Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 1.21 Mb.
bet2/18
Sana09.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1448573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
кимё дип

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Экспортнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишга таъсири борасидаги тадқиқотлар П.Линдерт,
М.Портер, Р.Харрод, Е.Грайпл, К.Риттенбрук, Д.Энгельхарт каби хориж
иқтисодчи олимларнинг олиб борган тадқиқотларида ўз аксини топган.
Ташқи савдо, хусусан, экспортни рағбатлантириш масалалари бўйича
россиялик олимлардан И.П.Фаминский, С.А.Ситарян, Э.Г.Кочетов, С.Ю.
Глазьев, О.Т.Богомолов, Н.П.Шмелев, М.И.Захматов, М.А.Портной,
А.Г.Гранберг ва бошқалар илмий изланишлар олиб борганлар. Шунингдек,
ташқи иқтисодий омил воситасида минтақа иқтисодиётини ривожлантириш
Н.Н.Некрасов ва А.П.Авдеичевлар томонидан бошланиб, кейинчалик
Л.Б.Вардомский, Н.Ратнер, В.П.Тимошенко, Р.И.Шнипер, А.А.Мальцев,
В.Заусаев ва С.Р.Зайнашевалар4ишларида ўз амалий тасдиғини топди.
Ўзбекистон минтақалари ва саноатининг экспорт салоҳиятини
ривожлантиришнинг назарий ва амалий муаммолари М.Абдусаломов,
А.Алимов, Ш.Орифхонов, А.Исажонов, И.Искандаров, А.Ваҳобов, А.Қаюмов,
А.Қодиров, А.Расулев, А.Содиқов, Н.Тухлиев, Н.Сирожиддинов, Э.Трушин,
Б.Ходжаев, Ф.Эгамбердиев, С.Ғуломов ва бошқалар томонидан тадқиқ
этилган5.
А.Ғаффоров, А.Ғофуров ва бошқаларнинг илмий ишларида ўрганилган.
Кейинги йилларда минтақалар экспорт салоҳиятини ошириш бўйича
Ф.Хакимов ва И.Расуловалар илмий тадқиқот ишини олиб борганлар. Шунга
қарамасдан, минтақа экспорт салоҳиятини ошириш ва ундан оқилона
фойдаланиш муаммолари етарли тарзда тадқиқ этилмаган. Айнан ана шу ҳолат


1-боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кимё саноатининг роли, уларни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишнинг назарий асослари
1.1. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда кимё саноатининг роли ва аҳамияти
Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор соҳаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда республикамизнинг кимё саноати 100 дан ортиқ турфа маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Ҳар йили миллион тоннага яқин миқдордаги минерал ўғитлар истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Ҳозирги пайтда «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси /ДАК/ тасарруфида азотли ва фосфорли ўғитлар, аммиак, сунъий ва синтетик толалар, пластмасса ва полимер маҳсулотлари, пахта целлюлозаси, целлюлоза диацетати, нитрат ва сирка ҳамда сульфат кислоталари, каустик сода, хлорли маҳсулотлар, дефолиантлар ва гербицидлар, ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий воситалари, кир ювиш препаратлари, полиэфир смолалари, лак-бўёқ маҳсулотлари, рангли ва нодир металлар каби модда ва материаллар ишлаб чиқарадиган қудратли корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бу маҳсулотларнинг катта кўпчилиги импорт ўрнини босадиган ва экспортга лаёқатлидир. Ўзбекистон Республикасининг кимё корхоналари мамлакатнинг ички эҳтиёжларини ва экспорт қобилиятини тўла таъминлаш кувватига эга.
Ўзбекистон ўзининг кимё ва қайта ишлаш саноатини янада кенгроқ ривожлантириш имкониятларига эга. Республика ҳудудида табиий газ, газ конденсати, нефть, олтингугурт, фосфоритлар ва гидроэлектроэнергиянинг катта захиралари мавжуд. Бу заминдан йилига 5,5 млрд доллар ҳажмида баҳоланадиган табиий бойликлар олинмоқда ва 6,0 — 7,0 млрд долларлик янги захиралар аниқланмоқда. Республиканинг фосфоритларга бойлиги туфайли бизда аммофос ва аммонийлаштирилган суперфосфат каби фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналари яратилган. Калийли тузлар катта конларининг мавжудлиги калийли ўғитлар ишлаб чиқариш истиқболини порлоқ қилади. Тош тузининг улкан захираси эвазига эса айни пайтда кальцинациланган ва каустик содалар ишлаб чиқарилмоқда ва экспорт қилинмоқда. 2006 йилда ишга туширилган Қўнғирот сода заводи катта қувватли ва энергия тежамкорлигига эга шундай корхонадир. Деҳқонободда Ўзбекистондаги илк калийли ўғитлар заводи ишга туширилганидан сўнг иқтисодиётимиз валюта ҳисобига калийли ўғитларни импорт йўли билан сотиб олишдан қутилди. Канада, Австралия, Қозоғистон, Россия, Нигер, Колумбия, Ўзбекистон ва АҚШ каби 8 та мамлакат дунёда қазиб олинаётган ураннинг 90 фоизини таъминламоқдалар (улар санаб ўтилган кетма-кетликдаги ўринларни эгаллаб туришибди). Бизда уран олиш йил сайин ўсиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси уран маҳсулотининг истеъмолчиси бўлмаганлиги учун ҳам ишлаб чиқарилган уран батамом экспорт қилинади. АҚШ ва Япония ўзбек уранининг асосий харидорларидир. Бойитилган ва кимёвий қайта ишланган уран мамлакатнинг валюта тушумига сезиларли улуш қўшмоқда. Республиканинг Олмалиқ (“Аммофос” очиқ акциядорлик жамияти, кейиги ўринларда – ОАЖ), Чирчиқ (“Электркимёсаноат” ОАЖ), Навоий (“Навоийазот” ОАЖ), Фарғона (“Фарғонаазот” ОАЖ ва Фарғона фуран бирикмалари кимёси заводи), Қўқон (“Қўқон суперфосфат заводи” ОАЖ), Самарқанд (“Самарқандкимё” ОАЖ) каби саноат шаҳарлари кўп тоннали кимёвий ва қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш потенциалига эга. Ҳар йили бу корхоналарга ўзаро манфаатли чет эл инвестициялари ҳамда дунёдаги илғор ва самарали технолоогиялари жалб этиб борилмоқда. Олмалиқ (“Аммофос” ОАЖ)да юқори карбонатли фосфоритлардан фойдаланиб фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришнинг синаб кўрилган ва ишга туширилган технологияси ва Фарғона фуран бирикмалари кимёси заводида пахта целлюлозаси ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган немис технологияси шу жумладандир. «Электркимёсаноат» ОАЖ да аммоний сульфат синтези учун қўлланиладиган аммоний бикарбонат ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилди. Қўқон шаҳрида юқори сифатли суперфосфат, Самарқандда эса азот, фосфор ва кальций сақловчи концентрланган ўғит ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Кўпчилик кимёвий ишлаб чиқариш билан хомашё, турли чиқит ва чиқиндиларни қайта ишлаш саноатини алоҳида мушоҳада этади. Бу унчалик тўғри эмас. Ўзбекистонда бир-бирига боғлиқ ҳолда катта кимё саноати ва қайта ишлаш ҳамда омихта саноат тармоқлари шаклланиб улгурди. Мисол тариқасида Янгийўл биокимё заводи фаолиятини келтириш мумкин. Бу даргоҳда ёғоч қириндиси, ғўзапоя, сомон, похол, маккажўхори сўпиғи (дони ажратиб олинган сўта), пахта ва каноп, зиғир ва пиллани истеъмолга тайёрлаш борасида ҳосил бўладиган турфа чиқитлар ва чиқиндиларни кимёвий агент-реагентлар ҳамда омиллар ёрдамида қайта ишлаш йўли билан этил спирти, озуқа оқсиллари, ксилит каби муҳим маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Шундай жараёнлар Андижон гидролиз заводи, Фарғона фуран бирикмалари кимёси заводи ҳамда кўп сонли ёғ-мой заводлари ва комбинатлари, турли қўшма корхоналар, хусусий ишлаб чиқариш субъектларида ҳам содир бўлмоқда. Булар бевосита ёки билвосита Ўзбекистоннинг иқтисодига моддий ва молиявий катта мадад бермоқдалар. Шунинг учун ҳам кимё ва қайта ишлаш саноатини бир-биридан айро ҳолда тушуниш шарт эмас.
Ўзбекистоннинг кимё саноати кундан-кунга ривожланиб унинг маҳсулотларининг молия ва иқтисодиёт соҳаларидаги экспорт салмоғи ҳамда ички хўжалик талабларини қондириш борасидаги улуши ортиб бормоқда. Ушбу саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида махсус инвестицион дастур ишлаб чиқилди ва у республиканинг кимё саноати ҳамда иқтисодиётининг равнақига муносиб улуш қўшмоқда.
«Ўзкимёсаноат» ДАКнинг бир қатор корхоналарининг маҳсулотлари муваффақият билан экспорт қилинмоқда. Бу корхоналар республикамизнинг Навоий, Олмалиқ, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ каби шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда ҳамда кимё ва кимёвий қайта ишлаш маҳсулотлари давлатимиз иқтисодиёти, унинг банк-молия тизимига сезиларли наф келтирмоқда. Хусусан, юқорида номи зикр этилган компаниянинг етакчи корхоналарида ишлаб чиқарилган аммиакли селитра, аммоний сульфат, карбамид, суюқ хлор, магний хлоратли дефолиант, пахта целлюлозаси, целлюлоза диацетати, карбоксиметилцеллюлоза, нитрон толаси, сирка ва нитрат кислоталари, аммиакли сув, карбоксиметилцеллюлоза, фурфурол, ксилит, этил спирти, аммофос, суперфосфат, капролактам, озуқа ачитқилари, гербицидлар, сирка ангидриди, сульфат кислота, мис ва рух, олтин ва вольфрам, ракета ёқилғисининг қўшимчалари ва бошқа кўпгина маҳсулотлар муваффақият билан экспорт қилинмоқда. Кейинги пайтда катта кимё саноати корхоналаримиз ҳар йили 550-600 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш йиллик миқдори 940,9 минг тоннага етди. Улардан 612,3 минг тоннаси азотли, 128,6 минг тоннаси эса фосфорли ўғитлардир. Қўнғирот сода заводи ва Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг маҳсулотлари жаҳон бозорига юз тутди ва экспорт қилинмоқда ҳамда улар иқтисодиётимизга самарали хизмат қилишни бошлади. Жаҳон бозорида энг қиммат сотилаётган калийли ўғитлар савдосида Ўзбекистон ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Бу борада истиқбол уфқлари кенгдир. Чунки жанубий Қашқадарёдаги сильвинит захираси 215,3 млн тоннани ташкил этади ва калийли ўғитлар заводи узоқ вақт давомида самарали ишлаш имкониятларига эга..
Ҳозирги кунда кимёвий корхоналаримизнинг айрим маҳсулотлари экспорти йилдан-йилга ортиб бормоқда ва улар республикамиз иқтисодиётига катта моддий маблағ олиб кирмоқда. Кимё саноатимиз маҳсулотлари экспортининг кейинги йиллардаги динамикаси айрим кимёвий товарлар кесими бўйича мунтазам равишда юксалиб бормоқда.
Бугунги кунда чет эл инвестицияларини кенг кўламда киритиш ва жаҳоннинг энг илғор технологияларини жорий этиш эвазига мамлакатимиз иқтисодиёти кундан-кунга барқарорлашиб ва баркамоллик касб этиб бормоқда. Шу аснода бизнинг фойдаланилмаётган катта имкониятларимиз мавжудлиги ва бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни янада жонлантиришимиз лозимлигини ҳам таъкидлашимиз ўринли бўлади. Бизда қидириб топилган ва захираси аниқланган фойдали қазилмалар конларининг сони 1000 га яқинлиги ва уларнинг имконияти 970 млрд доллардан ошиши ҳам бу фикримизни тасдиқлайди. Ўзбекистоннинг бой табиий ва минерал хомашё базаси ҳамда ноёб ёнилғи-энергетика ресурсларига эгалиги кимёвий ва қайта ишлаш саноати истиқболларини янада порлоқ қилади. Қидириб топилган газ захиралари 2 триллион кубометрга яқин, кўмир – 2 млрд тоннадан ортиқ, 160 дан кўпроқ нефть конлари мавжудлиги ва мис, қўрғошин, рух, вольфрам ҳамда қимматбаҳо рангли металларнинг 15 дан ортиқ турларини саноат миқёсида ишлаб қазиб олиш имкониятлари бу фикрни тасдиқлайди.
Шу билан бир қаторда кимё ва қайта ишлаш саноатининг бетўхтов юксалиб бориши бир қатор ижтимоий, иқтисодий, экологик ва методологик вазифаларни келтириб чиқаради. Чизма қиламан
Булар орасида қуйидагилар энг муҳим ҳисобланади: 1. Кимёвий ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳит билан уйғунлигини таъминлаш. 2. Кимёвий технологиянинг муҳофаза имкониятларидан кенг фойдаланиш. 3. Барча турдаги ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва зарур ҳолларда уларни муқобили билан алмаштириш. 4. Илғор ва жаҳон андозаларига мос келадиган технологик регламентларни яратиш ва ишлаб чиқариш амалиётига киритиш. 5. Чиқитсиз ва чиқиндисиз ишлайдиган корхоналар барпо этиш, мавжуд чиқит ва чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали усул ва методларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ этиш. 6. Озиқбоп хомашёларнинг ноозиқ турдагиларига алмаштирилишига эришиш. 7. Фан ва технология ютуқларидан фойдаланишда соғлиқни сақлаш, энергия ва хомашёни тежаш, озиқ-овқат захирасини мустаҳкамлаш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик каби йўналишларни биринчи галда ҳисобга олиш кабилар.
Яқинда Ўзбекистоннинг кимё саноатига ихтисослаштирилган ўн бешта корхонаси Хитой Савдо-саноат палатасининг Кимё кичик қўмитаси ҳамда ХХР Миллий кимё ахборотлари маркази томонидан Шанхайда ташкил этилган XII Ҳалқаро кимё саноати кўргазмасида қатнашди.
Мазкур ҳалқаро тадбирда нефтни қайта ишлаш, маиший кимё, агрокимё, янги технология ва материалларни ишлаб чиқиш, тиббиёт кимёси, кимё саноати учун асбоб-ускуналар, ноорганик кимёвий маҳсулотлар, резина ҳамда техника буюмлари, бўёқлар, озиқ-овқат ва ем-хашакка қўшиладиган моддалар ишлаб чиқариш сингари соҳаларга ихтисослаштирилган компанияларнинг маҳсулот ва хизматлари намойиш қилинди.
Ўзбекистон экспозициясидан замонавий, экспортга йўналтирилган яримтайёр маҳсулотлар ҳамда ўғитлар намуналари жой олди. Юртимиз кимё саноати корхоналари томонидан таклиф этилган калий ўғитлари, ўткир сода ва бошқа кимёвий компонентлар хорижий мамлакатлар фирмаларининг вакилларида катта қизиқиш уйғотди.
Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши билан бир қаторда, юртимиз кимё саноати корхоналарининг Хитойнинг замонавий мўъжаз асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишига ҳам эришилди.
Хусусан, Чжэцзян провинциясининг Нинбо шаҳри ишбилармонлари томонидан мамлакатимизда халқаро андозаларга жавоб берадиган, 500 килограммдан 1000 килограммгача бўлган маҳсулотларни қадоқлашга мўлжалланган “Big Bag” стандартидаги пакетларни ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қизиқиш билдирилди. Музокаралар чоғида бу лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистондан Европага ҳамда Яқин Шарқ давлатларига товарлар экспортини ошириш имконини бериши эътироф этилди. Шунингдек, Деҳқонободда пластмасса идишлар тайёрланишини йўлга қўйиш ва ғишт заводи қурилиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси вакиллари хитойлик шериклари билан тўқимачилик саноати учун табиий терилар, эластик иплар ҳамда бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бордилар.
Хитой Нефть ва кимё саноати федерацияси раиси Ли Енгву қайд этганидек, минерал хом ашё жабҳасида улкан салоҳият, юксак малакали мутахассислар ва жозибали сармоявий муҳитга эга бўлган Ўзбекистон Хитойнинг кимё саноатига ихтисослаштирилган компанияларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси, “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналарида яратилган қулай имкониятлар ҳақидаги маълумотларни ҳам ўртоқлашдилар. Айниқса, Хитой корхоналари вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий сармоядорлар учун яратилган имтиёз ва енгилликлар ҳақидаги маълумотларга катта қизиқиш билдирдилар.
Демак, кимё саноати республика иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади ва юқори экспорт салоҳиятига эгадир. Унинг ўзига хос ҳолати саноат ялпи маҳсулотидаги (5 фоиз атрофида), саноат мажмуидаги (20 фоиздан юқори) улушининг катталиги ва ривожланишнинг бошқа тармоқлар, аввало, иқтисодиётнинг аграр сектори билан ўзаро узвий алоқада эканлиги билан асосланади, чунки у қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқаради. Шунинг учун кимё саноатининг ривожланиши иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида устувор умумдавлат вазифаси ҳисобланади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling