Мавзу: нефт кимёвий синтези технологияси фани лабораториясида ишлаш ва техника хавфсизлиги


Қурилмаларни йиғиш ва ишчи ҳолатга тайёрлаш


Download 260.15 Kb.
bet4/7
Sana05.09.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1673167
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Labaratoriya

Қурилмаларни йиғиш ва ишчи ҳолатга тайёрлаш

Лаборатория қурилмаларни ишчи ҳолатга келтиришдан олдин, керакли асбоб ускуналар ва дастгоҳларнинг бириктирувчи найчалари ва қисмларини тозалигини, талаб даражасида ишлай олишини, кўрсатилган меъёрий қоидаларга жавоб бера олишини текшириш шарт. Кимёвий моддалардан ифлосланган идишлар ва ускуналарни хром аралашмаси билан ювиб олиниши керак. Металл дастгоҳлар ва қурилмалар агар енгил очиладиган бўлса, ацетон, керосин ёки бензин билан ювилиб, сўнгра ҳавода охиригача қуритиб олиниши керак.
Асбобни ёки қурилмани йиғишни бошлашдан олдин, уларнинг қурилмаси ва схемаси билан мукаммал танишиш керак. Қурилмани йиғишдан олдин шлифланган асбоблардан фойдаланиш, тиқинлар, кранлар ва ўтказивчи қисмларни вақти-вақти билан махсус мойлардан фойдаланган ҳолатда ишлатиш тавсия қилинади. Бундай ҳолатда алоҳида эътибор бериш керакки иш вақтида шлифли туташмалар ва тиқинлар кимёвий моддаларнинг буғлари билан учрашганда шлифдаги сурков мойларига кимёвий таъсир этмаслиги керак.
Шишали асболар ва ускуналардан фойдаланилганда, шунга алоҳида эътибор қаратиш керакки уларнинг белгиланган “кучланиш”дан ортиқ ҳарорат бермаслик талаб қилинади.
Лаборатория ишини электр асбоб ускуналарининг, сув таъминотининг, керакли реактивлар ва маҳсулотларнинг ишчи ҳолатга 100% тайёрлигига амин бўлган ҳолатда ишни бошлаш тавсия этилади.


VIII. . Нефт кимёвий синтези технологияси лабораториясида моддаларни тозалаш усуллари
Моддаларни тозалаш учун лабораторияларда қуйидаги усуллар қўлланилади: қаттиқ моддалар қайта кристаллаш ва буғлатиш йўли билан, суюқликлар фильтрлаш ва ҳайдаш йўли билан тозаланади; газларни тозалаш учун асосий моддадаги қўшимча моддалардаги турли кимёвий реагентларга юттириш усули қўлланилади.
Моддаларни тозалашда тажрибанинг аниқлиги модданинг қайси даражада тозалаш керак деган талабга мувофиқ олиб борилади. Кимёвий моддалар тозалик жиҳатдан Т, АУТ, КТ белгилар (маркалар) билан ажралади. “Т”-тоза деган сўздан олинган; бундай марка билан чиқариладиган моддалар таркибида 2*10-5 дан 1.0%гача қўшимчалар бўлиши мумкин. АУТ-анализ учун тоза, КТ- кимёвий тоза демакдир. Булар таркибида 1*10-6 дан 0.05% гача қўшимчалар бўлиши мумкин.
Модданинг тозалик даражасини аниқлашда физик ва кимёвий тадқиқот усулларидан фойдаланилади. Солиштирма оғирликни ўлчаш, қайнаш температурасини аниқлаш, ёруғликнинг айни моддадан ўтганида синиш коэффициентини аниқлаш, қаттиқ моддаларнинг суюқланиш ва қотиш температурасини топиш каби ишлар физик усуллар қаторига киради. Моддаларни сифат ва миқдор анализи орқали текшириб, уларнинг таркибини аниқлаш эса кимёвий тадқиқот усуллари жумласидандир.
Лаборатория тажрибалир учун, одатда, “КТ”, ва “АУТ” маркали моддалар ишлатилади.



Download 260.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling