2023-2025 ЙИЛЛАРДА МАКРОИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ СЦЕНАРИЙЛАРИ Макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишда асосий эътибор инфляция даражасини 2024 йил сўнгига қадар 5 фоизлик таргетига пасайтириш, консолидациялашган бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 2023 йилда 3 фоиз ва 2024 йилда 2 фоиздан оширмаслик, хомашё бўлмаган тайёр маҳсулотлар экспортини реал (физик) ўсиши камида 20-25 фоиз бўлишини таъминлашга қаратилишини тақозо этади. Инклюзив иқтисодий ўсишга эришишда: белгилаб олинган таркибий ислоҳотларни (давлат улушига эга корхоналар ва банкларни трансформация қилиш ва хусусий-лаштириш, ер ва ёқилғи-энергетика соҳалари ислоҳотлари, рақобат муҳитини кучайтириш ва ташқи савдони янада эркинлаштириш) босқичма-босқич мантиқий якунига етказиш; ички ва ташқи хусусий инвестицияларни рағбатлантиришга йўналтирилган макроиқтисодий, солиқбюджет ва пул-кредит сиёсатларини юритиш орқали босқичма-босқич давлатнинг иқтисодиётни молиялаштириш юкламасини пасайтириб бориш;
Марказий банк ўз расмий веб-сайтида:
ҳар йили — пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини;
ҳар чоракда — пул-кредит сиёсатининг шарҳларини;
ҳар ойда — пул-кредит сиёсатининг асосий кўрсаткичларини, шу жумладан пул массасининг динамикаси ва таркибини, банк тизимига доир статистик маълумотларни, Марказий банкнинг операциялари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни эълон қилади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Президентига пул-кредит сиёсати ва банк секторининг ҳолати тўғрисидаги ҳар чораклик ахборотни тақдим этади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |