Mavzu: mutaxassis fanlarni o`qitishda nazorat va o`z-o`zini nazorat metodlari reja


Download 94.63 Kb.
bet2/4
Sana19.12.2022
Hajmi94.63 Kb.
#1033483
1   2   3   4
Bog'liq
Mavzu mutaxassis fanlarni o`qitishda nazorat va o`z-o`zini nazo

Nazorat (ta’lim jarayonida) ta’lim oluvchining bilim, ko‘nikma va malakalari darajasini aniqlash, o‘lchash va baholash jarayonini anglatadi. Aniqlash va o‘lchash esa tekshirish deb ataladi. O‘qituvchi o‘qi-tish bilan bir vaqtda o‘quvchilarning o‘rganilayotgan mavzuni qanday qilib idrok etishini, esda saqlash-ga xarakat qilishini va uni amalda qo‘llash malaka-larini egallashini hisobga olib borishi kerak.
Hisobga olish – bu o‘qitishning muayyan bir davrida o‘quvchilar va o‘qituvchi faoliyatini umumlashtirib xulosalash.
Nazorat funksiyalari:
1. Diagnostik funksiya.
2. Ta’limiy funksiya.
3. Tarbiyalovchi funksiya.
4. Rivojlantiruvchi funksiya.
5.Rag‘batlantiruvchi funksiya.
6. Korrektsiyalovchi funksiya

Текширишнинг бўғинлари (звенолари)


Текшириш тизимидаги биринчи бўғин таълим олувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш ҳисобланади.
Билимларни текширишнинг иккинчи бўғини ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текширишдир.
Такрорий текшириш билим, кўникма ва малакаларни текширишнинг учинчи бўғини саналиб, жорий текшириш каби мавзули бўлиши мумкин.
Тизимнинг тўртинчи бўғини ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини яхлит бўлим ёки курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш ҳисобланади.
Текширишни ташкил этишда бешинчи бўғин таълим олувчиларнинг, таълим жараёнининг барча босқичларида эгалланган билим, кўникма ва малакаларини якуний текшириш ва ҳисобга олишдир. Баҳолаш ва унинг ўзига хосликлари Текширишдан ташқари назорат ўз ичига баҳолашни (жараён сифа-тида) ва баҳони (натижа сифатида) ҳам олади. Баҳолаш деб билим, кўникма ва малакаларни ўқув дастурида кўрсатилган эталон (кўрстакич, қолип, ўлчагич)лар билан солиштиришни айтамиз. Баҳо деб баҳолашнинг балл шаклида кўрсатилган сон жиҳатдан ўлчамига айтилади
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон бўйруғига кўра қабул қилинган «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг тизими тўғрисидаги Низом» ушбу жараённи бошқариш, ташкил этиш ва амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади Бунга кўра талабаларнинг билими 5 баллик тизимда баҳоланади.



Download 94.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling