб, муттахам козининг тумшуғига туширгиси ё ифлос башарасига тупургиси келди. (М.Исм.). Девор устида турган ун икки ёшлардаги бир киз девордан кесак кучириб олиб, Мулла Норкузига ухталди: "Ху ул, туркинг курсин!" (А.К.);
- в)ифода семалари булмаган, бетараф маъноли лексемалар синонимик каторнинг доминантаси саналади. Чунончи, юз, бет, афт, башара, турк (доминанта - юз); нур, шуъла, ёғду, зиё (доминанта - нур); ёлғиз, якка, танхо (доминанта - ёлғиз) каби. Булардан юз (биринчи каторда), нур (иккинчи каторда) ва ёлғиз (учинчи каторда) бетараф маънолидир;
- г)лексемаларнинг туркум семалари бир хил булади, бу хол синонимларнинг бир суз туркумига бирлашишини такозо килади: бахор ва куклам (от), чиройли ва гузал (сифат), сузламок ва гапирмок (феъл) каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |