Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари


-чизма. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш шакллари


Download 1.21 Mb.
bet11/18
Sana09.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1448573
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
кимё дип

-чизма. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш шакллари

Чизмада акс эттирилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш шаклларини қуйида алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.


Қўшма корхоналар ташкил этиш орқали хорижий инвестицияларни жалб қилиш кенг тарқалган шаклларидан бири ҳамкорликда қўшма корхоналарни ташкил этишдир. Хорижий корхоналарни ташкил этиш орқали чет эл инвестицияларини жалб қилиш бугунги кунда кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар иқтисодиётнинг турли соҳаларида ташкил этилиши мумкин. Йирик хорижий компания ва корхоналар ўз мол-мулклари бир қисмини ажратиб, шуъба корхоналар очиши мумкин. Бундай шуъба корхоналарга ҳам қўшма корхоналарга қўйилган талаблар белгиланган.
Икки ёки учдан ортиқ давлат ёки корхоналар ўз капиталларини жамлаган ҳолда халқаро ташкилотлар ташкил этиши мумкин.
Эркин иқтисодий ҳудуд - бу маълум ҳудудда чет эл инвестициялари эркин кириб келиши ва уларга нисбатан қатор имтиёзлар белгиланган ҳудуддир. Ўзбекистон Республикасининг "Эркин иқтисодиёт ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунида эркин иқтисодий ҳудудга қуйидагича таъриф берилган: "Эркин иқтисодий ҳудудлар - минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир". Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш жараёнида давлат қўллаб-қувватловчи, рағбатлантирувчи ҳамда назорат қилувчи сифатида бош ислоҳотчи бўлиши лозим. Давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида қатнашиши хорижий тажрибасида аниқ намоён бўлади, масалан, Хитой ҳукумати 1 доллар чет эл инвестицияларини жалб этиш учун 4 доллар ўз маблағларини сафарбар этган. Натижада, миллий ва асосан, хорижий инвесторлар ҳудудларга инвестициялар кирита бошлаган, бу эса ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётини ривожи учун пойдевор бўлиб хизмат қилди. Россияда яратилган эркин иқтисодий ҳудудларга Находка, Калининград вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва бошқалар киради. Қозоғистондаги биринчи эркин иқтисодий ҳудудлар 1991 йилда пайдо бўлган. Булар: Жезқозғон вилоятдаги “Жайрен-Атасу”, Костанай вилоятдаги “Лисаков” ва Олмаота шаҳардаги “Отакент” эркин иқтисодий ҳудудларидир.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling