Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари


Кимё саноати корхоналарида маҳсулот экспортини ташкил этиш


Download 1.21 Mb.
bet5/18
Sana09.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1448573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
кимё дип

1.3. Кимё саноати корхоналарида маҳсулот экспортини ташкил этиш


Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида юртимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобиллар, телекоммуникация ускуналари, компютер техникаси, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари, жаҳонга машҳур матолару, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларга дунё ҳавас қилмоқда.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганига қарамасдан, дунёдаги саноқли мамлакатлар қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши кейинги ўн бир йил давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб келмоқда. Президентимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида жаҳон миқёсида савдо-сотиқ ишлари суръати сезиларли даражада сустлашгани, экспорт қилинадиган энг муҳим товарларга нисбатан ташқи талабнинг камайиши ва нархларнинг пасайишига қарамасдан, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ижобий салдога эришганини алоҳида таъкидлади.
Дарҳақиқат, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи туширилган маҳсулотларимиз дунё бозорларидан мустаҳкам жой олди. Корхоналаримиз жаҳонга қарийб барча турдаги товарларни - озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, қурилиш материаллари, замонавий техникаларгача таклиф этмоқда. Халқаро андозалар асосида ишлаб чиқарилаётган бу маҳсулотлар юксак сифати билан хорижлик истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан маълум қилишларича, 2015 йилда мамлакатимиздан экспорт қилинган жами маҳсулотларда хизматлар - 24,5 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари - 10,2, қора ва рангли металл - 6,4, пахта толасининг улуши - 5,7, кимё саноати маҳсулотлари - 4,8 фоизни ташкил этган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида кичик бизнес субъектларида экспортни ривожлантиришга янада катта эътибор қаратилмоқда.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга кенг татбиқ этиш нафақат йирик саноат корхоналарининг, балки иқтисодиётда тобора таянч кучга айланиб бораётган кичик бизнес субъектларининг ҳам жадал ривожига туртки бўлаяпти. Бундай имкониятлар вилоятимизнинг, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг юксалишига хизмат қилмоқда. Жумладан, вилоят тасарруфидаги корхоналар томонидан маҳсулот ва хизматлар экспорти ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Масалан, 2014 йилнинг ўтган 5 ойида маҳсулот ва хизматлар экспорти 2013 йилнинг мос даврига нисбатан 206 фоизни ташкил этди.
Ҳудудий экспорт таркибининг 64,4 фоизини енгил саноат маҳсулотлари, 6,6 фоизини қурилиш материаллари, 4,7 фоизини кимё саноати маҳсулотлари ва 23,6 фоизини хизматлар экспорти ташкил қилмоқда,
Хусусан, хусусий тадбиркорлар томонидан дунёнинг ўнлаб мамлакатлари ишбилармонлари билан экспорт шартномалари тузилган бўлиб, қурилиш материаллари, калава ип, трикотаж маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар ҳамда фосфор уни каби маҳсулотлар экспорти амалга оширилмоқда.
Фосфорит уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “Навоий Миллинг” чет эл корхонаси сифатли маҳсулотлари билан ички ва ташқи бозорда ўз харидорларига эга бўлиб бормоқда. Корхонада бугунги кунда 100 нафар ишчи меҳнат қилаяпти. Жорий йилнинг ўтган даврида салкам 500 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот Туркманистонга экспорт қилинди.
Бундай лойиҳалар шаҳардаги бошқа тадбиркорлар томонидан ҳам амалиётга жорий этилмоқда. Бу келгусида экспорт имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Бугунги кунда экспорт салоҳиятига фақат ривожланиш имконияти сифатида қараш мазкур тушунча мазмунини белгилашда жуда тор ва бир тарафлама ёндашув бўлади ва унинг ҳақиқий шаклини ҳисобга олмайди.
Маълумки, “салоҳият” атамаси “имконият” тушунчасидан анча кенг маънони билдиради. “Имконият”ни ривожланиш жараёнининг таркибий элементи ёҳуд унинг функционал “салоҳияти” сифатида қабул қилиш мумкин. “Экспорт салоҳияти” тушунчасини тадқиқ қилиш жараёнида бир қатор ҳорижий ва маҳаллий олимларнинг берган таърифлари ўрганилиб умумлаштирилди ҳамда қуйидагича хулосага келинди. Бизнинг фикримизча, “экспорт салоҳияти – бу миллий иқтисодиёт, минтақалар, алоҳида олинган тармоқлар ёки корхоналарнинг экспортга керакли


миқдорда рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва етарли ҳажмда етказиб бериш қобилияти”дир.


“Экспорт салоҳияти”га берилган таъриф ҳар бир ёндашувга хос фарқли жиҳатлар қамраб олиниши билан ифодаланади.
Жумладан, экспорт салоҳияти фақат макродаражадагина эмас, балки, минтақалар, алоҳида олинган тармоқлар ва корхоналар даражасида ҳам мавжуд бўлиб, нафақат жаҳон бозорида рақобатбардош моддий кўринишдаги маҳсулотлар, балки, хизматлар кўрсатиш орқали ҳам баҳоланади.
2014 йилларда минтақада импорт ҳажми 5,7 мартага ортган бўлса,
республикада бу рақам деярли 3 мартага ўсган. Демак, минтақа ташқи савдо айланмаси ҳажмининг кўпайиши таҳлил этилаётган 2000-2015 йилларда республика кўрсаткичидан юқори бўлган бўлсада, унинг экспорт ҳажми республика кўрсаткичидан камроқ бўлди. Импорт ҳажми эса, мамлакат кўрсаткичига нисбатан 2,7 мартага кўпроқни ташкил қилди.
Маълумки, 2008 йилда бошланган ва ҳозирда давом этган жаҳон молиявий инқирози, Фарғона минтақаси ташқи савдо айланмасига ҳам ўзига хос тарзда таъсир этди. Ўрганиш ва таҳлиллар натижасига кўра бундай ўзгаришнинг сабаби қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади:
- жаҳон молиявий инқирози туфайли жаҳон бозоридаги товар ва хизматларга бўлган талабнинг кескин камайиши;
- минтақадаги экспортёр корхоналарга хом-ашё таъминотидаги узилишлар;
- айрим корхоналарда айланма маблағларни олинган кредитларни қайтаришга сарфланиши эвазига маблағнинг етишмаслиги ва ҳ.к.
Минтақа экспортининг товар таркибини таҳлили кўрсатишича машина ва асбоб-ускуналар (36,4 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (21,7 фоиз), пахта толаси (12,1 фоиз) ҳамда энергия манбаларининг (7,0 фоиз) экспортдаги улуши юқоридир.
Ўтган 11 йил давомида минтақа экспорти товар таркибида кимё маҳсулотлари 2,8 фоизга, машина ва асбоб-ускуналар 20,9 фоизга ҳамда хизматларнинг улуши 0,8 фоизга ошган.
Республика экспорт товар таркибига доир ўзгаришлар минтақа экспорти таркибида ҳам кузатилади, яъни хом-ашё маҳсулотларининг улуши йил сайин пасайиб бормоқда. Чунончи, экспортда пахта толасининг улуши 2000 йилда 37,1 фоиздан 2010 йилда 12,1 фоизга тушди. Бироқ, унинг мутлақ кўрсаткичи бу даврда 26,8 млн. АҚШ долларига ошган. Бу шундан далолат берадики, жаҳон бозорида пахта толасига бўлган нарх кўтарилган ҳамда минтақада пахта толасини қайта ишлаш, ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб ички ва ташқи бозорларга сотиш жараёнларига катта эътибор қаратилмоқда.
Тадқиқ этилган давр мобайнида Фарғона минтақаси ташқи савдосининг жумладан, экспортининг географик таркибида сезиларли ўзгаришлар содир бўлди. Агар 2000 йилда Фарғона минтақаси ташқи савдо айланмасининг 53,7 фоизи МДҲ мамлакатларига тўғри келган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 39,2 фоизгача пасайди. Узоқ хориж мамлакатларининг салмоғи эса 2000-2009 йилларда мувофиқ равишда 46,3 фоиздан 63,8 фоизга ошди. Шунингдек, минтақанинг МДҲ мамлакатларига экспорти 2000 йилда 68,0 фоиздан 2009 йилда 46,8 фоизга тушган.
Минтақа ташқи савдо алоқаларида МДҲ мамлакатлари улушининги пасайиб, узоқ хориж мамлакатлари улушининг ортишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:
- МДҲ мамлакатларидаги иқтисодий инқироз ҳолати ва ушбу мамлакатларда тўлов қобилиятининг пасайиб кетиши;
- замонавий техника ва технологияларни узоқ хориж мамлакатлари, айниқса, ривожланган мамлакатлардан сотиб олиш имкониятининг юқорилиги;
- экспорт тушумларини эркин алмашинувчи валютада олиш мақсадида ривожланган мамлакатлар билан савдо фаолиятини амалга оширишга устуворлик берилганлиги.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling