Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солиш қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимидан иборат бўлади. Пул-кредит воситалари ва усулларини ислоҳ қилиш тактик ва стратегик вазифаларни ажратишга асосланади. Стратегик вазифа шаклланган бозор иқтисоди амал қилаётган мамлакатлар учун хос бўлган, пул-кредит назоратининг умумий қабул қилинган воситаларидан фойдалана бошлашдир.
1.Мажбурий захиралар сиёсати;
2.Ҳисоб ставкалари сиёсати;
3.Очиқ бозордаги операциялар сиёсати;
4. Валюта сиёсати ва шу кабилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатини амалга оширишда қуйидаги инструментлардан фойдаланади:
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини тартибга солиш юзасидан мавжуд тартибларига мувофиқ, тижорат банклари мажбурий захираларни Марказий банкда сақлайдилар. Мажбурий захиралар бу – тижорат банкларининг депозит операциялари натижасида вужудга келган банк ресурсларининг Марказий банкда фоизсиз ҳисобрақамда сақланиш талабидир. Бу эса, ўз навбатида бевосита кредитлаш имкониятларини чегаралайди ва депозит эмиссиясини қисқартиради. Мажбурий захиралардан пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланиш даражаси, уларга фоиз ҳисоблаш тартиби, мажбурий захиралар меъёрининг миқдори, уларни табақалаштириш каби кўрсаткичлар бўйича мамлакатлар ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бундай фарқларнинг мавжудлиги, асосан, миллий иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари, пул муомаласи соҳасидаги вазият каби омиллар билан таърифланади. Пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида мажбурий захиралар қуйидаги функцияларни бажаради: банк тизимининг ликвидлилигига таъсир этиш функцияси; тижорат банкларининг кредит эмиссиясини чеклаш функцияси; тижорат банки банкрот бўлганда, унинг мажбуриятлари бўйича ҳисоблашиш функцияси. Марказий банк мажбурий захиралар миқдорини ўзгартириш йўли билан банк тизимининг ликвидлилигига таъсир қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |