Мавзу: Овқатланиш саломатлик омили. Овқатдан захарланишлар ва уларнинг профилактикаси


Download 4.15 Mb.
bet8/10
Sana08.11.2023
Hajmi4.15 Mb.
#1756596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Овқатланиш саломатлик омили

Витамин «Р» (Рутин)

  • Витамин «Р» қон томирларининг резистенлиги камайтириб қон томирлари синувчан ва ўзидан қон ўтказиб юборишга сабабчи бўлади.
  • Кунлик меъёр: 50-75 мг
  • Маҳсулотлар: гармдори, цитруслар, қора смородина, гречка, мевалар

Витамин «В1»

  • Витамин «В1» (тиомин бромид) нерв системаси фаолияти учун ахамияти катта. Унинг етишмаслигидан бери-бери касаллиги вужудга келиб, оғир полиневрит ҳолатини юзага келтиради. Нормада 1,1-1,2 мг.

Витамин «В2» (Рибофлавин)

  • Витамин «В2» ферментлар таркибига кириб, биологик оксидланиш жараёнида, тўқималарнинг нафас олишида, гемоглабин синтезида нерв, юрак-томир, овқат хазм қилиш системаларининг ишини бошқаради. Унинг асосий вазифаси кўриш органининг вазифасини бошқариб, ранг ва ёруғни ажратишга имкон яратади. Етишмаган тақдирда оксидланиш жараёни бузилади, ёғ ва аминокислоталарнинг сўрилиши бузилади, ёруғга қарай олмаслик, яъни ёруғдан қўрқиш (светобоязлив), кўздан ёш оқиши, яхши кўрмаслик кўзда оғриқ кузатилади. Меъёрда 1,5-2,4 мг, 1 ёшли болалар учун -0,6 мг.

Витамин «В6» (пиридоксин гидрохлорид)

  • Витамин «В6» марказий нерв системасининг нормал фаолияти учун зарур. Ҳамда оқсил, ёғ алмашинувида иштирок eтади. Витамин «В6» етишмаганда гипавитаминоз ҳолатининг белгиларига мушакларнинг кучсизланиши, юришнинг қийинлашиши, тез аччиқланиш, лаб, тил шиллиқ пардаларининг ва терининг яллиғланиши киради. Бир кунлик меъёри 1,8-2,0 мг; болаларда 1-3 ёш 0,9 мг.

Витамин «В12» (Цианокабаламин)

  • Витамин «В12» -бир қанча биологик актив моддаларнинг йиғиндисидан ташкил топган. Асосан нормал қон ишлаб чиқариш учун, МНС ишини яхшилаш, нерв символи регенерацияси учун зарур. Етишмаганда анемия касаллиги келиб чиқади. Кунлик эҳтиёж 3 мгк (микрограмм), 1-3 ёш МГК (1000 мгк-1 мл) . Жигар, сут, тухум

Витамин Н (биотин)

  • Кунлик меъёри: 150-200 мг
  • Маҳсулотлар: жигар, соя, тухум сариғи, қўзиқоринлар, пиёз, шпинат
  • Гиповитаминозлар:
  • -себорей дерматити
  • -конъюктивит
  • -анемия
  • -депрессия

Download 4.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling