Mavzu: Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 29. “ Food & Beverage ” xizmat xodimlari
Download 93.96 Kb.
|
Mavzu Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 29. “ Food & Beverage ” xizmat xodimlari
Ресторан, қаҳвахона, ошхоналарда хизмат кўрсатиш маданияти мижозларнинг таом истеъмол қилиш маданияти билан узвий боғлангандир. Таом ейиш маданияти — аввало мижоз ўз ўрнида яхши ўтира билиши, ўзини тўғри, чиройли тутиши, таом ейиш маданиятига риоя қилиши лозим. Стол атрофида ўтирганда қуйидаги асосий қоидаларга риоя қилиш тавсия этилади. Таом ейиш маданияти. тўғри ўтириш, безовта бўлмаслиқ, стул суянчиғига енгилгина суяниб ўтириш керак. Стулни столга жуда яқин суриш, шунингдек, анча нарига жилдириш ҳам мумкин эмас. Қўлларни таом кутаѐтганда тизза кўзларига қўйиб ўтириш мақсадга мувофиқдир. Қўллар билан сочларни ростлаш, тузатиш, пешона, бош терларини артиш, қўлларни иякка тираб ўтириш, дастурхонни ўзича ростлаш, идиштовоқдарни қўзғатиш, сонини назорат тавсия қилинмайди. Таом еяѐтган пайтда тирсакни стол устига тираб ўтириш ярамайди. Сочиқчани ѐзиб тизза устига солиб ўтириш керак. У кийимни таом сачрашидан химоя қилади. Таом ейиш жараѐнида лабларни ошкора артмаслиқ, салфеткани енгилгина лабларга босиш тавсия этилади, агар гигиеник қоғоз салфеткалар бўлса, яна ҳам яхши. Таом истеъмол қилиниб бўлгач, сочиқларни тарелканинг ўнг томонига, агар тарелкалар олинган бўлса, унинг ўрнига тахламасдан қўйиш керак. Нон тарелкаларда берилади, қўл билан олинади. Кесилган ѐки синдирилган бўлаклари олинади. Сомсалар синдирилмай, бутунича ейилади. Сарѐғ — синдирилган, кесилган нон бўлаги ўнг қўл билан олинади, пичоқ билан ўнг қўлда сарѐг сурилади. Махсус пичоқ бўлиши мумкин ѐки ишлатилаѐтган пичоқда сурилса ҳам бўлади, бироқ ундаги таом юқи сарѐғга ўтмаслиги керак. Қиѐм, жем, повидло - тарелкаларга олинади, сўнгра нон бўлагига сурилади. Бутерброд - қўл билан олинади, пичоқ ва вилка ѐрдамида ейилади. Ҳамма учун умумий таом қўйилганда хўрандалар ўз олдидан кераклисини тарелкасига солиб олиб истеъмол қилаверади. Колбаса, ветчина — тарелкага солинади, пичоқ ва вилка ѐрдамида ейилади. Балиқ, гўшт, сабзавот салатлари пичоқ ва вилка ѐрдамида истеъмол қилинади. Булъон ва пюре-шўрва — косаларда тортилади, қошиқ билан ичилади, совуган тақдирда косани кўтариб бир четидан ичаверса ҳам бўлади. Таомни совутаман деб коса, қошиқларга пуфлаш тавсия этилмайди. Уни қошиқ билан аралаштириш ва совушини кутиш керак. Download 93.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling