Мавзу: нефт кимёвий синтези технологияси фани лабораториясида ишлаш ва техника хавфсизлиги


Download 260.15 Kb.
bet1/7
Sana05.09.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1673167
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Labaratoriya


ЛОБАРОТОРИЯ ИШИ №1
Мавзу: НЕФТ КИМЁВИЙ СИНТЕЗИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАНИ ЛАБОРАТОРИЯСИДА ИШЛАШ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ


I. Лабораториясида техника хавфсизлиги
Органик моддалар, эритувчилар ва тез алангаланувчи маҳсулотлар билан ишлаётганда қуйидаги эҳтиёт чораларига қатиий равишда риоя қилиниши шарт.

  1. Лаборатория ишларини моҳиятини билган ҳолда пухта бажариш, шошма-шошарлик ва пала-партишликка йўл қўймаслик лозим.

  2. Лабораторияда ҳар қайси талаба ўз иш ўрнида халат кийган ҳолда ишлаши ва ёнида доимо тоза сочиқ тутиши керак.

  3. Иш столига сумка ва бошқа кераксиз буюмларни қўйиш ярамайди.

  4. Лаборатория ишини бошлашдан олдин талаба машғулотнинг моҳиятини қўлланмадан яхшилаб ўқиб-тушуниб олиши, зарур асбоб ва реактивларни тайёрлаши, сўнгра ўқитувчи ёки лаборатория ходимининг рухсати билан ишни бошлаши лозим.

  5. Ҳар бир талаба лаборатория журнали тутиши керак. Унга тажриба, кузатиш ва хулосалар ёзиб борилади. Журналга тажриба ўтказилган сана (кун, ой, йил) ишнинг номи, тажриба тафсилоти, хулосалар, тажриба вақтида содир бўлган кимёвий реакцияларнинг тенгламалари (коэффициентлар қўйилган ҳолда) ва ишни бажаришга оид барча ҳисоблашлар ёзилиши лозим. Керакли расм ва схемалар чизилади. Тажриба вақтида бошқа қоғоз ёки ёрдамчи дафтарлар тутиш ман этилади.

  6. Реактивларни керагидан ортиқ миқдорда сарфлаш ярамайди. Реактив ортиқча олинган бўлса, уни идишга қайтариб қуймасдан лаборатория ходими кўрсатган бошқа идишга солиб қўйиш керак.

  7. Умумий фойдаланиш учун қўйилган асбоб ва реактивларнинг жойини ўзгартирмаслик лозим, чунки у бошқалар учун ҳам керак бўлади.

  8. Зарарли моддалар билан бажариладиган барча ишлар мўрили шкафда ўтказилиши лозим. Концентрланган кислота ва ишқорларни идишдан идишга фақат мўрили шкафда қўйиш мумкин.

  9. Ишлатилган кислота ва ишқор эритмаларини раковинага тўкиш мумкин эмас, улар мўрили шкафдаги махсус идишларга қуйилади.

  10. Иссиқ асбоб ажратилган алоҳида жойга ёки иш столидаги махсус “таглик” устига қўйилиши лозим.

11. Машғулот дастурида кўрсатилмаган тажрибаларни ўтказиш таъқиқланади.
12. Машғулот тугагач ҳар бир талаба идишларни ювиши, сув жўмрагини беркитиши, газ ва электрни ўчириши, иш жойини тартибга солиб лаборатория ҳодимига топшириши лозим.
13. Органик эритувчилар ва тез алангаланувчи суюқ моддалар (ацетон, диэтилэфир, толуол, бензол, бензин, гексан ва бошқалар) билан ишлада уларни оловга яқин келтирмаслик шарт.
14. Органик эритувчилар ва тез алангаланадиган моддалар ёнган тақдирда уларни ўчириш учун сув зинҳор ва зинҳор қўлланилмайди. Ёнаётган моддани ўчириш учун қум ёки корбонат кислотали ўт ўчиргичдан фойдаланиш керак. Ёниб турган буюмни кигиз билан ёпиб ўчириш керак. Олов алангаланиши билан тезда газ ва сув жумракларини беркитиш лозим.
15. Машғулот натижалари лаборатория журналига юқорида айтилган тартибда ёзилганидан кейин ҳар қайси иш охирида журнал ўқитувчига текшириш ва имзо чекиш учун берилади.



Download 260.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling