Мавзу: нефт кимёвий синтези технологияси фани лабораториясида ишлаш ва техника хавфсизлиги


II. Лабораторияда биринчи ёрдам кўрсатиш


Download 260.15 Kb.
bet2/7
Sana05.09.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1673167
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Labaratoriya

II. Лабораторияда биринчи ёрдам кўрсатиш

        1. Агар терига (қўл, бет ва бошқа жойларга) концентрланган кислота (нитрат, сульфат, хлорид ва сирка кислота) сачраса, дарҳол тананинг жароҳатланган тана қисми кучли сув оқими билан 3-4 минут давомида ювилади, сўнгра шикастланган жойга калий перманганатнинг 3% ли эритмаси шимдирилган пахта қўйилади. Агар кучли шикастланиш ҳолатлари рўй берса, бемор тезда шифокорга мурожаат қилиши лозим.

        2. Агар терига ишқор тўкилган бўлса, ўша жой аввал сув билан (тери силлиқлигини йўқотгунча) ювилиши керак. Сўнгра зарарланган жойга калий перманганатнинг 3% ли эритмаси шимдирилган пахта қўйиб боғланиши лозим.

        3. Агар кўзга кислота ёки ишқор сачраса, кўзни яхшилаб сув билан ювиш, сўнгра тезда шифокорга мурожаат қилиш керак.

        4. Агар терини иссиқ нарсалар, (масалан, иссиқ шиша ёки иссиқ металл) тегиб куйдирса, шу жой калий перманганатнинг 3% ли эритмаси билан ювилиб, унга махсус сурков мойи суртиш керак.

        5. Фосфор таъсирида куйган жойга мис (II) сульфатнинг 2% ли эритмаси шимдирилган пахта қўйиб боғланиши керак.

        6. Хлор, бром, водород сульфид, углерод (II) оксиди ва бошқа кимёвий бирикмалар билан заҳарланганда тезда очиқ ҳавога чиқиш, шифокорга мурожаат қилиш керак.




  1. Электр асбоблари ва қурилмалар билан ишлаш тартиби, ҳамда электр ускуналар билан таъминланиши

Электр асбоблари ва қурилмалари билан таъминланган электр ускуналарини ишлатиш қоидаси:

              1. Лабораторияда тез алангаланувчан моддалар (ацетон, диэтилэфир, толуол, бензол, бензин, гексан ва бошқалар) ва нефт маҳсулотлари билан ишлаганда изоляцияланмаган электр симлари билан жиҳозланган электр асбоблари, дастгоҳлар ва қурилмалардан фойдаланиш қатъий равишда тақиқланади.

              2. Электр таъминловчи симлар ва асбоблари ишчи ҳолатда бўлмаганда, улар эриганда ёки ёнганда тезлик билан электр токини калитдан ўчириш керак ва ёнғин ўчирувчи асбоблардан фойдаланиш керак.

              3. Электр таъминоти тўхтатилган зоҳати ҳамма ёнаётган электр узатувчи симлар, асбоблар ва дастгоҳлар ёнғиндан ўчирилиши шарт.





  1. Download 260.15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling