Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Download 313.5 Kb.
bet16/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
маъ китоб 3

8.Фойдаланилган адабиётлар.

  1. П.Х.Холиков ва бошкалар.Биология. Дарслик. Т., ибн Сино номидаги нашриёт.1996 йил.

  2. В.Н.Ярыгин. (ред). Биология. Учебник для мед.институтов.М., «Медицина», 1985 г.



Маъруза №13


Мавзу: Эволюцион таълимот.
Тур хосил булиш жараёнлари.


Марузанинг максади.
Органик олам эволюцияси хакидаги Дарвин таълимотига кадар булган эволюцион карашлар, Ч.Дарвин таълимотининг мохияти, Дарвиндан кейинги даврда, айникса хозирги замонда эволюцион назария хакидаги фикрлар, эволюцион таълимот буйича тур хосил булиш жараёнлари, эволюцион жараённинг асосий йуналишлари ва у хакидаги замонавий карашлар тугрисида тушунчалар бериш маърузанинг асосий максадидир.


Маърузанинг режаси.

  1. Дарвингача булган даврда эволюцион карашлар.

  2. Ч.Дарвиннинг органик олам эволюцияси хакидаги назариясининг мохияти.

  3. Дарвиндан кейинги даврда эволюцион назариянинг ривожлантирилиши.

  4. Популяция элементар эволюцион бирликдир.

  5. Тур ва унинг мезонлари (критерийлари).

  6. Тур хосил булиш жараёнлари.

  7. Эволюцион жараёнларнинг асосий йуналишлари.

  8. Киска хулосалар.

  9. Мустахкамлаш учун саволлар.

  10. Кургазмали куроллар.

  11. Фойдаланилган адабиётлар.

Маъруза матни.
1.Дарвингача булган даврда эволюцион карашлар.
Эволюцион таълимот ерда хаёт булгандан бошлаб то хозирги кунгача булган тарихий тараккиётининг конуниятларини урганувчи таълимот ёки алохида фандир. Ерда хаётнинг пайдо булиши, унинг хилма-хиллиги, ривожланиши хакидаги карашлар жуда кадим замоларданок пайдо булган. Дастлабки бундай карашлар кадимги Хинд ва Юнон олимлари (табиатшунослари) томонидан берилган (масалан, кадимги Хинд аверюда ёзувлари, юнонистонлик файласуфлар Гераклит, Эмпедокл, Демокрит, Аристотель асарларида ана шундай маълумотлар бор).
Бирок, хакикий эволюцион таълимотнинг асосчиси инглиз олими Ч.Дарвиндир. Бирок, Дарвин бу таълимотни яратишда узидан олдинги биологиянинг ютукларига хам асосланганлиги хаммамизга маълум.
XVII асрнинг охири XVIII аср бошларида биологияда куплаб кашфиётлар килинди. Булардан У.Гарвейнинг кон айланиш сохасидаги ишлари, Р.Гук ва М.Мальпигиларнинг цитология сохасидаги ишларини курсатиш мумкин. Бирок уша вактда табиат мутлако узгармайди деган фикр хукмрон эди, яъни креацеонизм таълимоти хукмрон таълимот эди.
XVII-XVIII аср табиатшунослари усимлик ва хайвонот оламини урганиб уларнинг бир-биридан фаркларига ахамият бердилар ва натижада градация гояси яратилди ва унда улик ва тирик моддалар хамда усимлик ва хайвонлар уртасидаги фарклар курсатиб берилди. Бу ишлар натижасида, масалан Ш Бонне томонидан «тирик таналар погоналари» гояси яратилди. Бу карашлар хаммаси метафизик карашлар эди.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида илмий маълумотлар ва фалсафий гоялар янада купайди ва органик олам ривожланиб боради деган хулосалар юзага келди. Бундай ишларнинг бири сифатида Ж.Бюффоннинг ишларини курсатиш мумкин. У узининг фикрларини «Табиат тарихи» асарида баён килган. Бирок уша вактлардаги эаолюцион фикрлар барибир трансформизм гояси таъсирида булиб, усимлик ва хайвонлар турлари тугридан тугри бошка турларга айланиб колади деб тушунтирадилар.
Биринчи эволюцион назария француз табиатшуноси Ламарк Жан Батист Пьер Антуан де Моне томонидан яратилган. Унинг фикрича табиатдаги организмлар ташки мухит таъсирида узгаради ва бошка турларга айланади. Бу хакикий эволюцион карашдир. Бирок Ж.Б.Ламарк эволюциянинг механизмини тушунтириб бера олмади. У хам градация принципини куллаб-кувватлади.

Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling