Мавзу: нефт кимёвий синтези технологияси фани лабораториясида ишлаш ва техника хавфсизлиги


Download 260.15 Kb.
bet3/7
Sana05.09.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1673167
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Labaratoriya

Газлар билан ишлаш қоидалари

  1. Газ билан тўлдирилган баллонлар, газометрлар ва бошқа идишларни иссиқлик манбааларидан муҳофаза қилиш зарур.

  2. Ёнувчан газлар билан ишловчи асбоблар жипсланган ва оловдан муҳофаза қилинган бўлиши шарт.

  3. Стандарт газ боллонлари деворга ёки махсус боғичлар ёрдамида лаборатория столига мустаҳкам бириктирилган бўлиши лозим.




  1. Заҳарли моддалар билан ишлаш қоидалари

Нефт кимёвий синтези технологияси фани лабораториясида тез-тез заҳарли моддалар билан ишлашга тўғри келади, агарда эҳтиётсизлик қилинса, натижада заҳарланиш мумкин. Бундай воқеа содир бўлмаслиги учун қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш лозим:

  1. Аралашмалар ва учувчан заҳарли моддалар билан буғ тортиш қурилмалари тагида иш олиб бориш керак.

  2. Аралашмалар ва учувчан захарли моддаларни сачратмасдан эҳтиётлик билан идишга қуйиш керак.

  3. Заҳарли моддаларни пипетка орқали тортаётганда оғиз билан эмас, резина копток тортгич (груша) дан фойдаланиш талаб этилади.




  1. Кислоталар ва ишқорлар билан ишлаш қоидаси

  1. Кислотани суюлтириш вақтида сувни кислотага эмас, кислотани сувга қуйиш керак.

  2. Ишқорни суюлтириш пайтида сувни секинлик билан томизиш зарур, шунингдек, уни тўхтовсиз аралаштириб ҳаддан ташқари қиздириб юбормаслик керак.

  3. Кислоталардан куйиб қолганда куйган жойни кучсиз сода аралашмаси билан ювиш лозим, ишқордан куйиб қолган жойни эса сув ёки кучсиз кислота аралашмаси (сирка, лимон кислотаси) билан ювиш зарур. Ишлатилган заҳарли моддалар, кислоталар ва ишқорлар, ҳамда тез аланга олувчи органик моддалар ва нефт маҳсулотлари қолдиқларини роковинага эмас, балки махсус белгиланган идишга тўкиш лозим.





  1. Download 260.15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling