Мавзу: Монетар сиёсат


Марказий банкнинг йиллик ҳисоботи


Download 3.67 Mb.
bet6/7
Sana26.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1724760
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
монетар сиёсат (3)

Марказий банкнинг йиллик ҳисоботи

Марказий банк фаолиятининг ички аудити Марказий банк фаолиятининг ички аудити Марказий банкнинг ички аудиторлик хизмати томонидан амалга оширилади. Ички аудиторлик хизмати ўз фаолиятида Аудиторлик қўмитасига ҳисобдордир. Марказий банкда уч нафар аъзодан, шу жумладан бир нафар мустақил аъзодан иборат бўлган Аудиторлик қўмитаси ташкил этилади. Аудиторлик қўмитасининг ваколатлари ва фаолиятининг регламенти, унинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек унинг аъзоларига нисбатан талаблар Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади. Аудиторлик қўмитасининг аъзолари Марказий банк бошқаруви томонидан тайинланади. Аудиторлик қўмитаси таркибига Марказий банк бошқарувининг аъзолари киритилиши мумкин. Аудиторлик қўмитаси ўз фаолиятида Марказий банк бошқарувига ҳисобдордир. Марказий банк тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятининг ички аудити йилига камида бир марта ўтказилади. Марказий банк фаолиятининг ташқи аудити Марказий банк фаолиятининг ташқи аудити Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик ташкилотлари томонидан ҳар йили ўтказилади. Марказий банк фаолиятини текшириш жараёнида ташқи аудитор томонидан олинган ахборот махфийдир ва у Марказий банкнинг розилигисиз ошкор этилиши мумкин эмас. Ташқи аудитни ўтказувчи аудиторлик ташкилотига нисбатан қўйиладиган талаблар Марказий банк томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда инфляцион таргетлаш пул-кредит сиёсатини олиб боришнинг энг оммабоп усулларидан бири бўлиб, ушбу усул жаҳондаги 40 дан ортиқ мамлакатларда қўлланилмоқда. “Target” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “мақсад” деган маънони англатади. Инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргет) ўрнатилади.

Инфляцион таргетлаш режимида инфляция даражасини ушлаб туриш учун пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири бўлиб, Марказий банк томонидан белгиланадиган асосий ставка ҳисобланади. Марказий банк асосий ставкани ўзгартириш орқали тижорат банклари томонидан омонат ва кредитлар бўйича таклиф этиладиган фоиз ставкаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ўз навбатида, умумий талаб орқали иқтисодиётдаги нарх даражасига таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режими Юқоридагилардан келиб чиқиб, инфляцион таргетлаш деганда – олдиндан белгиланадиган инфляция даражаси (таргет)ни кенг жамоатчиликка эълон қилиш, ҳамда ушбу кўрсаткичга эришиш ва уни сақлаб қолиш жараёни тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтилаётган бўлиб, 2023 йилда 5 фоиз даражадаги инфляцион мақсад (таргет)га эришиш режалаштирилган.


Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling