Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари


-боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кимё саноатини ривожлантириш ва маҳсулот экспортини оширишнинг истқбол йўналишлари


Download 1.21 Mb.
bet9/18
Sana09.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1448573
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
кимё дип

3-боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кимё саноатини ривожлантириш ва маҳсулот экспортини оширишнинг истқбол йўналишлари
3.1 Кимё саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш орқали маҳсулот экспортини оширишнинг асосий йўналишлари

Ўсиб келаётган автомобил саноати пластмасса ишлаб чиқариш, резинотехник маҳсулотларга, синтетик каучукга бўлган талабни оширади; электроника ва электротехника соҳаларида (мобил телефонлар,планшетлар, компьютерлар, мониторлар, шунингдек телевизорлар, музлатгичлар, кондиционерлар) ишлаб чиқаришнинг ўсиши эса полимер маҳсулотларга бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлади; тўқимачилик ва кийим-кечак саноатининг ўсиши, аралаш матолар ишлаб чиқаришнинг кенгайиши кимёвий толаларга бўлган талабнинг кескин ошишига туртки бўлади; уй-жой қурилишининг ривожланиши туфайли пластик маҳсулотларга, резина маҳсулотларига, полистирол ва полимер қаторнинг бошқа маҳсулотларига бўлган талаб ортади. Турмуш тарзининг яхшиланиши, ўсиб келаётган аҳолининг ижтимоий таркибини ўзгариши, косметика маҳсулотларига, ювиш воситаларига ва бошқа маиший кимё маҳсулотларига бўлган талабнинг ўсишини тезлаштиради; дори воситаларига бўлган талаб ҳам ортиб боради. Ҳисоб-китобларга кўра иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар натижасида ўрта муддатли истиқболда технологик мураккаб кимё маҳсулотларига бўлган талаб кескин ортади, ва шу билан бир қаторда минерал ўғитлар ва агрокимё маҳсулотларига бўлган талабнинг арзимас даражада ўсиши кутилади. Шундай қилиб, 2030 йилга келиб полимер маҳсулотларга кимё саноати қайта ишлаш саноатида ўрта ва узоқ келажакда ўсишни ҳаракатга келтириш салоҳиятига эга бўлган асосий тармоқлардан биридир. Ўзбекистоннинг кимё саноати бу салоҳиятни амалга тадбиқ қилиши учун у тармоқлааро ва тармоқ ичида мавжуд бўлган ҳамкорлик имкониятларини максимал даражада ишга солиши ва қўшимча қиймат самарали занжирини ташкил этишни рағбатлантириши керак. Бошқача қилиб айтганда, кимё саноати ҳозиргидан кўра юқорироқ мультипликатив самараларни ярата олиши керак. 2-диаграммада тармоқ қайта ишлаш саноатида ўсишни 22% га таъминлаши, ҳамда 2030 йилга келиб Ўзбекистоннинг ўрта даромадли мамлакатлар юқори сегментига кириши учун мультипликатив самаралар қанчага ортиши кераклигини кўриш мумкин.


Минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга асосланган кимё саноати мультипликатив самараларни кескин ўсишини таъминлай олмайди (кимё саноатининг ҳозирги таркиби сақланиб қолса мультипликатив самараларнинг максимал ўсиш даражаси 1.2-1.4 мартани ташкил этади. Ваҳоланки, бу кўрсаткични 3 мартагача кўпайтириш мумкин). Тармоқлараро ва тармоқ ичида ҳамкорлик жараёнларини фаол рағбатлантириш учун кимё саноати таркибида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш улушини қисқартириш ва синтетик каучуклар (бутадиен-нитрил каучуклар ва бошқалар), юқори технологияларга асосланган полимер маҳсулотлар (стирол, полиэтилентерефталат ва бошқалар), косметика маҳсулотлари, бўёқлар, пигментлар, қуйилтиргичлар, ароматиклар ишлаб чиқариш улушини кўпайтиришдан иборат ўзгартиришларни таъминлаш зарур.
Бу юқори технологик полимерлар кимёсига оид ишлаб чиқаришнинг (2.8), бўёқлар ва пигментларга оид ишлаб чиқаришнинг (2.08) мультипликатив самараси минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мультипликаторидан (0.9) анча юқорилиги билан тушунтирилади.
Охирги 5-10 йил мобайнида Ўзбекистон бир қатор турли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшни мамлакатларга нисбатан сезиларли афзалликларни қўлга киритди. Масалан, 2006 йилдаёқ йилига 100 минг тонна кальцийлашган сода ишлаб чиқарадиган Қўнғирот сода заводи ишга тушди. Марказий Осиёда бошқа бундай завод учрамайди. Қозоғистон ва Туркманистода шундай заводни қуриш устида иш олиб борилмоқда. 2009 йилда Ўзбекистонда Шўртан ГККда тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш бошлаб юборилди. Туркманистонда шунга ўхшаш лойиҳани (табиий газдан бензин ишлаб чиқариш) фақат 2014 йилга келиб амалга ошириш ишлари бошланди. «Сургил» кони негизида Устюрт Газ кимёвий комплексининг қурилиш ишлари 2015 йилда якунланди, Туркманистоннинг Киянли шаҳрида эса газ кимёвий комплексини қуриш ишлари 2014 йили бошланган ҳолос; Қозиғистонда эса шунга ўхшаш лойиҳани Атырау ҳудудида амалга ошириш масаласи эндигина ўрганилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, кимё саноатидаги деярли барча асосий лойиҳаларни Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан аввалроқ ишга туширмоқда, фақат шундан кейингина қўшни мамлакатлар ҳам ўхшаш лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этишга киришяптилар. Ҳозирги босқичдаги энг муҳим вазифа - кимё саноати бўйича минтақада илғорликни йўқотмаслик, шунингдек маълум турдаги юқори технологик кимё маҳсулотлари бўйича минтақавий марказга айланиш имконини бой бермасликдан иборат. Таҳдид шундан иборатки, ҳом ашёга жаҳон бозорида нархларнинг тушиши оқибатида анъанавий савдо ҳамкорларимиз бўлган мамлакатларда (Марказий Осиё мамлакатлари, Россия) маҳсулотларни қайта ишлашни чуқурлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Минтақа мамлакатлари газ ва нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришга оид лойиҳаларни фаол ўрганиш ва амалга тадбиқ этишга киришганлар: шу йилнинг ўзида Туркманистонда аммиак ва карбамид (йилига 400 минг тонна аммиак ва 640 минг тонна карбамид) ишлаб чиқарувчи завод ишга тушурилди, 2018 йилда Туркманистонда йилига 5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлашга ва 386 минг тонна полиэтилен, ҳамда 81 минг тонна полипропилен ишлаб чиқаришга мўлжалланган газ кимё комплекси ишга туширилади; Қозоғистонда бир неча йиллардан сўнг камида 0.5 млн. тонна полипропилен ва полиэтилен ишлаб чиқаришга мулжалланган комплекснинг қурилиши режалаштирилмоқда.
Агар, бу шароитда, Ўзбекистон юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бугуноқ ўтмас экан, ҳозир мавжуд афзалликлар 2-3 йилдан сўнг бой берилиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон метанол-олефинлар технологияси бўйича ишлаб чиқаришни яқин 4-5 йил давомида йўлга қўймаса, минтақадаги бошқа мамлакатлар бу ишлаб чиқаришни Ўзбекистондан олдин (технологиялар ривожланишининг ҳозирги даражасини ҳисобга олсак минтақанинг бошқа мамлакатлари бу лойиҳани 5-8 йилда ишга туширадилар) амалга оширишлари мумкин. Технологияни биринчи бўлиб киритган мамлакат полимер маҳсулотларнинг бутун қаторини ишлаб чиқариш ва Марказий Осиё бозорида ушбу сегментни эгаллаш имконига эга бўлади. Бундан кейин, Ўзбекистон учун бу маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича хорижий сармояларни жалб қилиш, ҳамда глобал технологик занжирга уланиш ўта қийин бўлади.
Тармоқлараро ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини максимал даражада ишга солиш, таркибий ислоҳотларни ҳаракаткатга келтирувчи кучга айланиши, ва шунинг билан асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган мамлакатлардаги ишлаб чиқариш таркибининг ўзгаришидан максимал фойда олиш учун Ўзбекистон кимё саноатидаги ишлаб чиқариш таркибини тубдан ўзгартириш зарур.

-расм. Полиси дан кўраман


2030 йилга келиб синтетик каучук ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши, бўёқлар, пигментлар, лаклар ишлаб чиқариш 6.3 мартага, косметикмаҳсулотлар ишлаб чиқариш 8.1 мартага, юқори технологик полимерлар кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20 мартага, шу ўринда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш эса фақатгина 1.7 мартага кўпайиши керак. Ишлаб чиқариш таркибининг кўрсатилган ўзгариши катта миқдордаги импорт маҳсулотлари ўрнини қоплаш ва шу билан бирга кимё маҳсулотлари экспорти ўсишини таминлаш имконини беради.






-расм. Полиси бирфдан оламан


Кимё саноатида ривожланишнинг «ўзиб кетиш» моделига ўтиш 1-2 йил мобайнида ишлаб чиқариш самарадорлигини жадал ўсишига эришиш зарурлигини тақазо қилади (акс ҳолда янги турдаги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сармоя киритиш кутилган самарани бермайди).
Кимё маҳсулотлари, хусусан, кимёвий ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг паст рентабеллигининг асосий сабабларидан бири - бу бугунги кунда амалда қўлланилаётган қишлоқ хўжалиги билан ўзаро ҳисоб китоблар тизими оқибатида келиб чиқаётган йўқотишлардир. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш босқичма-босқич амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, қисқа муддат ичида, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва янги юқори технологик кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун пойдеворни яратиш мақсадида, кимё соҳасининг қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган корхоналарини алоҳида блокка ажратиш муҳимдир.
Янги таркибнинг схемаси -диаграммада намойиш этилган янги таркиб доирасида «Ўзбекнефтегаз» фақатгина нефт ва табиий газни қазиб олиш билан шуғулланади, «Ўзминўғитсаноат» минерал ўғитлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, «Кимёсаноатхолдинг» юқори даражада мураккабликка эга кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан машғул бўлади.

-расм.Кимё саноати ва унга боғлиқ бўлган тармоқларнинг таклиф этилаётган таркиби.


Бундай ажратиш қишлоқ хужалиги ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар натижасида юзага келадиган самараларни кимё саноатининг истиқболдаги ишлаб чиқаришлари учун ўтиб кетмаслигини, шунингдек истиқболдаги «ўзиб кетувчи» кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнининг инвестицион, ҳамда инновацион жозибадорлигини оширади.


Янги таркиб доирасида хўжалик ва бошқарув функциялари ажратилишини таъминлаш жуда муҳим. Давлат мулки шаклига эга бўлган, ёлланган менежерлар (корпоратив бошқарув соҳасидаги хорижлик муттахассисларни танлов асосида жалб қилиш билан) томонидан бошқариладиган, мулк эгаси (давлат) томонидан белгилаб берилган мақсадларга эришиш учун корпорация активларини бошқаришга оид кенг ваколатларга эга бўлган трансмиллий корпорацияларни ташкил этиш керак. Тармоқ фаолиятини бошқаришда бундай механизмдан фойдаланиш, тадбиркорлик нуқтаи назардан, оптимал қарорлар қабул қилиниши ва корпорация корхоналари фаолияти самарадорлигини ортишига хизмат қилади.
«Ўзиб кетувчи» лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшимча қиймат глобал занжирига жойлашиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса илғор технологияларга ўтиш ва машҳур жаҳон брендларидан фойланиш имконини яратади. Хорижий сармоялар ва хорижлик мутахассисларни жалб қилиш учун норматив асослар мавжуд.
Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалиги билан алоқаларнинг йўқлиги эвазига рентабеллик даражасининг кескин ўсиши, хорижий сармоялар оқимини кўпайтиришни ва хорижлик мутахассисларни жалб қилишни рағбатлантириш учун етарли шароитни ташкил этади. Йирик трансмиллик корпорациялар занжирига жойлашиш илмий тадқиқот ва тажриба ишларига инвестицияларни сезиларли кўпайтиришни тақазо қилади, ва бу ўз ўрнида юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади.
Самарали илм ва таълим базасини ташкил этиш учун кимё соҳасида ишлаб чиқариш, ҳамда илмий тадқиқот ва таълим муассасалари (Биоорганик кимё институти, Ўсимликлар кимёси институти ва бошқалар) ўртасидаги самарали алоқаларни қайта ташкил қилиш керак. Ушбу институтлар негизида, йирик саноат корхоналари қошида, етакчи хорижий кимёгар мутахассисларни жалб қилган ҳолда илмий лабораторияларни ташкил қилиш лозим. Шу вақтнинг ўзида, холдинг доирасида тармоқ учун кадрлар таёрлашнинг самарали тизимини ташкил қилиш муҳимдир. Хусусан, Кимё-технологиялари институти негизида бирор йирик хорижий университетнинг (масалан, Менделеев номидаги академиянинг) филиалини ташкил этиш таклиф қилинади. Фундаментал илмий тадқиқотлар ана шу университетлар доирасида амалга оширилиши керак. Амалий лойиҳалар учун саноат корхоналари билан бевосита боғлиқ бўлган илмий лабораториялар ва тадқиқот институтлари маъсул бўладилар. Илм-фан ва инновацияларни самарали бошқариш тизимига шунингдек, стандартларнинг бажарилишига маъсул бўлган давлат институтлари ҳам киритилиши лозим.
Илмий тадқиқот институтлари (ИТИ) ва олий ўқув юртлари (ОЎЮ) негизида илмий-амалий платформаларни ташкил этиш узоқ муддатли илмий тадқиқот ва тажриба ишларини амалга ошириш учун тадбиркорлик, илм-фан ва давлат ҳаракатларини бирлаштирувчи механизмлардан бири бўла олади. Бундай платформалар таълим, илмий-тадқиқот ва консалтинг хизматларини рағбатлантирувчи электрон автоматлаштирилган тизимдан иборат бўлиб, ОЎЮлари ва ИТИларнинг иқтисодиётни реал сектори компанияларининг илмий ишлар бўйича етакчи аутсорсинг майдонларига айланишига ва инновацион тадбиркорликнинг ривожланишига ҳисса қўшади.
А) тармоқлараро ва тармоқ ичидаги ҳамкорлик ва мамлакатнинг ҳудудий «боғлиқлигини»таъминлаш.
ЎЗбекистон кимё саноатининг бошқа саноат тармоқлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш бошқа қайта ишлаш тармоқларининг ривожланишига ва уларнинг маҳсулотларига қўшимча талабнинг пайдо бўлишига, шунингдек ишлаб чиқариш кучларининг оптимал жойлаштирилишига, ҳамда мамлакатнинг ҳудудий «боғлиқлигини» таминланишига асос бўлиши мумкин.
Биринчидан, ҳар бир ҳудудий ишлаб чиқариш кимё мажмуаси атрофида кўплаб кичик ва ўрта корхоналар ташкил топади ва бу ўз ўрнида корхона жойлашган минтақада ишлаб чиқариш ва бандликнинг ўсишини таъминлаш имконини беради; иккинчидан,боғлиқ тармоқлар учун талаб ва таклифнинг пайдо бўлиши натижасида кимё саноати боғлиқ тармоқлар маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган минтақаларда ишлаб чиқаришнинг ривож ланишига, демакки бандликни ўсишига туртки бўлади.
Масалан, Қашқадарё вилоятида жойлашган метанололефинлар технологиясига мувофиқ полиэтилентерефталат, полиуретан, полипропилен, синтетик каучуклар, этиленгликол, стирол ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар тайёрлашни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш негизида кенг номенклатурадаги полимер маҳсулотлар (халқ истеъмоли моллари, электротехник маҳсулотлар; автомобилсозлик, қурилиш индустрияси ва бошқалар учун композицион полимерлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш) ишлаб чиқариш бўйича кўплаб кичик ва ўрта корхоналар ташкил этилиши мумкин.
«Метанол-олефинлар» (МТО) кўплаб кичик ва ўрта корхоналар, ҲИЧМлар ташкил этилишига туртки бўлиши билан бирга бошқа минтақаларда ишлаб чиқаришни ривожланишига асос бўлади: хусусан, Фарғонадаги МТО заводидан чиқаётган стирол ва қуйилтиргичлардан фойдаланган ҳолда лак-бўёқ маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин; Фарғона водийсидаги ва Бухоро вилоятидаги полиэтилентерефталат асосида кимёвий толалар ва аралаш матолар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мумкин; МТО заводидаги полимер қатор Андижондаги, Самарқанддаги, Хоразмдаги автомобил заводларини зарур қисмлар билан таъминлайди; «Навоий» ЭИИҲ доирасида мобил телефонлар, гаджетлар, маиший техника ва электроника, яримўтказгичлар, фотоэлектрик станциялар учун эҳтиёт қисмлар ва энергия самарадор қозонлар ишлаб чиқариш; Навоий вилоятида кимёвий толалар ишлаб чиқаришда ацетиленлидан полипропиленли ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ ўтиш. МТО заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик каучук асосида «Ангрен» ЭИИҲ негизида резинотехника маҳсулотини ишлаб чиқаришга асосланган бошқа бир ҲИЧМ ташкил этилади.
Қандай қилиб 3 та кимёвий ҲИЧМларнинг ташкил этилиши ва самарали фаолиятининг таъминланиши мамлакат ичида самарали ҳамкорлик ва мультипликатив самаранинг ишга тушиши ҳисобига республиканинг деярли барча қисмини «қоплаб олиши» мумкинлиги -расмада кўрсатилган.
Б) Минтақавий саноат ҳамкорлиги. Минтақавий саноат ҳамкорликнинг муҳимлигини қуйидаги сабабларда кўриш мумкин:
- юқори даражали қийинликдаги кимёвий маҳсулотни ишлаб чиқариш минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга нисбатан анча кўпроқ компонентларни талаб этади. Ўзбекистон корхоналари учун айрим компонентларни минтақадаги бошқа мамлакатлардан сотиб олиш арзонга тушишини ҳисобга олсак, Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш маҳсулот таннархини сезиларли пасайтириш ва унинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади;
- минтақавий саноат ҳамкорлигини йўлга қўйиш натижасида иштирок-
чи давлатлар нафақат ўз ҳудудларидаги саноат ривожланиши мультипликатив самараларидан, балки қўшни мамлакатлардаги иқтисодий жараёнлардан ҳам фойда кўрадилар. Хусусан, агар бугунги кунда Ўзбекистон кимё саноати маҳсулотларига асосий талаб мамлакат ичидаги қишлоқ хўжалиги томонидан вужудга келаётган бўлса, минтақавий ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш эвазига Ўзбекистон кимё саноатига бўлган талаб Қозоғистоннинг автомобил саноати, Туркманстоннинг тўқимачилик саноати ва бошқалар томонидан ҳам шаклланади. Минтақа мамлакатларида таркибий ўзгаришлар истиқболини ҳисобга олсак, Ўзбекистон кимё саноати эвазига шаклланадиган мультипликатив самара 2-2.5 баробарга кўпайиши мумкин;
- юқори технологик кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш миқёс самарасини ишга солиш жоизлигини тақазо қилади. Миқёс самарасини таъминлаш учун Ўзбекистон кимё саноати маҳсулотлари нафақат ички бозорга, балки, камида Марказий Осиё бозорига йўналтирилган бўлиши муҳимдир. Самарали саноат ҳамкорлиги Марказий Осиё миқёсида барқарор бозорларни ташкил этиши мумкин;
- минтақавий саноат ҳамкорлиги бўйича истиқболли лойиҳаларга Honeywell технологиясини қўллаган ҳолда этиленгликол ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга асосланган метанолдан олефинлар ишлаб чиқаришини ташкил этиш лойиҳаси мисол бўла олади ( -расм). Айни вақтда, Қозоғистон терефтал кислотани самарали ишлаб чиқариш лаёқатига эга, ва бу лойиҳани келажакда амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида, ўзаро самарали саноат ҳамкорлиги доирасида, чет эл замонавий технологиялари асосида полиэтилентерефталат ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мумкин. Бу маҳсулотга бутун Марказий Осиё давлатлари, Эрон, Туркия, Афғонистон тўқимачилик саноати (полиэтилентерефталат кимёвий толалар ишлаб чиқаришда қўлланилади), шунингдек Марказий Осиё давлатларининг ривожланиб келаётган қайта ишлаш саноати ҳам эҳтиёж сезади.
Яна бир муҳим масала - айни пайтда самарали минтақавий ҳамкорлик ички саноат ҳамкорлигига катализатор бўлиб хизмат қилади: полиэтилентерефталат ишлаб чиқариш тўқимачилик маҳсулотлари, халқ исътемоли моллари, қадоқлаш материаллари тайёрлашга иҳтисослашган жуда кўп ишлаб чиқаришни ривожланишига туртки бўлади.
Лойиҳаларни ўрганиб чиқиш ва мувофиқлаштиришни қуйидаги чоралар орқали осонлаштириш мақсадга мувофиқдир:
-инвестицион лойиҳалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган органлар вакилларининг «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти илмий-техник кенгашига (ИТК) аъзо эканини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ташкилотнинг ваколатларини кенгайтириш лозим;
-Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг ИТК хулосаси асосида лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослашни (ДТИА) қайта мувофиқлаштирмаслик шарти билан Вазирлар Маҳкамасига киритиш таклиф этилади. Шу билан бирга, лойиҳа институтлари зиммасига, лойиҳалар ДТИА ва ТИАларини «Ўзоғирнефтегазкимёлойиҳа» институти ИТКси билан мувофиқлаштиришни юклатиш лозим. Бу вазифа Буюртмачи мажбуриятларига киритилмаслиги керак.
-ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида контрактлар экспертизаси муддатини қисқартириш учун экспертиза ҳақидаги низомга тендер савдосида ютқазган оферентнинг таклифи кўриб чиқилмаслиги, лойиҳа қийматини куп марта қайта кўрилишини олдини олишга қаратилган тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур. Тендер хужжатларини экспертиза қилиш бир босқичдан иборат деб белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади;
-тендер муддати тугагач бошқа таклифларни мувофиқлаштириш ва экспертиза қилишни таъқиқлаш;
-
тендер ва танловларга асосланган савдолар жараёнини тартибга солиш керак. Инвестицион қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш ва бунинг натижасида инвестицион жараёнлар самарадорлигини ошириш ҳар йилига 335 млн. доллар миқдорида қўшимча фойда олишни таъминлайди.
-расм. Кимё саноати ва аграр сектор ўртасида маблағлар айланишининг таклиф этилаётган таркиби.

-хўжалик ва бошқарув вазифаларини ажратиш ва фақат хўжалик вазифасини компания ваколатида қолдириш. Тармоқдаги институционал муаммоларни ҳал қилиш, тармоқдаги мақсадларни белгилаш механизмини ўзгартиришга хисса қўшади. Масалан, маҳсулот хажми бўйича белгиланган вазифалар ёки алоҳида лойиҳаларни амалга ошириш ўрнига тармоқ корхоналарини белгиланган шароитларда глобал мақсадли вазифаларга йўналтириш таклиф қилинади (табиий газга баҳо субсидияларини қисқартириш шароитида корхоналар рентабеллигини ошириш, хорижий бозорларда рақобатнинг кучайиши шароитида маҳсулотларнинг юқори рақобатбардошлигини таъминлаш). Шунингдек, «Кимёсаноатхолдинг» мисолида компания зиммасида, корпорация активларини самарали бошқариш ва корпорация компаниялари фаолияти самарадорлигини мувофиқ ўсишини таъминлаш мақсадида, фақат хўжалик вазифасини сақлаб


туриш мақсадга мувофиқдир.
-кимё саноати ва қишлоқ хўжалиги ўртасида маъмурий мақсадли схемаларда секин-аста узоқлашиш ва ўзаро ҳисоб-китоб масалаларида бозор механизмларига ўтиш. Кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва энергосектор ўртасидаги ўзаро қарздорлик муаммоси занжирини бартараф қилиш учун унинг негизига мурожат қилиб ишни қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришдан бошлаш лозим. Қишлоқ хўжалиги ва кимё саноати ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини бозор шартларига босқичма-босқич ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Давлат буюртмаси асосида, минерал ўғитлар ва нефт маҳсулотларига нисбатан эълон қилинган нархлар шартини бекор қилган ҳолда маблағлар, ресурслар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланишининг янги тартиби ва рағбатлантирувчи бозор механизми (биржа бозори) -диаграммада намойиш этилган.
Ушбу тартиб пахта толасини қайта ишлаш корхоналарига нисбатан амалда қўлланилмоқда. Уни фермерларга нисбатан жорий қилиниши занжирнинг яхлитлигини таъминлайди. Ушбу жараён автоматлаштирилиши мумкин: барча фермерлар ўз ер майдонлари харитасига эгалар. Хариталар рақамлаштирилади ва агротехник коэффицентлар асосида уларнинг минерал ўғитларга, ёқилғи ва мойлаш материалларига бўлган эҳтиёжлари автоматик тарзда ҳисобланади. Келгусида бу ЎзРТХБ, Қишлоқхўжаликжамғармаси, «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ ва нефт базалари ўртасида ўзаро маълумотлар базасини алмашиш имконини яратади. Ҳисоб-китобнинг бозор схемаларини жорий қилиш натижасида фермер хўжаликларида дебиторлик ва кредиторлик ҳарздорлиги юзага келмайди; Фермерлар-Кимё саноати-Ўзбекэнерго-Ўзбекнефтегаз, уруғлари етказиб берувчилар ва давлат бюджетидан иборат ишлаб чиқариш занжири бўйлаб ҳолат яхшиланади.
Кимё саноатининг йиллик фойдаси йилига 233 млн. долларни ташкил қилади. Миллатнинг модернизациялаш имкониятлари кенгайиши, ёқилғи-энергетика ресурсларининг тежалиши, ишлаб чиқариш хажмининг ва маҳсулот турларининг мос равишда ўсишини инобатга олган ҳолда, миллатнинг умумий фойдаси ҳар йилига 591, 9 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
-институционал муаммоларнинг ҳал қилинишига қараб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизациялашга сармоялар киритиш маҳсадга мувофиқдир. Минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни самарали ташкил қилиш учун корхоналарни модернизациялаш 3.1 млрд. АҚШ доллари миқдорида сармояларни талаб қилади. Даслабки ҳисоб-китобларга кўра кўрсатилган миқдордаги сармояни киритиш ва маблағларни ускуналар модернизацияси учун ишлатиш ишлаб чиқариш таннархини камида 1.8 марта камайишига, муайян энергия истеъмолини 2 мартага камайишига, ишлаб чиқариш харажатлари камайиши натижасида йилига 300 млн. долларни иқтисод қилишга эришиш мумкин.
Демак, кимё саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш орқали маҳсулот экспортини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблаймиз:
-қайта ишлаш тармоқлари улушини орттириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш кимё саноатини тармоқлараро ҳамкорликнинг ҳаракатга келтирувчи муҳим куч эканлигини билган ҳолда, унинг бор салоҳиятидан унумли фойдаланишни тақазо этади.
-Ўзбекистон асосий савдо ҳамкори бўлган мамлакатларда ишлаб чиқариш таркибидаги кутилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Марказий Осиё мамлакатлари бозорида тутган мавқеини йўқотмаслик ва алоҳида турдаги юқори технологик кимё маҳсулотлари бўйича минтақавий марказга айланиш имконини бой бермаслик учун, тармоқдаги ишлаб чиқариш таркибини қайта кўриб чиқиши мақсадга мувофиқдир.
-минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ажратиш ва «Ўзкимёсаноат»АЖ негизида «Ўзминўғитсаноат» АЖ ни ташкил қилиш, шу билан бирга юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни алоҳида «Кимёсаноатхолдинг» компаниясига юклатиш мақсадга мувофиқ.
-кимё саноатда ишлаб чиқаришнинг ўзиб кетишга асосланган модели доирасида юқори технологик ишлаб чиқаришга ўтиш ҳам мамлакат ичида, ва ҳам минтақанинг бошқа мамлакатлари билан, самарали саноат хамкорлигини ўрнатишни талаб қилади.
-Кимё саноатида инвестицион жараёнлар самарадорлигини кўпайтириш ва янги технологияларни комплекс жорий қилиш мақсадида инвестицион лойиҳаларни ўрганиб чиқиш ва мувофиқлаштириш механизмини қайта кўриш лозим.
Тадқиқот натижаларига асосланиб минтақанинг 7 та асосий устувор тармоқларининг экспорт имкониятларини ривожлантириш мақсадга мувофиқ.
Булар қуйидагиларда ўз аксини топган ( -расм).



-расм. Фарғона минтақасининг истиқболли экспорт тармоқлари.
(пассив экспорт салоҳиятини активлаштириш)
Иккиламчи ресурсларни қайта ишлаш бир томондан бирламчи ресурсларни тежашга олиб келса, бошқа томондан табиатни ифлосланишини олдини олади.
Минтақада қишлоқ хўжалиги чиқиндилари бўлган ғўзапоя, буғдой, шоли, арпа поялари иккиламчи ресурслар ҳисобланиб, уларни қайта ишлаш


Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling