Mavzu: Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 26. Qabul va aralash banketlar
Download 93.96 Kb.
|
Mavzu Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 26. Qabul va aralash banketlar
Мехмонлар залга киришда меню билан танишадилар, вариантлардан бирини кесиб оладилар ва уларга хизмат кўрсатувчи официантга тақдим этадилар. Официантлар ўз навбатида чек асосида ошхонада тайѐрланган биринчи ва иккинчи таомларни оладилар. Бу вақтда мехмонлар буфет столига яқинлашиб совуқ газаклар, шарбат ва совуқ ичимликларни танлашади. Официантлар таомларни аравача ѐки подносларда келтиришади. Хизмат кўрсатиш европа усулида тақдим этилади. Русча стол. Айлана шаклидаги столга бирданига 20 та мижозга хизмат кўрсатиш мумкин. Стол ўртасидаги ўққа нисбатан айланиши мумкин ва унга сут-қатиқ маҳсулотлари, ошхона ва қандолат муҳсулотлари, шарбатлар,турли ичимликлар жойлаштирилади. Столнинг ҳаракатсиз қисмига газаклар учун тарелкалар анжомлар, салфеткалар қўйилиши мумкин. Ташриф буюрувчилар стол атрофидаги стулларни банд қилган ҳолда ўзлари мустақил равишда столнинг ҳаракатланувчи қисмида жойлаштирилган маҳсулотларни танлашади. Официантлар фақат иссиқ таомлар ва ичимликларни келтириб беришади. Сунгра ҳисоб-китоб ишлари олиб борилади. Бизнес- ланч истеъмолчиларга маълум вақт (12.00 дан 16.00 гача) арзон нархларда тезкор хизмат кўрсатишга мулжалланган. Бу хизмат тури шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни ўтказилади. Бизнес ланч менюсида тайѐрланиши қийин бўлмаган таомлар киритилади. Менюдаги минимал овқат турлари иккита совуқ газаклар,иссиқ газаклар, суплар,учта иссиқ таомлар, уй паррандаларидан тайѐланган, балиқли, гўштли, вегетарианча таомлар, 1-2 та фирма таомлари, ҳар куни алмаштириладиган 3та дисерт тақдим этилади. Асосан истеъмолчиларга 3та таомлар таклиф этилади. Совуқ ва иссиқ газаклар, иссиқ овқат, десерт. Бизнес–ланч нархи олдиндан аниқланади шу билан бирга кофе ва чой нархи ҳам унга киритилади. Официантлар таомларни европача усулда ҳар бир истеъмолчига алоҳида 127 идишларда тақдим этишади. Бизнес-ланч таркибига алкоголсиз ичимликлар ва ҳохишга кўра вино ва пиво бокалда берилиши мумкин. Бизнес-ланч учун стол газаклар пирожка ликоплари, ошхона анжомлари, фужер, рюмка ѐки вино учун бокал зиғир ҳамда қоғоздан ясалган салфеткалар билан сервировка қилинади. Столга гуллар вазаларда, шамлар шамдонларда қўйилади. Download 93.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling