Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари


Download 1.21 Mb.
bet1/18
Sana09.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1448573
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
кимё дип


Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари.
Мундарижа

Кириш………………………………………………………………………




1-боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кимё саноатининг роли, уларни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишнинг назарий асослари………
1.1. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда кимё саноатининг роли ва аҳамияти…………………………….
1.2. Кимё саноати корхоналарини ривожлантириш ва уларни ташкил этишнинг назарий-ҳуқуқий асослари…………………
1.3. Кимё саноати корхоналарида маҳсулот экспортини ташкил этиш.


2-боб. Наманган вилоятида кимё саноати корхоналарининг замонавий даражаси ва унинг таҳлили…………………………………..
2.1. Наманган вилоятида саноат корхоналари ва уларни экспорт фаолиятининг замонавий ҳолати ………
2.2 Наманган вилояти кимё саноати корхоналарида маҳсулот экспорти ва унинг таҳлили ………………………….
2.3 Кимё саноати корхоналарида экспорт фаолияти ва унга таъсир этувчи омиллар …………………………………………….


3-боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кимё саноатини ривожлантириш ва маҳсулот экспортини оширишнинг истқбол йўналишлари
3.1 Кимё саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш орқали маҳсулот экспортини оширишнинг асосий йўналишлари…………………..
3.2. Кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда инвестицион фаолият истиқболлари ………..
3.3. Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини оширишда маркетинг тамойилларидан самарали фойдаланиш


Хулоса ва таклифлар……………………………………………………..
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………….
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон ва унинг минтақаларида экспортга
йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришга устувор
аҳамият берилиб келинмоқда. Шунга қарамасдан мамлакат ва унинг баъзи
минтақалари экспорт салоҳиятини ривожлантириш жараёнига тўсиқ бўлаётган
салбий ҳолатлар мавжуд бўлиб уларни бартараф этиш бугунги куннинг долзарб
вазифаларидан ҳисобланади.
Маълумки, “экспорт салоҳияти” тушунчаси илмий соҳада кенг қўлланилиб
келинаётган ҳамда миллий иқтисодиёт тараққиёти учун муҳим ҳисобланган
атамалардан биридир. Шу ўринда минтақалар экспорт салоҳиятини баҳолаш ва
ундан оқилона фойдаланишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар
мажмуасини ишлаб чиқиш миллий иқтисодиёт учун айниқса аҳамиятлидир.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида унинг салбий
оқибатларини бартараф этиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини
барқарор суръатларда ўсиши ва макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш,
аҳоли бандлигини ошириш, асосий экспорт қилувчи саноатнинг етакчи
корхоналари ҳамда кичик бизнесни манзилли қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонда
бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда. Ушбу вазифаларни
муваффақиятли амалга ошириш республика ва унинг минтақаларида экспорт
соҳасидаги фаолиятни илмий нуқтаи назардан таҳлил этишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2010 йилда мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган
энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган нутқида экспорт қилинадиган
маҳсулотлар таркибини янада диверсификация қилиш бўйича амалга
оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб
ўтди1.
Фарғона минтақаси республика ҳудудининг 4,1 фоизини ташкил этгани
ҳолда, мамлакат аҳолиси ва меҳнат ресурсларининг 28,4 фоизини ўзида
мужассамлаштиради. Минтақа мамлакат аҳолисининг энг зич жойлашган
ҳудуди бўлиб, ўртача 1 кв. км.га 437 киши тўғри келади. 2011 йилда минтақа
ҳиссасига республика ЯИМнинг 16,3 фоизи, ялпи саноат маҳсулотининг 23,1
фоизи, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 25,4 фоизи тўғри келди.
Шунингдек, мамлакат ташқи савдо айланмасининг 14,3 фоизи, хусусан, товар
ва хизматлар экспортининг 9,4 фоизи Фарғона минтақасига тўғри келди2.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги шароитда
Фарғона минтақасида иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари ва
макроиқтисодий мутаносиблик сақланиб қолинди. Жумладан, 2010 йилда ЯИМ
ўсиш суръати республикада 108,5 фоизни ташкил этгани ҳолда, бу кўрсаткич
Фарғона минтақасида 109,0 фоизга тенг бўлди. Бунда иқтисодиётда амалга
оширилаётган таркибий ўзгаришларнинг аҳамияти беқиёсдир.
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Фарғона минтақасида
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2010 йилда 105,0 фоизга ўсди.
Шунингдек, минтақа экспортининг умумий ҳажми 151,9 фоизга, ташқи савдо
баланси эса 128,4 фоизга ошди ва салкам 3,5 млрд. АҚШ долларини ташкил
этди3.
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида аҳоли зич
жойлашган Фарғона минтақасининг экспорт салоҳиятидан оқилона
фойдаланиш ва уни такомиллаштиришга оид жиҳатларни тадқиқ этилиши
мазкур тадқиқотнинг долзарблигини белгилайди.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling