Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish
MAVZU:VOLVOKS KOLONIYASINING TUZULISHI
Download 70.63 Kb.
|
ODDIY AMYOBANING HARAKATLANISHINI O’RGANISH.
MAVZU:VOLVOKS KOLONIYASINING TUZULISHI.
ВОЛВОКС АУРЕУС колонияси 500-1000 хужайрадан ташкил топган; диаметри 500-850мкм, В.глобатор эса 20.000 гача хужайрадан иборат бўлиб, диаметри 2мм.га етади. Волвокс колониясининг асосий қисмини хужайраларнинг ўзи ажратиб турадиган қуюқ масса ташкил этади. Бу масса колония четида пуст хосил қилади. Хужайралар колониянинг четида бир қатор жойлашган. Колония ичи қуюқ масса билан тўлиб туради. Колония ичида хужайралар цитоплзматик ипчалар ёрдамида бир-бири билан туташган. Волвокс колониясидаги хужайралар орасида (4-10та) хужайралар бўлиниш хусусиятига эга. Бу хужайралар колониянинг пастки томонида жойлашган бўлиб, улар вегататив хужайралар деб аталади. Вегататив хужайралар кетма-кет бир неча марта бўлиниб, ёш колонияларни ҳосил қилади. Ёш колония ўсиб, йириклашган сари она колония ичига сиғмасдан қолади. Она колония ёрилиб нобуд бўлади, ёш колониялар эса мустақил яшай бошлайди. Қулай шароит бўлганида она колониядан чиқмаган ёш колониялар ичида иккинчи тартибдаги ёш колониялар ривожланиши мумкин. Хивчинлиларнинг асосан колония бўлиб яшайдигани ва айрим якка яшовчилари жинсий йўл билан кўпаядилар. Якка яшовчи хивчинлиларнинг жинсий хужайралари бир хил катталикда бўлиб, эркак ва урғочи гаметаларни ажратиб бўлмайди.Жинсий кўпайишининг бу хилини “ изогамия” яъни тенг гаметалик дейилади. Колонияли яшил хивчинлиларнинг хужайраси хар –хил катталикдаги гаметалар ҳосил қилади. Масалан:8-хужайрали бир мунча содда тузилган стефаносфера колонияси учун изогамия хос бўлса, 16-хужайрали пандорина (Пандарина) да гаметалар ихтисослаша бошлаганини кўриш мумкин. Унинг гаметаларидан бири иккинчисига нисбатан йирикроқ бўлади. 32 хужайрали эудоринанинг айрим колониясида ҳамма хужайралар бўлинмасдан йирикроқ жинсий хужайралар- макрогаматаларни(макрогаметаларни), бошқа колонияси хужайралари эса ролинтомик йўл билан иккига бўлиниб, 64 та микрогаметаларни ҳосил қилади. Макрогамета тухум, микрогамета эса уруғ хужайраси бўлиб ҳисобланади. Волвокс колониясидаги хужайралардан фақат 25-30 таси бўлинмасдан тухум хужайра (макрогамета) ларга айланади, 5-10 та хажайралар уруғ хужайраларни ҳосил қилади. Макрогаметалар хужайраларнинг бўлинмасдан йириклашуви натижасида, микрогаметалар эса хужайранинг полинтомик усулда 256 бўлакка бўлиниши натижасида ҳосил бўлади. Макрогамета ҳаракатсиз бўлиб, тухум хужайрасига, икки хивчинли ҳаракатчан микрогаметалар эса уруғ хужайрасига мос келади. Микрогаметалар фаол харакат қилиб, макрогаметаларни топиб олади ва уларни уруғлантиради. Уруғланган макрогамета (зигота) қалин пўстга ўралади ва қишлаб қолади. Қулай шароит туғилганда зигота кетма-кет полинтомик йўл билан бўлиниб янги колонияни ҳосил қилади. Жинсий кўпаядиган хивчинлилар зиготасининг дастлабки икки бўлиниши мейоз бўлгани сабабли уларнинг зиготадан бошқа барча даврлари гаплоид хромасомали бўлади. Волвоксларда зиготалик редукцияни кўрамиз. Кўп хужайралиларда эса мейоз гаметалар ҳосил бўлиш олдидан (гамета редукцияси) содир бўлади. Морфологик жихатдан бир-биридан фарқ қилувчи жинсий хужайраларнинг ҳосил бўлишини анизогамиа (анизогамия ) дейилади. Download 70.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling