Mavzu: Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 28. Qisman ofitsiant xizmati bilan o’tkaziladigan banketlar
Download 93.96 Kb.
|
Mavzu Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 28. Qisman ofitsiant xizmati bilan o’tkaziladigan banketlar
Алоҳида ҳолатларда ресторанда шароитга қараб иш қилинади. Ходимлар ҳам бунга доимо тайѐр бўлиб туришлари керак. Стол ясатиш ўзгариши, овқатланиш анжомларининг ўринлари алмашиши мумкин. Хизмат вақтига қараб стол ясатилиши ҳам ўзгариб туриши мумкин. Масалан, нонушта пайти бир хил, тушлик ва кечки овқат пайти бошқа хил бўлади. Хизмат жараѐнида ҳам стол усти анжомлари ўзгариб қолиши мумкин. Таомномада балиқли ва гўштли овқатлар назарда тутилса, столга фақат газак анжомлари - иккитадан пичоқ ва санчқи қўйилади, иссиқ овқат берилганда яна керакли нарсалар қўшилади. Официантнинг иш техникаси. Таом ва ичимлик беришга киришар экан, официант қуйидаги хизмат қилиш техникасининг умумий қоидаларига риоя қилиши шарт: 1) мижозларга тез ва шовқин-суронсиз, осойишталик билан хизмат қилиш, аммо атрофдагилар кўз олдида шошма-шошарлик билан ҳаракат қилиш ҳам ўринли эмас. Биринчи овқатни беришда мижозларни 20 дақиқадан ортиқ куттирмаслик; 2) идиш-товоқ ва бошқа анжомлами мижозлар олдига шовқинсиз, шошмасдан, эҳтиѐт бўлиб, тартиб билан қўйишни билиши; 3) таом ва ичимликларни мижознинг ўнг томонидан ўнг қўли билан қўйиш, навбатдаги таом стол устидан фойдаланилган идишлар йиғиштирилиб олингач берилишини билиш; 4) таомнома бўйича буюрилган таомлами махсус идишларда олиб келиш (шўрва ва бошқа суюқ овқатларни косаларда, иккинчи иссиқ таомларни тарелкаларда, ширинликларни ўзига хос идишларда); 5) иссиқ таомлар беришдан олдин улар остига қўйиладиган илиқ тарелкалар бўлиши шарт. Агар иссиқ овқатга гарнир ѐки кўкатлардан салат 106 бериладиган бўлса, улар таомли тарелканинг чап томонига қўйилади. Бўшаган идишларни ѐки ейилмай қолган овқат қолдиқлари бор идишларни официант мижоз рухсати билан олиши керак. 6) таомнома бўйича буюрилган таомни патнисда олиб келиш, кўп ҳолларда овқатланиш анжомлари билан бирга келтириш. Патнисни ѐрдамчи столга қўйиб, овқатни тарқатиш; 7) таомлар бир-бирига мосланган ҳолда тарқатилади: увилдириқ сариѐғ билан, кам тузланган балиқ янги сабзавот билан, бу маҳсулотлар ҳаммаси бирга берилади. Буларни усти ѐпилган патнисда олиб келинади. Вазаларни қўйишда эҳтиѐт бўлиш керак. Download 93.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling