Мавзу: нефт кимёвий синтези технологияси фани лабораториясида ишлаш ва техника хавфсизлиги


Қаттиқ моддаларни қўшимчалардан тозалаш


Download 260.15 Kb.
bet5/7
Sana05.09.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1673167
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Labaratoriya

Қаттиқ моддаларни қўшимчалардан тозалаш. Қаттиқ моддаларни тозалашда қайта кристаллаш ва сублиматлаш усуллари кенг қўлланилади. Қайта кристаллаш учун аввал модда тегишли эритувчида эритилади, сўнгра эритмадан кристалларга туширилади. Эритувчи сифатида қўпинча сув ишлатилади. Сувда модданинг эрувчанлиги температура ўзгаришига боғлиқ. Температура пасайганда эрувчанлиги кескин камаядиган моддалар (масалан, К2Сr2O7, КNO3, CuSO4) ни қайноқ эритмани совутиш орқали қайта кристаллантириш мумкин. Агар модданинг эрувчанлиги температура ўзгарганида кам ўзгарса (масалан, NaCl), у ҳолда эритма аввал буғлантирилиб кейин совитилади. Қайта кристалланиб олинган моддада бегона қўшимчалар миқдори дастлабки моддадагига қараганда анча камайиб қолади, чунки модда туйинган эритмасидан қайта кристаллга туширилади ва бу эритма бегона қўшимчаларга нисбатан туйинмаган бўлади.
Агар температура секинлик билан пасайтириб борилса, йирик кристталлар ажралиб чиқади, аммо бунда бегона қўшилмаси бор эритма озгина бўлсада криссталлга “илашиб” қолади. Агар эритма тез совитилса, майда кристаллар ҳосил бўлади ва уларда “бегона қўшилма” деярли бўлмайди.
Қайта кристаллашга киришишдан аввал эрувчанлик жадвалидан фойдаланиб берилган миқдордаги тузни қанча сувда эритиш кераклигини ҳисоблаб топиш керак.
Сублиматлаш (Йодни сублиматлаш орқали тозалаш). Қаттиқ модданинг суюқ ҳолатга ўтмасдан бирданига газ ҳолатига ўтиш жараёни сублиматланиш дейилади. Техник кимёвий тарозида 0.5 гр кальций оксид, 0.1 гр калий йодид ва 1гр йод тортиб олинади (йодда қўшимча ҳолда хлор, бром ва хоказолар бўлиши мумкин). Тортиб олинган моддаларни битта кимёвий стаканга солиб, стакан оғзи туби юмалоқ совуқ сувли колбача билан беркитилади (1-расм). Стаканни асбест тўр устига қўйиб, газ горелкасининг кичик алангасида эҳтиёркорлик билан қиздирилади. Совуқ сувли колба деворларида сублиматланган йод кристаллари пайдо бўлади, уларни йиғиб олиб техник-кимёвий тарозида тортилади ва неча фоиз йод сублиматланганлиги ҳисоблаб топилади.






1-расм







Download 260.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling