Мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати режа
Download 357.78 Kb.
|
1-мавзу Менежмент кириш (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Менежмент санъат турими ёки илм соҳаси Менежмент – бу ҳам санъат, ҳам илм соҳасидир.
Менежмент - бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир.
М.Шарифхўжаев Бошқарув-бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир. Ҳар қандай фаолиятнинг ижобий натижа бериши, энг аввало танловни тўғри бажара олишга, маъқул ва ишончли қарорни қабул қила олишга ҳамда бу қарорнинг бажарилишини назорат қила олишга боғлиқ. Бошқарув - бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир Барча ижтимоий муаммоларни, иқтисодни ривожлантириш йўлидаги ҳамма қийинчиликларни агар уларга ишбилармонлик руҳида ёндошилса, “яратувчилик менежменти” орқали осон ҳал этиш мумкин. Менежмент фани бу - бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва оқил қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда самарали ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат. Шундан келиб чиқиб, менежмент қуйидагиларни ўрганади: бошқариш назарияси ва амалиёти; бошқариш объекти ва субъекти; бошқариш принципи ва усуллари; бошқариш маданияти; менежер ва унинг фазилатлари; менежер рейтинги; бошқаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш; бошқариш функциялари; xодимларни бошқариш; ишлаб чиқаришни бошқариш; самарадорликни бошқариш; ўз-ўзини бошқариш; ҳудудий бошқариш ва ҳоказолар. Менежмент санъат турими ёки илм соҳаси? Менежмент – бу ҳам санъат, ҳам илм соҳасидир. Менежмент маълум бир шахс томонидан бошқарув маҳоратига эгалик нуқтаи назаридан санъатдир. Менежмент – бу илм соҳаси чунки, унда жамоа ва гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш учун алоқадор бўлган бошқарувнинг аниқ қонун ва тамойиллари такомиллаштириб борилади. Бу фаннинг мазмуни бошқарув тизими ва бошқарув объекти орасидаги ўзаро муносабат бўлиб, унинг асосий вазифаси ўқувчиларга бошқарувнинг замонавий усулларини, раҳбарлик санъати сирларини ўргатишдан иборат. Бошқарув соҳасида ишлаётган ҳар бир мутахассис ушбу услуб ва воситалардан фойдаланишни билиши керак. Бошқарув юқори маданият, кенг билим ва иш тажрибасини талаб қилади. Шундай қилиб, бошқарув кенг маънода самарали натижаларга эришиш учун кам вақт ва куч сарфлаб бошқарув объектига (шахс, жамоа, технологик жараён, корхона, давлат) узлуксиз таъсир этиш жараёнидир. Download 357.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling